Оила психологияси
-МАВЗУ: ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ ФАН СИФАТИДА
Download 360.17 Kb.
|
portal.guldu.uz-Оила психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар
1-МАВЗУ: ОИЛА ПСИХОЛОГИЯСИ ФАН СИФАТИДА
Асосий саволлар: Оила психологияси фанининг мақсади Оила психологияси фанининг вазифалари Оила психологияси фанининг бошқа фанлар бидан боғлиқлиги. Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Оила, психология, предмет,фан-техника тараққиёти, этнопсихология, жамият. 1-саволнинг баёни: Оила психологияси ўқув курсининг мақсади сиз ёшларни оилавий хаётга тайёрлашдан иборатдир. Маълумки, инсоният жамияти тараққий етиб борган сари одамларнинг ўзлари ҳам, уларнинг бир-бирлари билан бўладиган ўзаро муносабатлари ҳам, айниқса, шахслараро муносабатлар орасида энг самимий, юнг яқин бўлган жилавий муносабатлар ҳам такомиллашиб, ўзига хос тарзда мураккаблашиб боради. Оила психологияси фанининг предмети-оиланинг ижтимоий ва этнопсихологик хусусиятларини ташкил этиши, жамиятнининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши шахснинг маданий такомиллашувига, шахларни бир-бирига қўядиган талаблари ошишига ва шахслараро муносабатнинг нозиклашувига олиб келади. Бунинг дебочаси сифатида севги, мухуббат, оила ва оилавий муносабатлар юзага келади бу эса ўз навбатида оила психологиясининг илмий тақиқот предмети сифатида ўрганилиши талаб этилади. Оила психологияси фанининг вазифаси–оила психологиясига доир энг муҳим билимларни бериш ва улар асосида тегишли малакалар кўникмаларни шакллантириб, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашдир. Оиланининг шахсни шаклланишидаги роли ҳақида ёшларга тасаввур бериш, ёшларга оилавий ҳаётга кузатиладиган ўзгаришлар ҳақидаги илмий билимлар билан таништириш, ёшларга оилавий ҳаётда бўладиган муаммолар, қонуниятлар ҳақида илмий тасаввур билан тарбиялаш, уларни бу жараёнларга тайёрлаш, ёшларни оилавий ҳаётда юзага келадиган, муаммоларга конструктив тус беришга, деструктив йўналишлардан сақланишга ўргатиш, ёшларни муаммоли вазиятлардан психологик жиҳатдан оқилона чиқиш малакаларини ўргатиш, ёшлар ўзларининг турмуш ўртоқларини тўғри танлаш малакаларини шакллантириш, ёшларни жинсий ҳаётга илмий асосда тайёрлаш, ёшларга оиланинг мустаҳкамлигини таъминловчи билим ва малакаларини шакллантириш, ёшларни оилавий мулоқатга тайёрлаш, ёшларни оилани режалаштиришгаўргатиш каби вазифалар ўқувчиларга берилиши кўзда тутилган. Инсоннинг тирик мавжудод сифатида ҳаракатда бўлиш турли хил эҳтиёжларни амалга оширишни тақозо этади. Улардан баъзи бирларини мустақил амалга оширилса, баъзиларини эса фақатгина ким биландир биргаликда амалга ошириш мумкин. Агар никоҳ пайдо бўлган даврларда хўжалик ишлари, иқтисодий ишлар, авлод қолдириш ва тарбиялаш функциялари аҳамиятли бўлган бўлса, ҳозирги даврга келиб психотерапевтик функциялар, эмоционал қўллаб-қувватлаш функцияларининг аҳамияти кучаймоқда. Эр-хотинлик муносабатлари ҳозирги замонавий кўринишда экзистенционал мазмунга эришганлик позициясидан баҳоланади ва эр ва хотин ўртасидаги психологик муносабатлар кўринишида намоён бўлади. Никоҳ бўлиши учун асосийси ҳис-туйғулар ҳисобланади. Айнан севги-муҳаббат ҳислари оила қуришга ундайди (олиб келади). Ҳатто шубҳали бўлган “ҳисоб-китобли никоҳ”да ҳам севги пайдо бўлиши эҳтимоли бор. Ҳар бир одам ноёб ва такрорланмасдир, ушбу ноёбликнинг иккинчи томони ёлғизлик қисматидир (инсоннинг ўз шахсий хусусиятларини такрорланмаслигини ва турмушини ноёблиги). Инсоннинг ўз турмуш тарзини ноёблиги ва шахсий хусусиятлари ва кўринишларини такрорланмаслигини англанганлиги ёлғизликни энгишга ундайди. Кимдир уни тушуниши, қабул қилиши ва кимгадир керак бўлиши керак. Инсон севиш ва севилишни хоҳлайди. Буни эса у никоҳ ва оиладан топишни мўлжаллайди, таҳмин қилади. Оила психологияси бўйича чет эл психологлари томонидан жуда катта изланишлар қилинган. Шарқ мутафаккирларининг асарларида ҳам кўплаб ибратли, кузатиш ва тажрибалар асосида чиқарилган хулоса ва тавсиялар мавжуд. Шунга қарамасдан ушбу фан етарли даражада тан олинмаган ва методик томондан таъминланганлиги ҳам кам даражада бўлган. Ҳатто фаннинг ушбу тармоғига келажаги йўқ ва мустақил фан эмас дэган нописандлик билан қарашлар ҳам бўлган. Буни қуйидагича изоҳлаш мумкин: оилани ўрганиш бўйича экспериментал методикаларни қўлланалиши қийин кечиши, шахсий тажрибалар ишонарли эмаслиги, сўровнома методларини ишончлилиги камли ва ҳоказолар. Психологик билимлар фундаментал фанга асосланган ҳолда яъни, шахс, фаолият, гуруҳлар, психик ривожланиш қонуниятларига таянади. Оила психологиясига эса жиддий қаралмаган. Фақат 1960 йилларнинг охири ва 1970 йилларни бошларидан бошлаб никоҳ ва оилакўпгина фанларда тадқиқот предмети бўла бошлади, шу жумладан психологияни ҳам. Бошида никоҳ ва оила муаммоси асаб ва психик касалликлар профилактикаси масалалари бўйича мутаҳассислар ва оиладаги тарбия муассасалари бўйича мутахассислар эътиборини торта бошлади. Кейинги йилларда эр-хотинлик ҳаёти муаммолари ва ота-она ва бола муносабатлари коррекцияси бўйича психологик консультациялар амалий психологияда ривожлана бошлади Замонавий оилаларни ривожланиш динамикаси объектив ва субъектив қийинчиликлар билан боғлиқ бўлган бир ҳолатда, никоҳ ва оилани ўрганиш шахс ва ижтимоий психологияда ниҳоятда долзарб эҳтиёжга айландики, у ҳам бўлса мавжуд оилаларга психологик ёрдам кўрсатиш ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда қонуниятларни излаш мақсадида. XXI аср шароитда инсонни ўз ёлғизлигини қандай энгиши кераклиги, қандай қилиб ўзга одам билан мустаҳкам ва гармоник иттифоқ тузиш ва қандай қилиб бутун умр давомида сақлаб туриши масалалари бўйича кескин саволлар турибди. С.Л.Рубинштейн бу ҳақда жуда тўғри фикр айтган (7-бет, 4-қатор). 1.Оила психологияси фанининг мақсади дэганда нимани тушунасиз? 2.Оила психологияси ўқув курсининг вазифалари нималардан иборат? Download 360.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling