Oilada farzandlarga mehnat va ekologik tarbiya yo’nalishlarini o’rgatish masalalari
Download 18.45 Kb.
|
Azimaga
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фойдаланилган адабиётлар
Oilada farzandlarga mehnat va ekologik tarbiya yo’nalishlarini o’rgatish masalalari Menlibaeva Azima- Pedagogika kafedrası assistent oqıtıwshısı Oila bu jamiyatning ajralmas bir bo`g`ini. Oilani ota-onalar, farzandlar tashkil etadi. 2018- yili 19-yanvar kuni xalq deputatlari Surxondaryo viloyati kengashining navbatdan tashqari sessiyasida O‘zbekiston Prezidenti Shavkat Mirziyoyev o’z nutqida oila haqida «…Oila kichik vatan, oila tinch bo‘lsa, baxtli bo‘lsa, vatan tinch bo‘ladi…», — deya ta’kidlagan edi. Haqiqatdan ham oila Vatan ichidagi kichik Vatan hisoblanadi. Chunki farzand oilada tug’iladi, ulg’ayadi. Ilk tarbiya oiladan boshlanadi. Biz farzand tarbiyalar ekanmiz kelajakda tarbiyali, bilimli-ilmli, odob-ahloqli, mehnatkash farzand bo’lishini orzu qilamiz va shu orzu sari intilamiz. Меҳнат тарбияси ҳам оила тарбиясининг асосий йўналишларидан бири саналади. Шахснинг мустаҳкам характер ва қатъий ирода эгаси бўлиб вояга етишида меҳнатнинг роли каттадир. Болаларни оилада тўғри тарбиялашда оила хўжалигининг одилона ташкил этилиши, болаларни оила хўжалигини юритиш ишига жалб қилиш катта аҳамиятга эга. Болалар томонидан бажариладиган оилавий юмушлар уларнинг жисмоний ва ақлий камолоти даражасидан ортиқ бўлмаслиги, уларнинг тезда толиқишлари ёки майиб бўлишларига сабаб бўлмаслиги лозим. Болалар зиммасига уларнинг ёши, ривожланиш даражаси, жисмоний қувватига мувофиқ юмушларнинг тақсимлаб берилиши, берилган топшириқларнинг бажарилиши ва уларнинг сифатини катталар томонидан назорат қилиб туриш, бажарилган топшириқларнинг ҳаққоний баҳосига эга бўлган ҳавасини оширади, унда ўз кучига бўлган ишончни юзага келтиради. Оилада, мустақил равишда, айрим юмушларнинг ҳамжиҳатликка асосланган ҳолда бажрилишига эришиш катта аҳамиятга эга. Меҳнатни ташкил этишда ота-оналарнинг шахсий намунаси, ака-опаларнинг ибрати, шунингдек, ота-онанинг бола билан бирга ишлашлари катта тарбиявий кучга эгадир. Оилада ташкил этилган меҳнат болаларни фаросатли бўлиш, ишни режали олиб бориш, вақтдан унумли фойдаланиш, тежамкор бўлиш, шунингдек, ўзгалар меҳнати, инсон меҳнатининг маҳсули бўлган неъматларни асраб-авайлашга ўргатади. Оилада, шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси (экологияси)га оид тарбиявий ишлар ҳам ташкил этиладики, бу жараёнда болаларда «инсон-табиат-жамият» тушунчалари ўртасида юзага келувчи ўзаро мувофиқлик борасидаги ғояларнинг қарор топишига замин ҳозирлайди. Оила муҳитида ташкил этилаётган ҳовли саҳнини супириб-сидириш, гулзорларни ташкил этиш, кўчатларни ўтказиш ва уларни парвариш қилиш, маиший чиқиндиларни бартараф этишга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш каби ҳаракатлар болаларда табиатни асрашга нисбатан масъуллик туйғусини шакллантиради. Оилавий ҳаётнинг меъёрида бўлиши кўп жиҳатдан оила бюджетининг ҳолатига ҳам боғлиқ. Шу боис оила аъзолари меҳнати эвазига яратилаётган моддий маблағларни тежаб-тергаб, улардан ўринли фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шу боис болаларни ҳам ёшликдан пул билан муомала қилишга ўргатиш, ўзининг шахсий ҳамда оила аъзоларининг буюмлари, шунингдек, оила мулкига нисбатан масъулиятли ёндашишга кўниктириб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Болаларга пулнинг инсон меҳнатига тўланадиган қиймат эканлигини тушунтириб бериш, уни оиланинг энг муҳим эҳтиёжлари учун ишлатиш лозимлигини уқтириш, улар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатган бўлар эди. Оилада ташкил этиладиган иқтисодий тарбия болаларда иқтисодий саводхонлик ҳамда тафаккурнинг шаклланишида муҳим ўрин тутади. Болаларда иқтисодий тафаккурни ҳосил қилишда ота-она, оиланинг катта ёшли аъзоларининг намунаси катта тарбиявий таъсир кучига эгадир Юқоридагиларни умумлаштириб айтиш мумкинки, ота-оналар учун оила тарбияси – болаларда жисмоний ва маънавий сифатларни шакллантиришга қаратилган, чуқур англанган жараёндир. Ҳар бир ота-она ўз боласида нимани тарбиялашни истаётганлигини яхши тушуниши зарур. Бу эса оила тарбиясининг чуқур англанганлик тавсифини аниқлаб беради ва тарбиявий вазифаларни ҳал этишга оқилона ёндашувни талаб этади. Фойдаланилган адабиётлар: 1. Мусурмонова О. Оила маънавияти – миллий ғурур //Ўқув қўлланма. – Т.: Ўқитувчи, 1999. – 200 б. 2. Педагогика /А.Қ.Мунавваровнинг умум. таҳ. остида. – Т.: Ўқитувчи, 1996. – 200 б. 3. xabar.uz Internet sayti Download 18.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling