Оилалар яраштирилмоқда
Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди, бундай ҳолларда фарзандлар эртамиз келажаги бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади, оила ярашуви сабаб фарзандлар ота-онасининг бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлишди, бундай хайрли ишлар жонларнинг қувончига сабаб бўлмоқда.
Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туманлараро судининг 2021 йил 2 июлдаги кунги қарорига асосан қарздор Х.Б.дан ундирувчи А.Г. фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюро томонидан олиб борилган суҳбатлар ва тушунтиришлар натижасида тарафларлар ўзаро ярашиб, оиласини қайта тиклашди, уч нафар вояга етмаган фарзанд ота онасини бағрида шодон яшаш бахтига муяссар бўлди.
Шунингдек, қарздор Б.У.дан ундирувчи М.С., ҳамда қарздор Ю.А.дан ундирувчи Ф.И.нинг билан яраштирилиб, оилаларини қайта тиклашди.
Бу каби тадбирлар Самарқанн вилоятида давом этмоқда...
Эркин СУЛТОНОВ,
Самарқанд вилоят прокуратураси
бўлим прокурори.
Do'stlaringiz bilan baham: |