Оилавий маросимлар


Download 1.14 Mb.
bet8/8
Sana27.03.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1300953
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ОИЛАВИЙ МАРОСИМЛА1

БОЙЧЕЧАК МАРОСИМИ 


Бойчечак маросими - Туркий халқларда кўклам келиб, бойчечак чиққанда ўтувчи маросим, баҳорнинг илк гулига бағишлаб ўтказиладиган сайл. Баҳор билан боғлиқ «Лола», «Гул» каби кўплаб сайлларнинг ибтидосида «Бойчечак» маросими туради.
Бойчечак маросими таҳлили шуни кўрсатадики, қадимда бу маросим қиш ва кўкламнинг курашини ифодалаган. Тилшунос аллома Маҳмуд Кошғарий ўзининг «Девону луғотит турк» асарида қиш ва кўклам мунозараси ҳақидаги сатрларни келтириб ўтади. Бу сатрлар биринчидан қиш ва кўклам кураши ҳақидаги тасаввурлар акс этган қадимий қўшиқлар Кошғарий замонида мавжуд эканлигидан далолат берса, иккинчи томондан у «Бойчечак» маросим қўшиғига уйғун эканлиги билан ҳам эътиборга моликдир.
Бундай маросим ва байрамлар тоғ бағрида, қир-адирларда, боғларда ўтказилган. Бу маросим улус ҳаётида муҳим саналган ва унга махсус тайёргарлик кўрилган. Маросимда сўз компонентининг нисбатан тугал ҳолатда сақланиб қолганлиги шундан дарак беради. Даставвал катталар ижросида ўтказилган бу маросим кейинчалик болалар фольклори кўринишини олган. Зеро, унитилган кўпгина маросимларнинг излари айнан болалар фольклори таркибида сақланиб қолади.
Бойчечагим бойирон,
Гуллар ичра айирон,
Айронингдан ичмайман,
Баҳоримдан кечмайман.
Бойчечак маросимида айтилган бу қўщиқда ижрочининг қишга ва кўкламга муносабати аниқ. У қишни ҳайдаб, кўкламга интилмоқда. Кўклам ҳукмга киргач, энди чиққан бойчечаклар толларнинг шохлари, бутоқларига осилиб, бойчечак қўғирчоғи ясалиб, қурбонлик маросимига шайланади:
Бойчечакни тутдилар,
Тут ёғочга осдилар.
Қилич билан чопдилар,
Бахмал билан ёпдилар.
Бойчечак тутган болалар уйма –уй юриб, хонадонлардан қишни ҳайдаганлар. Маросим қанчлик тантанали ўтса, унда куйланган кўкламни улуғловчи қўшиқлар қанчалик баланд куйланса, қиш шунчалик тез хонадонларни тарк этган. Кўклам чечаги Бойчечак эса хонадонларга шод-хуррамлик, бахт ва омад, тўкинлик ва барака олиб келади деб тасаввур қилинган. Хонадон эгалари бойчечак келтирган болаларга қишни қувиб ҳайдаб, уйига кўкламни олиб келгани учун совға салом улашган. Бойчечакни кўриб қувониш, уни кўзига суртиш кўклам-бойчечакнинг ғалабасини, қиш тугаб, баҳор бошланганини англатган.
Бугунги кунда Бойчечак маросими болалар ижросида сақланган бўлиб, улар энди чиққан бойчечакни тутиб худди рамозон қўшиқларини ижро этилишига уйғун ҳолатда хонадонма-ханодон "Бойчечак" қўшиғини ижро этиб, махсус тортиқлар олишади. Рамозон мавсумида ижро этилувчи "Рамозон" қўшиқлари бевосита "Бойчечак" маросими ўзанида шаклланган. Хоразимда ўтувчи "Ашадарози" маросимда эса сомон қўғирчоқ шакли сақланган.
Маълумки табиатни жонланитириб тасаввур қилиш, бутун борлиқ қиш пайти ўлиб, кўклам келгач қайта тирилади деб тушуниш айни жараён қиш ва ёзнинг аёвсиз кўрашида ўтади деб талқин этиш дунёнинг барча халқлари тажрибасида учрайди. Шу асосида кўпчилик халқлар қиш ва кўклам курашини махсус театрлаштирилган ҳолда тасвир этувчи магик мазмунли маросимлар уюштиришган. Келаётган кўкламнинг бу курашда қишни енгиши табиатга таъсир қилади, деб тушинилган.
«Бойчечак» маросими ва у билан боғлиқ қўшиқлар республкамизнинг турли ҳудудларида бугунги кунгача ижро этилиб келинади.

РАМАЗОН
Рамазон ҳижрий йил ҳисобининг 9-ойи. Ислом динида рамазон ойида Оллоҳ Муҳаммад(сав)га Қуръонни ваҳий қила бошлаган, деб талқин этилади. Шу сабабли рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида мусулмонларга рўза тутиш буюрилади.
Рамазон – арабларда исломдан аввалги 4 муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад(сав)га Қуръон нозил қилинган (қ. Лайлатул-қадр). Рамазон ойида рўза тўтиш ҳижратнинг 2-йили жорий этилган.
Мусулмон мамлакатларида рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳар бир ўлканинг ўзига хос урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади.
Рамазонда шу билан бирга "Рамазон" билан боғлиқ қўшиқлар ижро этилган. Шу муносабат билан кун ботгандан сўнг, болалар кўчама-кўча юриб, ҳар бир хонадон эшиги олдида яхшилик, ризқ, фарзанд, барака тилаб, рамазон ойини муқаддас эканлигини мадҳ этишган. Хонадон эгалари рамазон айтувчиларга нон, ширинлик, пул, кийимлик ва бошқа инъомлар беришган.
Рамазон қўшиқлари анъанавий бошлама, Рамазон тавсифи ва хонадон эгаларининг мадҳи ва якунлама – олқиш (фотиҳа)дан иборат. Анъанавий бошлама:
Ассалому алайкум эл оғаси,
Олтиндан бўлсин отингнинг тўғаси,
Кумушдан бўлсин эшигинг бўсағаси,
Кичкина ўғил бўлсин ўтоғаси,
Рўзани тутиб келдик эшигинга,
Худойим ўғил берсин бешигинга,
Чиғалтойдай қиз берсин насибангга,
Тартибда айтилган.
Рамазон қўшиқларининг ҳар бир ҳудудга хос вариантлари мавжуд. Баъзи мутахассислар талқинига кўра Рамазон қўшиқлари тарихан Бойчечак қўшиқлари асосида шаклланиб, мустақил жанрга айланган. Мутахассисларнинг бундай фикрга келишига Рамазон қўшиқларининг айрим вариантларида келувчи мисрарлар қатидаги мазмун сабаб бўлган. Бойчечак қўшиғидаги:
Бойчечак айтиб келдик эшигингизга,
Қўчқордай ўғил берсин бешигингизга...
деган бошлама Рамазон қўшиқларини ёдимизга солади.
Бугунги шароитда рамазон қўшиқлари ва ундаги оҳанг ислом ақидалари, рамазон ойи ва унда тутилувчи рўза билан боғлиқ бўлсада, ушбу фольклор жанрининг пайдо бўлиши ислом дини кириб келишдан аввалроқ анъаналашганлигиндек тасаввур уйғотади. Бойчечак маросимининг ўтиш тартиби, унда айтилувчи бойчечак қўшиғи рамазон қўшиқларига оҳанг ва шакл жиҳатидан уйғун эканлиги, бугунги кунда ҳам куйланувчи рамазон қўшиқлари орасида бойчечак маросими излари сақланиб қолганлиги бу фикрни тасдиқлайди (қ. Бойчечак маросими):
Ё райбан, ё райбан, ё рамазон,
Садақа деб юридик кечдан азон.
Қашшоқ бўб қақшаганлар донга тўлинг,
Бойчечакдай очилиб гулли бўлинг.
Келаси ойу йиллар биз келганга,
Қуш кокили қўшилган улли бўлинг!
Ушбу фотиҳада «Бойчечакдай очилиб гулли бўлинг» тилагининг сақланиб қолганлиги шунчаки тасодифий ҳол эмас. Одатда рўза ойи ҳар йили ўн кунда сурилиб турли даврларда айланиб ўтади. Бойчечак эса фақат эрта кўклам гуллайди. Бундан шундай хулоса чиқадики, даврлар ўтиши билан Бойчечак маросими тартиби ва қўшиқлари рамазон қўшиқларига эврилган деган фикрга келишга асос беради. Шундай бўлишига қарамай ҳар икки маросим ҳам бир қатор жойларда ёнма-ён яшаб келмоқда.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling