Миқдори: 225,0 млн.сўмдан ошмаган миқдорда.
Муддати: 3 йилгача муддатга, айланма маблағ учун 18 ой муддатга
Фоизи: 14 фоиз (10 фоиз жамғармага, 4 фоиз банк маржаси).
Манбаси: ФРРУ ва сўндирилган қисми.
Талаб этиладиган хужжатлар:
Ягона электрон плаформа орқали мурожаат қилинади
- Уюшмага аъзолик гувоҳномаси кўрсатилади.
- Маҳсулот етказиб берувчи билан шартнома;
- бизнес режа;
- Гаров таъминоти тури
V. “Етакчи тадбиркор”ларга кредит ажратиш тартиби ПҚ-5214 (05.08.2021 й. қарор асосида),
Мақсади: «Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган ва ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда (оғир маҳалла) тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва хонадонлар ўртасида иқтисодий кооперацияни кенгайтириш мақсадида:
Миқдори: 2,0 млрд.сўм (1 та “оғир” маҳаллага).
Муддати: 3 йилгача муддатга, айланма маблағ учун 18 ой муддатга
Фоизи: 10 фоиз (7 фоиз жамғармага, 3 фоиз банк маржаси).
Манбаси: ФРРУ
Талаб этиладиган хужжатлар:
Дастур координаторлари (Иқт. Вазирлиги ва Марказий банк) тсдиқлаган рўйхатдаги тадбиркорларга ажратилади
- ариза;
- Таъсис хужжатлари;.
- Маҳсулот етказиб берувчи билан шартнома;
- бизнес режа;
- гаров таъминоти (75 фоизгача жамғарма кафилллиги олиниши мумкин)
VI. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби туғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида ПҚ-373 (08.07.2022й).
Ушбу қарор билан Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Бунда:
давлат дастурлари доирасида кредит олиш учун аризаларни барча босқичларда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали онлайн тарзда кўриб чиқиш;
кредит ажратиш бўйича ҳужжатларни электрон кўринишда шакллантириш;
кредитларни Ягона электрон платформа орқали, белгиланган мезонлар асосида скоринг баҳолаш натижаларига кўра автоматлаштирилган ҳолда ажратиш;
ҳоким ёрдамчилари томонидан кредит ажратиш учун тавсиянома ёки кредит ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосаларни тақдим этиш;
ажратилган кредитлар ҳисобидан товар ва хизматларни Ягона электрон платформада яратилган «маркетплейс» тизими ёрдамида эркин сотиб олиш ёки сотиш;
маҳсулот етказиб берувчилар томонидан қарз олувчиларга маркетплейс тизимида танлаган товар ва хизматларни етказиб бериш ва ушбу тизим орқали электрон ҳисоб-фактураларни расмийлаштириш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |