Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар билан боғлиқ қарорлар мавзуси юзасидан Қўлланма


Download 51.93 Kb.
bet1/8
Sana04.02.2023
Hajmi51.93 Kb.
#1165999
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Оилавий тадбиркорлик кискартма




Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган имтиёзли кредитлар билан боғлиқ қарорлар мавзуси юзасидан
Қўлланма


Тошкент-2022


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-55-сонли Қарори
I. 2022 йил давомида:
- ФРРУ ва жамғармалар тижорат банкларига 10 фоиздан ресурс жойлаштиради;
- Имтиёзли кредитлар 14 фоиз ставкада қўйидаги муддатларга ажратилади:
аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига3 ойдан 6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
- чорвачилик (қорамол, қўй, эчки), балиқчилик ва паррандачилик (тухум йўналиши) учун – 1 йилгача имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга;
- боғдорчилик, узумчилик ва лимончиликни ташкил этиш, иссиқхона, қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналарни харид қилиш учун – 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга;
- “Ҳунарманд” уюшмаси аъзоларига 3 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағларни тўлдириш учун 18 ойгача муддатга;
чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар устувор равишда камида 10 дан 50 бошгача четдан келтирилган наслли чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) боқиш учун кичик фермаларни ташкил этишга берилади;
II. 2022 йил 1 мартдан дастурлар бўйича кредитлар ягона электрон платформа орқали ажратилиши таъминлансин.
кредит маблағларини ажратиш бўйича ҳужжатлар электрон кўринишда шакллантирилади ва масофадан имзоланади;
кредит аризалари масофадан қарз олувчи томонидан мустақил равишда ёки ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан тақдим этилади
ажратилган кредитлар ҳисобига товар ва хизматларни бозор тамойиллари асосида эркин сотиб олиш ёки сотиш ягона электрон платформада яратилган “маркетплейс” тизими ёрдамида амалга оширилади

Download 51.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling