Оилавий тарбия сабоқларииииии indd


Download 0.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/25
Sana21.01.2023
Hajmi0.84 Mb.
#1107429
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
ОИЛАВИЙ ТАРБИЯ САБОҚЛАРИиииии

Оилавий тарбия сабоқлари
масалаларни ҳал этиш анча мураккаб ва зиддиятли бўлиб, 
унга ворисийлик ва тарихийлик нуқтаи назаридан ёнда-
шиш талаб этилади.
Маълумки, мамлакатимиз ривожланишининг ҳозир-
ги янги босқичи оилавий тарбияда миллий қадриятлардан 
фойдаланишнинг замонавий мезонларини ўртага ташла-
моқда. Бу мезонлар ватанпарварлик, миллий ғурур, мил-
лий онг, миллий ўз-ўзини англаш, миллий тафаккур, мил-
лий тарбия каби тушунчаларда ўз ифодасини топган бўлиб, 
улар тарбия жараёнининг бугунги кунда ривожланиши 
учун муайян тарздаги бир мақсадга қаратилганини таъмин-
лайди.
Оилада болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш мав-
зусига тўхталганда, миллий ахлоқ ва тарбиянинг ўзига хос 
хусусиятини очиб бермоқ зарур.
Миллий ахлоқ ва тарбияда аждодларимизнинг тарихий 
тажрибалари, даврлар синовидан ўтган ҳаёт сабоқлари ва 
ўгит, кўрсатмалари жамулжамдир. Ана шу туфайли мил-
лий, ахлоқий қадриятларимиз асрлар оша яшаб келмоқда.
Ҳар қандай ахлоқий фазилат у ёки бу йўсинда инсон-
нинг хатти-ҳаракати тартибга солинишининг ифодаси бў-
либ, инсонга бўлган ҳурмат-эътибор, меҳр-муҳаббатни 
билдирар экан, у умумбашарий мазмунни беради. Зотан, 
ҳар қандай шахс одамзотнинг бир зарраси экан, унда бу-
тун башариятнинг моҳияти мужассам, шунинг учун ҳам у 
бутун инсониятга мансубдир. Шунга кўра, ҳар бир ота-она 
ўз фарзанди тарбиясида, унинг баркамол шахс бўлишида 
умуминсоний маъно ва мазмунни кўрмоғи лозим. Боланинг 
ахлоқий фазилатлари умуминсоний характер касб этиб, 
умумбашарий қадриятга айланишини англаб етган ота- 
она фарзандлари тарбиясидаги масъулиятни чуқур ҳис қил-
моқлари мақсадга мувофиқдир.
Оилада шахсни маънавий-ахлоқий шакллантириш бо-
ланинг туғилиши билан бошланади ва у оилавий муно-
сабатлар характери, ота-оналарнинг намунаси, уларда-


8
ги умумтаълим даражаси, умуммаданий савияси ҳамда 
умумпедагогик маданияти ва оилавий ҳаётини қандай 
ташкил этишдан иборат. Бу омиллар оилада болани маъ-
навий-ахлоқий тарбиялашнинг мазмунини ташкил эта-
ди ва улар бир қатор педагогик-психологик хусусиятларни 
ўз ичига олади. Буларни ҳисобга олиш эса болани маъна-
вий-ахлоқий тарбиялашда миллий ахлоқий қадриятлардан 
фойдаланишнинг ўзига хослиги ва аҳамиятини билишга ёр-
дам беради.
Инсон бутун мавжудотлар ичида энг улуғи, барча нар-
салар унинг учун яратилган, деган ғоя исломий маънавият-
нинг негизини ташкил қилса, инсонларни ўзаро маънавий, 
оқибатли бўлишга ундаш ва уларда олийжаноб фазилатлар-
ни шакллантириш ислом педагогикаси ва психологияси-
нинг асосидир.
Ислом дини халқнинг ижтимоий ҳаётига, хусусан, ои-
лавий муносабатларига, маданияти ва миллий анъаналари-
га сингиб кетган, аммо бундан ўзбек халқининг қадимий, 
такрорланмас маданияти, жумладан, оилавий қадриятла-
ри ислом динисиз мавжуд бўлмас эди, деган қараш келиб 
чиқмайди. Исломий маънавият манбаларида оила, оила-
вий муносабатлар ва оилавий тарбияга оид қарашлар ти-
зими мавжуд бўлиб, у оиланинг шаклланиши, ривожлани-
ши ва мустаҳкамланишига қаратилган барча жиҳатларни ўз 
ичига олади. Бу қарашлар илоҳиёт нуқтаи назаридан ўртага 
ташланса-да, улар кишиларнинг ҳаётий фаолиятлари, тур-
муш тарзлари, ижтимоий эҳтиёжлари, ниҳоят оилавий му-
носабатлари талабидан келиб чиққанлиги учун ҳам ақлга ва 
кундалик турмушга мувофиқ эди.
Исломда оилавий тарбиянинг ўзига хос хусусиятлари 
кўрсатиб ўтилади. Бу хусусиятлар мусулмончилик тала-
бидан келиб чиққан, болани ахлоқий тарбиялаш ҳақидаги 
умумий ғоялар билан боғлиқ бўлиб, улар болани инсоний-
ликка ва эзгуликка даъват этганлиги учун умуминсоний 
мазмунга эгадир. Бугунги кунда ота-оналар исломий маъ-


9
Оилавий тарбия сабоқлари
навиятнинг ана шу умуминсоний мазмунини болалар шуу-
рига сингдириб боришлари зарур. 
Диний қадриятларнинг янги тарихий шароитда оилада-
ги маънавий-ахлоқий тарбиядаги муҳим омил бўлиб хиз-
мат қилиши шу билан изоҳланадики, диний тасаввурлар, 
расм-русумларнинг миллат турмуш тарзига, халқнинг ҳа-
ётий фаолиятига сингиб кетишига сабаб диний онгнинг 
инсон руҳиятига бўлган кучли таъсири оқибатидир. Айни 
вақтда, оилавий тарбия жараёнида диний қадриятлар билан 
диний бидъатни фарқлаш ва бола онгини диний хурофот-
лар билан заҳарланишининг олдини олиш ота-оналарнинг 
бурчи ҳисобланади. 
Маълумки, Шарқ мутафаккирлари меросида таъ-
лим-тарбия, хусусан, оилавий тарбия масалаларига кенг 
ўрин берилган. Улар болаларни тарбиялашни жамият тақ-
дирини, миллатнинг келажагини белгилайдиган асосий 
мезон деб ҳисоблаганлар. Уларнинг педагогик қарашла-
ри замирида ижтимоий идеал сифатида комил инсон ғоя-
си ётади. Улар тарбияда ижтимоий ва биологик томонлар-
нинг ўзаро муносабати ҳақида тўхталиб, тарбияда ирсият 
ва муҳит таъсири бирдек эканлиги, тан ва руҳ соғломлиги-
нинг бирлиги каби масалаларни ўртага ташлайдилар. Улар-
нинг ақлий, меҳнат, ахлоқий, эстетик ва жисмоний тар-
биянинг бирлиги ҳамда уларни амалга ошириш йўллари 
ҳақидаги ва оилада болалар тарбияси ҳақидаги фикрлари 
мазкур муаммоларнинг кўпгина жиҳатларини қамраб ола-
ди ва улар муайян тарбияшунослик бўйича қарашлар ти-
зимини ташкил этади. Бу қарашлар ўз даврларидан анча-
гина илгарилаб кетиб, бир неча асрдан бери аждодларимиз 
тафаккурини бойитиб, маънавий қадрият сифатида бугун-
ги кунда ўз қийматини йўқотмай келмоқда. Улар ижтимоий 
ва оилавий тарбия бирлиги ҳақидаги масалани ижобий ҳал 
қилишга уринганлар, буни ҳозирги замон педагогикаси ва 
психологияси ҳам тўла эътироф этади.


10

Download 0.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling