Oilaviy munosabatlarning bola shaxsida ijtimoiy


Download 5.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/273
Sana24.10.2023
Hajmi5.36 Mb.
#1717990
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   273
Bog'liq
internet ma\'lumot

 
 
 


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
Фойдаланилган манбалар: 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 сентабрдаги 
«Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида»ги ПҚ-3261-сонли Қарори 
2. Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг “Профессионал таълим 
тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги 5812-
сонли фармони 
3. https://daryo.uz/k/2020/01/24/ozbekistonda-bolalarning-bogchalar-bilan-qamrab-
olish-darajasi-52-foizga-yetdi
4. https://president.uz/uz/lists/view/3313 
5. https://uza.uz/uz/posts/oqituvchining-maqomi-togrisida-qonun-qabul-
qilinadi_244822 
 
ЎСМИРЛАРДА ОИЛА ТЎҒРИСИДАГИ ТАСАВВУРЛАР 
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Абдуқундузова Шаҳзода Насвалиевна 
Наманган вилояти Чуст туман 41-мактаб психологи 
 
Аннотация. Бугунги кунда оила масалалари энг долзарб масалалардан бири 
десак адашмаган бўламиз. Бунга сабаб ходимнинг ишдаги масъулияти, 
ўқувчининг мактабдаги фаоллиги, инсонларнинг шахслараро муносабатларнинг 
барчаси оила аталмиш энг кичик ижтимоий қатламга боғлиқ. Шундай экан ўсиб 
келаётган ёш авлоднинг оила ҳақидаги тушунчаси, қарашлари, муносабати ва 
қадриятларининг шаклланишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Калит сўзлар: оила, ота-она, коллеж ўқувчилари, ўспиринлар, оила 
институти, оила типлари, соғлом психолик муҳит. 
Мустаҳкам ва бахтли оила қуришга йигит-қизларни илк ёшликдан тайёрлаш, 
оила муҳитида ҳамда барча таълим бўғинларида бу ишларни босқичма-босқич 


Ёшларга ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш маркази 
изчил давом эттириш олиб бораётган сиёсатимизнинг нақадар истиқболга 
қаратилганлигини кўрсатади. Мақсадимиз пок ниятли, жисмонан бақувват, соғлом, 
интеллектуал салоҳияти юксак, ҳар томонлама етук миллатпарвар, оилапарвар, 
ватанпарвар ёшларни вояга етказиш экан, бу борада оила институтининг барча 
имкониятларидан тўла ва ўринли фойдаланишни билишимиз, бу йўлдаги 
самарали механизмларни илмий жиҳатдан тадқиқ этишимиз лозим бўлади.
Ижтимоий психология Ўзбекистонда жадал ривожланиб бораётган фан 
тармоғи сифатида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда оила тўғрисида аниқ 
тасаввурларни шакллантириш йўлларини ўрганар экан, энг аввало, оиланинг 
қайси модели ёки типи ҳозирги замон ёшларига маъқул эканлиги, бу типларнинг 
замонавийлик ҳамда анъанавийлик тамойилларига қанчалик мос келишига ва йигит 
ва қизларнинг бу борадаги ижтимоий тасаввурларига алоҳида эътибор қаратади. 
Зеро, никоҳга икки шахс - йигит ва қиз киради. Улардаги жинсга оид психологик 
хусусиятларнинг қандай эканлиги, оила муҳитида рўй берувчи психологик 
ҳодисаларнинг ёшлар онгига таъсири кўламини билган ҳолда, шахслараро 
муносабатларни мустаҳкамлаш йўлларини белгилаш фан учун ҳам, амалиёт учун 
ҳам фойдалидир. Ушбу ҳолатларга оид тасаввурларни билиш шахс ижтимоий 
хулқини олдиндан башорат қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминловчи шахсий 
ва гуруҳий омилларнинг таъсирини мақсадли бошқариш имкониятини беради. 
Зеро, ёшларда ижтимоий психологик тасаввурлар ва улар асосида 
шаклланадиган установкаларнинг ўзгариб бораётганлиги ҳаёт тарзи ёки 
ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгариб бораётганлиги билангина 
изоҳланмайди, балки бунда инсон омили ва унинг психологиясида рўй 
бераётган ўзгаришларнинг ўрни ва роли ҳам сезиларлидир.
Ёшларнинг оила ва оилавий муносабатлар тўғрисидаги тасаввурлари кўплаб 
ижтимоий психологик тадқиқотларнинг предмети сифатида ўрганилган. Умуман 
психологлар йигит ва қизларнинг бўлғуси оиласи ва унинг қандай бўлиши 
тўғрисидаги тасаввурларини ўрганишни умуман улардаги оила ва никоҳ 
тўғрисидаги тасаввуларини ўрганишдан бошлайдилар. Чунки А.Б.Шнейдернинг 
фикрича, ўз оиласида кўрган-кечирганлари, тажрибасини умумлаштирмай туриб, 



Download 5.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   273




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling