Оив /оитс касаллиги тўғрисида тушунча


Download 26.46 Kb.
bet1/3
Sana16.06.2023
Hajmi26.46 Kb.
#1505614
  1   2   3
Bog'liq
СПИД


ОИВ /ОИТС касаллиги тўғрисида тушунча

  • ОИВ касаллиги – одамнинг иммунитет танқислиги вируси оқибатида келиб чиқадиган ўта хавфли юқумли касаллик;

  • ОИТС – орттирилган иммунитет танқис-лиги синдроми, ОИВ касаллигининг терминал (сўнгги) босқичи.

ОИВ инфекцияси-бу одам иммунтанкислиги вируси орқали чақириладиган антропоноз юқумли касаллик. Иммун тизимнинг специфик шикастланиши ҳамда уни секинлик билан мукаммал бузилишига олиб келиши натижасида ОИТС шаклланади. Оппортунистик инфекциялар, иккиламчи хавфли ўсмалар ривожланиши оқибатида ўлим билан якунланади





  • 1982-1983 йиллларда ОИТС касаллиги вирусини 1-бўлиб Француз олими Люк-Монтанье ва АҚШ лик олим Роберт Галло қонда ОИВ вирусини ажратиб олишади ва бу вирус ретровируслар оиласига киришини, яъни РНК сақловчи вирус эканлигини аниқлашади. Бу вирус чақирувчи касалликка ОИВ номи берилган.

1981 йилда – биринчи марта АҚШ нинг Лось-Анжелес штатида пневмоцистли пневмония билан касалланган беморларда, Нью-йорк шаҳарида Саркома Капоши билан касалланган 26 та ёш гомосексуалистларда ва кейинчалик шунга ўхшаш Швеция давлатида 1982 йилда қайд қилинган, бу беморларда иммун системанинг жиддий шикастланганлиги аниқланган. Уларнинг қонида ОИВ вируси 1982-1983 йилларда аниқланган.


• 1983 йилда –биринчи марта гиёҳванд қабул қилувчи аёллар ва болалар ўртаси аниқланган.
• 1981-1985 йилларда Африкада - 20 000 нафар киши ОИВ - билан касалланганлиги қайд қилинган.
1985 йилда–Хитойнинг барча шахарларида қайд қилинган.
• 1987 йилда – 1-марта ОИТС касаллиги, собиқ Совет иттифоқида аниқланган.
• 1988-90 йилларда – Элиста, Ростов-на-Дону, Волгоград шаҳарларда шифохона ичи инфекцияси сифатида ОИВ касаллиги қайд қилинган.
• 1990 йилда дунё бўйича 8 млн. атрофида бемор аниқланган бўлса, ҳозирги кунга келиб беморлар сони 36 миллионга етган.



  • Кенг таркалган гипотезалардан бири - бу шимпанзеларда кузатиладиган иммунодефицит вируси мутацияси натижасидаги гипотезадир. ОИВ ва ШИВ нинг турли штаммларини геномларини солиштирилганда бу вируслар бир эволюцион занжирнинг звеноларидан эканлигини курсатади.

ШИВ мутацияси баъзи Африка халқларининг маймун гўштини истеъмол қилиш удуми билан боғлиқлиги тахмин қилинади

ОИВ доимо бўлган. Кўпгина изланувчилар ОИТС ватани Марказий Африка деб ҳисоблашади. Бу гипотеза ўз навбатида 2 га бўлинади. Биринчисида, вирус узоқ муддатдан бери сақланиб келган ва атрофдан изоляция холда бўлган, вақт ўтиши билан аҳоли миграцияси ошгандан кейин вирус юзага чиқиб, тарқала бошлаган. ОИВ Пентагон лабораторияларида ажратиб олинган. 70-йиллар бошларида ОИВ Пентагон лабораторияларида қўй миясини ва одам иммун системасининг зарарлаган вирусни ген-инженерияси натижасида ажратиб олинган. ОИВ олимлар хатоси натижасида пайдо бўлган


1987 йилдан 2014 йил 1 январгача Ўзбекистонда ОИВ билан касалланганлар сони 28500 дан ошди, Шундан 5515 таси 14 ёшгача бўлган болалар
Вертикал – онадан хомилага ёки болага: ОИВ инфекцияси юққан онадан боласига хомиладорлик пайтида, туғиш жараёнида ва кўкрак сути билан юқиши мумкин
ОИВ юқиш йўллари: қон орқали (тери қопламлари шикастланиб қон чиқса, умумий шприц ва игналар орқали, вирус билан зарарланган қон қуйилса, стерилланмаган тиббий асбоблар орқали), жинсий алоқа орқали ( тартибсий ва нотаниш шахслар билан жинсий алоқа), ОИВ инфекцияси бор бўлган онадан болага (хомиладорлик пайтида, туғиш жараёнида, кўкрак сути билан эмизишда).

Download 26.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling