Оже жараён 3 та босқичдан иборат


Download 29.82 Kb.
Sana14.10.2023
Hajmi29.82 Kb.
#1703266
Bog'liq
Маьлумот ўзимга



Оже жараён 3 та босқичдан иборат.

  1. Бирламчи электронлар (ионлар, фотонлар) ёрдамида пастки сатхлардан бирида вакансия хосил қилинади.

  2. Тепа сатхлардан биридан ёки валент зонадан электрон тушиб вакансияни тўлдиради.

  3. Тўлдириш натижасида ажралиб чиққан энергия тўлдирувчи сатхдан ёки ундан юқорироқ сатхлардан электронларни ажратиб чиқаради, чиққан электронлар Оже – электронлар дейилади.


Оже – электроннинг энергияси тахминан қуйидагича хисобланади.
Масалан: Вакансия – К хосил бўлса, тўлдирилади М дан, Оже электронлар – чиқади М дан.

ЕКММ = EK - EM - EM ; ЕКМV = EK - EM - EV ; ЕМVV = EM – EV – EV

СХПЭЭ – характерли энергиясини йўкотган электронлар спектроскопияси.
СХПЭЭ – ёрдамида валент электронларнинг коллектив тебраниши яни плазмонларнинг энергиясини аниқлаш мумкин.
1-чидан: Бу энергия ёрдамида эса қаттиқ жисм таркибидаги атомларнинг валент электронларининг сонини аниқлаш мумкин.
2-чидан: Бир частотали яни зоналараро электрон ўтишларнинг энергиясини аниқлаш мумкин.
Валент электронларнинг тебраниши плазмонлар дейилади.

Қаттиқ жисмнинг юзасини ўрганиш деганда:

  1. Элементар ва кимёвий таркиби

  2. Электрон тузилиши

  3. Кристалл тузилиши

  4. Морфология ва нотекслиги

Атомларнинг ёки қаттиқ жимснинг электрон тузилиши деганда ундаги электронларнинг энергия бўйича тақсимланиши тушинилади.


Атомларда электрон алохида-алохида сатхларда жойлашган бўлади.
Қаттиқ жисмда валент зонада ва негиз сатхларда жойлашган бўлади.
Агар ўтказувчанлик зонаси ва валент зона оралиғида энергетик масофа мавжуд бўлса материал яримўтказгич ёки диэликтриклар дейилади.
Агар ўтказувчанлик зонаси ва валент зона оралиғида энергетик масофа бўлмаса металл ёки ўтказгич материал дейилади.
Қаттиқ жисмларда электрон тузилишини ўрганиш деганда электрон билан тўла сатхлар ва бўш сатхлар жойлашишининг энергетик зичлигини ва зона параметрларини аниқлаш тушинилади.

Фотоэлектрон спектроскопия 3 та турга бўлинади.
1. Инфрақизил нурларнинг спектроскопия Еф ≤ 1,5 эВ
Ўрганади: Асосан примис (аралашма) сатхларнинг энергетик жойларини аниқлайди.
2. Кўзга кўринадиган нурларнинг спектроскопияси 1,5-3,8 эВ.
Ўрганади: Примис (аралашма) сатхларни ва яримўтказгичларнинг Еg ni aniqlaydi.
3. Ултра винафша нурларнинг электрон спектроскопияси (УФЭС)
Ўрганади: Валент зонада электронларнинг энергия бўйича тақсимотини аниқлайди ва асосий зона параметрларини Е=4,5-50 эВ.
4. Рентген нурларнинг фотоэлектрон спектроскопияси Е=50-10.000 эВ.
Ўрганади: Асосан негз сатхларнинг энергетик жойлашишини (энергиясини) ва валент зонадаги электронлар жойлашишини ўрганади.
Download 29.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling