Ҳоким ёрдамчилари томонидан “Хонадонбай” хатловларни ўтказиш тартиби I


Download 35.5 Kb.
Sana07.10.2023
Hajmi35.5 Kb.
#1694805
Bog'liq
тоифалар таснифланиши 2023


Ҳоким ёрдамчилари томонидан “Хонадонбай”
хатловларни ўтказиш
ТАРТИБИ

I.Хатлов “Онлайн маҳалла” платформасида ишга туширилган “Хонадонбай 2023” модули орқали амалга оширилади.
Ушбу модулда автоматик равишда хонадонда доимий ва вақтинчалик рўйхатдан ўтган фуқароларнинг:
паспорт маълумотлари;
юридик шахс сифатида рўйҳатдан ўтган тадбиркорлик субъектининг раҳбари ёки ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги;
расмий бандлик ҳолати;
расмий меҳнат мигарциясида эканлиги.;
давлат томонидан кўрсатилган ёрдамлар (субсидия, кредит ва бошқа молиявий ёрдамлар);
ҳалқ қабулхоналарига қилган мурожаатлари шакллантириб берилади.

II.Хатлов натижаларига кўра, хонадонларижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиқиб, қўйидаги тартибда 3 та тоифага ажратилади:
1.Биринчи тоифагакам таъминланган, эхтиёжманд вадаромади паст хонадонлар киритилади.Бунда,
Ягона ижтимоий ҳимоя реестрига”киритилган ҳамда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан тегишли далолатнома билан даромади камбағал даражасидан паст деб топилган оилалар автоматик равишда 1-тоифага ўтказилади.
Реестрга киритилмаган, бироқ яшаш шароити оғир бўлган хонадонлар, шунингдек,Темир дафтардаги ҳамда аъзолари Аёллар ва Ёшлар дафтарларига киритилган хонадонларни 1-тоифага ўтказиш маҳалла тўртлиги томонидан коллегиал тарзда ҳал этилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Бу ҳолатда хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларидан, яъни
498 минг сўмдан юқори бўлмаслиги лозим.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмийдаромадларинингумумиймиқдори 2,5 млн. сўмдан юқори бўлмаслиги керак.
2. Иккинчи тоифага хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 3 бараваригача, яъни 498 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача бўлган хонадонлар киритилади.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмий даромадларининг умумий миқдори 2,5 млн. сўмдан 7.5 млн. сўмгача бўлиши лозим.
Бунда, хонадоннинг норасмий даромадлари миқдорини аниқлашда уларнинг яшаш шароити, ўзига тегишли бироқ бошқа шахслар номига расмийлаштирилган кўчмас мулклари, енгил ва юк автомобиллари, боғ ва ер майдонлари, миграция ҳисобига оладиган даромадлариҳамда бошқа сабаблар ҳисобга олинади(далолатнома тузилмайди, модулда сабаблар кўрсатилади).
3. Учинчи тоифага яшаш шароити яхши, ўзига тўқ, хонадон аъзоларининг жон бошига тўғри келадиган ўртача ойлик даромадлари миқдори минимал истеъмол харажатларининг 3 бараваридан, яъни
1,5 млн сўмдан ортиқ бўлган хонадонлар киритилади.
Мисол учун, 5 киши истиқомат қиладиган хонадон аъзоларининг барча манбалардан оладиган ўртача ойлик расмий ва норасмий даромадларининг умумий миқдори 7.5 млн. сўмдан ортиқ бўлиши лозим.
Бунда, хонадоннинг турмуш тарзи, уй-жойлари, мавжуд автомобил русуми, юқори даромад манбаига эга эканлиги ва бошқа сабаблардан келиб чиқиб, коллегиал ҳал қилиш мумкин (далолатнома тузилмайди).
Шунингдек, айрим хонадонлар расмий даромадларига қараб платформа томонидан автоматик тарздаучинчи тоифагаўтказиб берилади.
Маълумот учун, хонадон бўйича даромадларнинг ўртача ойлик миқдорихатлов давридан олдинги 12 ойдавомида олинган даромадлардан келиб чиқиб, платформа томонидан автоматик тарзда аниқланади.
Download 35.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling