Округ сайлов комиссияси аъзосининг сўзи
Download 32.05 Kb.
|
ОСК аъзоси сўзи
Округ сайлов комиссияси аъзосининг сўзи Ассалому алайкум ҳурматли депутатлар! Ҳурматли сессия қатнашчилари! Хабарларингиз бор жорий йилинниг 9 июль куни мамлакатимизда муҳим сиёсий тадбир, яьни муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2023 йил 13 май кунги 1248-сонли қарори билан 7-Самарқанд сайлов округи тузилди, ҳамда 19 май кунги 1260-сон қарори билан муддатдан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди. Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 7-Самарқанд сайлов округининг 2023 йил 24-май кунги 6-сон қарори билан вилоятнинг 2 та шаҳар ва 14 туман ҳудудларида 1115 та муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов участкалари тузилди. Бугунги сессиянинг кун тартибидаги муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Халқаро сайлов стандартлари асосида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муҳим сиёсий воқеликдир. Бу жараёнда сайловни қонунийлик, адолатлилик, холислик, очиқлик, ошкоралик, транспарентлик, бир шахс-бир овоз принципи ҳамда тенглик тамойиллари асосида ўтказилишида сайлов комиссиялари аъзолари зиммаларига улкан масъулиятли ва айни вақтда шарафли вазифа юкланади. Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши белгиланган. Шу маънода олиб қараганда участка сайлов комиссияси ҳал қилувчи бўғин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 23-моддасига асосан Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби ўзгартирилиши мумкин. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади. 25-моддасига асосан- Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин. Қуйидагилар вилоят, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас: Қонунчилик палатаси депутати, маҳаллий Кенгаш депутати, Сенат аъзоси; бошқа сайлов комиссиясининг аъзолари; сиёсий партияларнинг аъзолари ва ваколатли вакиллари; вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари; прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари; номзодлар, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари; номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар; оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд судланганлиги олиб ташланмаган фуқаролар. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас, бундан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари мустасно. Номзодларни тавсия қилишда юқорида кўрсатилган масалаларга алоҳида эьтибор кўрсатишларнгиз сўралади. Шундан келиб чиққан ҳолда участка сайлов комиссияси аъзолари олдида турган муҳим вазифаларни айтиш лозим. Участка сайлов комиссяси округ сайлов комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг: Биринчи навбатда участка сайлов комиссияси учун ажратилган бино ва хоналарни қабул қилиб олиши зарур. Бино ва хоналар туман/шаҳар ҳокимининг тақдимномасига асосан округ сайлов комиссиясига тақдим этилган. Биноларни пешлавҳаларини жойлаштириш, зарур жиҳозлар билан таъминланганлигини бир кун ичида ўрганиш ва ҳал этиш лозим. Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 1066-сон қарори асосида амалга оширади. Сайлов Кодексида берилган ваколатларидан келиб чиққан ҳолда: Сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли бўлади. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Қарорга рози бўлмаган комиссия аъзолари алоҳида фикрини баён этишга ҳақли бўлиб, бу фикр ёзма шаклда баённомага илова қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир. Сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин. Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт. Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун керакли бўлган бинолар ва жиҳозларни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт. Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурсидир. Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ваколатли давлат органлари томонидан тақдим этиладиган ахборот негизида шакллантирилади ва янгилаб турилади, сайлов кампанияси даврида эса тегишли участка сайлов комиссиялари томонидан аниқлаштирилади. Ҳар бир участка сайлов комиссияси тузилганидан кейин уч кун ичида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида тақсимланган мазкур участка сайловчиларининг дастлабки рўйхатини олади. Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини олганидан кейин уни мазкур участка ҳудудида яшовчи аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан аниқлаштириш чораларини кўради. Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини аниқлаштириш бўйича ишда иштирок этиш учун жамоатчилик вакилларини жалб этиши мумкин. Туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари сайловчиларнинг рўйхатларини аниқлаштириш ишларига кўмаклашади. Сайлов комиссиялари аҳолини уйма-уй айланиб чиқиш натижалари бўйича сайловчининг Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзилига оид тузатишлар қилиб, сайловчилар рўйхатларига ўзгартишлар киритиши мумкин. Сайловчиларнинг рўйхати ҳар бир сайлов участкаси бўйича участка сайлов комиссияси томонидан тузилади ҳамда унинг раиси ва котиби томонидан имзоланади. Сайлов куни сайлов участкаларида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидан олинган сайловчилар рўйхатларидан фойдаланилади. сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган ва муддатидан олдин овоз берган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади; аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади; бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари, сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар тайёрлаб қўйилишини таъминлайди; сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади; соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган сайловчиларнинг илтимосига биноан улар турган жойда овоз беришни ташкил этади; овозларни санаб чиқади; овоз бериш натижалари ҳақидаги баённомани округ сайлов комиссиясига топширади; сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади. Сайлов кодексига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади. Марказий сайлов комиссияси қарорига асосан участка сайлов комиссияси ўз фаолиятни бошлаган кундан эътиборан режа асосида комиссия аъзолари учун махсус ўқув курси ташкил этилади. Бунинг учун Марказий сайлов комиссияси томонидан зарур адабиётлар, қўлланмалар, электрон ва мультимедиа воситалари орқали тақдимот материаллари, инфографик роликлар, видеороликлар тайёрлаб қўйилган. Ўйлайманки, комиссия аъзолари ушбу ўқув машғулотларида фаол иштирок этадилар ва сайлов кампанияси талабларини Сайлов Кодекси асосида аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлайдилар. Шу фурсатдан фойдаланиб, халқ депутатлари туман/шаҳар Кенгаши депутатларига муносиб номзодларни сайлов комиссияси аъзолигига тавсия этганликлари учун ўз миннатдорчилигимни билдираман ҳамда сайловчиларнинг электорал маданиятини юксалтириш ишларини фаол олиб боришларида муваффақиятлар тилайман. Сизларни келгусида ана шундай масъулиятли ва шарафли вазифани бажаришингизларда улкан муваффақиятлар, мустаҳкам саломатлик ва оилавий хотиржамлик тилайман. Download 32.05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling