﴾Оламнинг ниҳояси (1) Қиёмат аломатлари ﴿


"(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир


Download 275.96 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana30.04.2023
Hajmi275.96 Kb.
#1402009
1   2   3   4
Bog'liq
uz nihayatul alam 01

"(Ер) юзидаги барча жонзот фонийдир. 
Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорин- 
гизнинг юзигина боқий мангу қолур" 
(Раҳмон: 26-27).
 
Ўлмайдиган тирик Зотгина боқий қолур, инсон 
ва жинлар фонийдурлар. Булар қандай юз берганини 
мендан сўраманг! Булар янгилигу, қўққисдан содир 
бўлган эмас. Бу ҳақда Оллоҳ таоло ўз китобида 
келтирган ва Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва 
саллам уни баён қилганлар. Ҳатто Оллоҳ таоло ўз 
китобида юз беражак воқеалар хабарини биз кўриб 
турган ҳодисалардан олдин берган. Мана бу қуриган 
дарахтлар, метин бу ерни ёриб юборган зилзилалар 
оддий ҳол эмас. Буларнинг барчаси бизга Қуръонда 
хабар берилган.
Жаброил алайҳиссалом Набий алайҳис- солату 
вассалом ҳузурларига инсон суратида келди. 
Саҳобалар олдига кирган, кимлиги номаълум бўлган 


5
бу киши оппоқ кийимда, мусофирга ўхшамас ва 
улардан бирортаси уни танимас эди. У кириб, Набий 
саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қаршиларига 
ўтирди, тизасини тиззаларига қилиб, икки қулларини 
сонларига қўйди. Менга Ислом ҳақида хабар беринг, 
иймон ҳақида хабар беринг, эҳсон ҳақида хабар 
беринг, – деди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам 
унга уларни шаҳрлаб берардилар.
Сўнгра буюк бир савол ҳақида сўради, шундай 
саволики, унга қулоқ тутсак, бу дарахтлар, 
автоуловлар ва уйларнинг қиссасини билиб оламиз. 
Нима учун дунё инсонлардан фориғ бўлганини 
биламиз.
Қиёмат (Соат) ҳақида ҳабар беринг, – деди. Бу 
буюк саволдир. Бу шундай саволки, Нуҳ 
алайҳиссалом қавми олдига чиққанида ундан қачон 
қиёмат бўлишини сўрашди; Шуъайб қавми орасида 
юрганда ундан қачон қиёмат бўлади, деб сўрашди; 
Лут қавми билан ўтирганда ундан қачон қиёмат қоим 
бўлишини сўрашди; Солиҳ, Ҳуд ва барча 
пайғамбарларнинг қавмлари уларни битта савол 
билан машғул қилди, қачон қиёмат қоим бўлади??


6
Инсонлар фақат қиёматдан олдин юз 
берадиган бу вайроналарни ва аломатларинигина 
кўришни хоҳлайдиларми?! У кун учун нима ҳозирлик 
кўрганларини ўзларидан сўрамасдан-а!
Жаброийл Набий алайҳиссолату вас- 
саломдан: Қиёмат қачон?, – деб сўради. Қачон қиёмат 
қоим бўлади? Қачон сур чалинади? Қачон қичқириқ 
бўлади? Қачон обод бу ерни хароба ҳолида кўрамиз? 
Қачон??!!
Шунда алайҳиссолату вассалом шундай 
жавобни бердиларки, барча пайғамбарлар айни 
жавобни айтгандилар, унга дедилар: "Сўралган зот 
сўровчидан кўпроқ билмайди". Қачон қиёмат 
бўлишини билмайман, дедилар.
У зот набий, мурсал, мукаррам, хотамул анбиё, 
тақводорлар сардори, авлиёлар имоми, қиёмат куни 
одам фарзандларининг саййиди бўлишларига 
қарамай, Оллоҳ таоло бу сирни ундан махфий қилди. 

Download 275.96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling