O`lchashlar birliligini ta`minlash davlat tizimi va standartlari
Мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, Ўз ЎБТТ учун қуйидаги вазифалар қўйилган
Download 1 Mb. Pdf ko'rish
|
resources
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Назарий метрология Ўзбекистон Республикасида ўлчашларбирлилигини
Мақсадлардан келиб чиққан ҳолда, Ўз ЎБТТ учун қуйидаги вазифалар қўйилган:
– миллий қоидаларни халқаро қоидалар билан уйғунлаштириш асосида давлатлараро муносабатларнинг ривожланишига кўмаклашиш; – Ўз ЎБТТ ни халқ хўжалигининг ажралмас қисми сифатида ривожланишини башорат қилиш; – ўлчашларнинг бирлилигини,талаб этилган аниқлилигини, ишончлилигини таъминлаш асосида миллий иқтисодиётнинг илмий ва техник имкониятларини ривожлантиришда қатнашиш, шунингдек ўлчашлар методларини, ўлчаш воситаларини мукаммаллаштириш ва уларнинг аниқлиги, иш унуми ва пухталигини оширишга кўмаклашиш. Ўлчашлар бирлигини таъминлаш бўйича ишларнинг илмий асоси метрология – ўлчашлар тўғрисидаги фандан иборат. Бу фан учта асосий бўлимни ўз ичига олади: 1. метрология бўйича миллий идора бажарадиган фаолиятга оид ва бирликлар, ўчаш методлари, воситалари ва ўлчаш лабараторияларига оид давлат талабларани қамраган-қонуний метрология. 2. амалий метрология. Бунинг вазифасига назарий метрология ишланмаларини ва қонуний метрология низомларини амалда қўлланиш масалалари киради. 3. Назарий метрология Ўзбекистон Республикасида ўлчашларбирлилигини таъминлаш тизимининг хуқуқий асослари Ўз ЎБТТ нинг ҳуқуқий асоси Ўзбекистон Республикасининг метрология соҳасидаги қонунлари ва ҳужжатларидан иборат. 28-декабрь 1993-йилда Ўзбекистон Республикасининг “Метрология тўғрисида” Қонуни қабул қилиганлиги муносабати билан Ўзбекистонда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизими (Ўз ЎБТТ) нинг қонуний асоси яратилди. Қонунда метрология соҳасидаги атамалар ва таърифлар, давлат бошқарув ваколатли идорасининг фаолият соҳаси, физик катталикларнинг бирликлари, уларни қайта тиклаш ва қўлланиш, Ўзбекистон Республикасининг метрологик хизматлари, давлат метрологик текширув ва назорати, метрология бўйича ишларни молиялаштириш белгиланган. Ўлчашлар бирлилиги ўлчаш ҳолати сифатида белгиланган. Бунда ўлчаш натижалари қонунлаштирилган бирликларда ифодаланади ва ўлчашларнинг хатоликлари белгиланган эҳтимоллик билан берилган. Қонунга мувофиқ метрология бўйича фаолиятни давлат бошқарувини метрология бўйича миллий идора – Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Download 1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling