Олхўри олхўРИ
Ўзбекистонда олхўрининг бир неча хил турлари
Download 0.6 Mb. Pdf ko'rish
|
ОЛХЎРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Самарқанд қора олхўриси
Ўзбекистонда олхўрининг бир неча хил турлари
етиштирилади, қуйида уларни кўриб чиқамиз: Бертон – кечпишар олхўри нави. Меваси сентябр бошида пишади. Мевалар йирик (50-55гр), тескари тухумсимон шаклда ва тўққизил рангли бўлади. Эти зарғалдоқ-сариқ, ўртача серсув ва таъми ширин ва хушбўй ҳидли бўлади. Сақлашга ва ташишга чидамли. Олхўрини янгилигида истеъмол қилиш тавсия этилади ҳамда бу мевадан консервалар тайёрланади. Дарахти жуда катта эмас, баландлиги 5-5,5м, шох-шаббаси силлиқ пирамида шаклида бўлади. Мамлакатимизнинг барча вилоятларида экиш учун тавсия этилади. Исполин – навининг дарахти пирамидал шаклида баланд бўйли бўлиб ўсади. 3-5 йилидан ҳосилга кира бошлаб, 6-7 йилга келганда тўлиқ ҳосил беради. Меваси ҳам шох- шаббасига ўхшаш чўзиқ, тескари тухумсимон, зираксимон чиройли бўлади. Бир дона меваси вазни 50-55гр бўлади. Бу нав сақлашга ва ташишга чидамайди. Меваси янгилигида ейилади ва консерва қилинади. Дарахтлари бошқа навларга қараганда совуққа чидамли. Касаллик ва зараркунандаларга ўта чидамли. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида экиш учун тавсия этилган. Самарқанд қора олхўриси. Дарахти кучли ўсувчан, экилганидан кейин 4-йилидан ҳосил беради. Шох-шаббаси сийрак, бақувват сершох бўлади. Меваси йирик (43гр), узунчоқ-овал шаклда, қора-кўкимтир тусда бўлади. Қобиғининг тагида тилласимон нуқталари, дағал мўл доғлари бўлади. Мевалар тахминан 10-15 сентябрда пишиб етилади. Мевасини универсал мақсадларда ишлатса бўлади. Эртаги кўк рангли олхўри (Ранная синая) – энг яхши хўраки навлардан бири бўлиб, июл ўртасида пишади. Дарахтлари катта, совуққа анчагина чидамсиз бўлади. 3-4 ёшида ҳосилга киради ва ҳар йили яхши ҳосил беради. Меваси овал шаклда чиройли тўқ кўк рангда. Бу навдаги олхўрилар сақлашга ва ташишга чидамли бўлади. Меваси янгилигида ейиш тавсия этилади. Яна улардан қуритиб консерва қилиш мумкин. Зараркунандалари: олхўри қурти, олма қурти. Олхўри меваси халқ табобатида иштаҳани очувчи восита сифатида қўлланилади. Шунинг учун ортиқча вазндан азият чекувчилар бу мевани меъёрида истеъмол қилганлари маъқул. Она юртимиз неъмати олхўри таркибида витаминлар ва минераллар кўплиги жиҳатидан бошқа меваларга нисбатан олдинги ўринда туради. Мева шарбати калийга бойлиги боис, шишларни қайтаради. Мева шарбати яна бета-каротин ва А витаминига жуда бой. Яна унинг таркибида С, Е, РР, В гуруҳига мансуб витаминлар, шунингдек, макроэлементлар – темир, рух, йод, марганец, хром, фтор, кремний, кобальт, никель мавжуд. 100 гр. олхўри шарбатида 770 ккал мавжуд. Шунингдек, унда енгил ҳазм бўладиган қанд, органик кислота, дағал толали тўқима (клетчатка), фойдали углеводлар, ўсимлик оқсили ва кам миқдорда ёғ учрайди. Агар организмда колит(ич қотиши) бўлса, уни оч қоринга ичиш мақсадга мувофиқ. Шунда баъзи сурги гиёҳ шарбатларига ўхшаб уни оғритмайди. Бу шарбат яхшигина пешоб ҳайдовчи бўлгани учун гипертонияда, сафро ҳайдовчи сифатида ўт қопи касалликларида ичиш яхши самара беради. Олхўри шарбати организмдаги ортиқча холестеринни ичакдан қонга сўрилишига йўл қўймайди. Уни ташқарига чиқариб юборади. Семизликни олдини олишда фойдаси бор. Бироқ, ҳаддан ортиқ семизликда наф бермайди. Юқори қон босими, буйрак касалликларида исътемол қилинса, организмдаги ортиқча туз ва ёғларни эритиб юборади, шишларни қайтаради. Олхўри шарбати (айниқса, унинг тўқ ранглиси)таркибида фитонцид кўплиги сабабли меъда-ичак йўллари ва оғиз бўшлиғини инфекциядан тозалайди. Шарбат таркибидаги темир, С витамини ва органик кислота камқонликни даволашда муҳим хусусиятга эга. Организмни тозалаш учун оч қоринга 1 стакан олхўри шарбати ичишни тавсия қилинади. У нафақат “ёмон” холестеринда, балки нурланиш, канцероген ва оғир металлар асоратидан халос этади. Шарбатдаги С витамини эса қон қуюлишини олдини олиб, томирларни соғломлаштиради. Витамин РР ўз навбатида қон томир деворларини мустаҳкамлайди. Шарбат таркиби В витаминига бойлиги уни мунтазам ичиб юрган кишининг асаб тизими ишини меъёрлаштиради ва бошқа тана аъзолари фаолиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Адабиётлар Ўзбекистона, Т., 1983; Рибаков А.А.,Остроухова.С. А., Ўзбекистон мевачилиги, Т., 1967. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling