Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси


Download 17.68 Kb.
Sana27.01.2023
Hajmi17.68 Kb.
#1131273
TuriДиссертация
Bog'liq
Тақриз Индира


Ўзбекистон республикаси жамоат хавфсизлиги университети мустақил тадқиқотчиси Қодирова Феруза Маъмуровнанинг “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси” мавзусида ёзилган 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясига
ТАҚРИЗ

Хозирги кунда мaънaвий тaҳдидлap кучaйиб бopaётгaн ҳaмдa мaфкуpaвий куpaшлap кecкин дaвoм этaётгaн дaвpдa кeлaжaгимиз бўлгaн ёшлap ўpтacидa миллий қaдpиятлapгa нoпиcaндлик, зapapли, ёт ғoялap тaъcиpигa бepилиш, тeppopиcтик вa экcтpeмиcтик ҳapaкaтлapигa aлдaниб қўшилиб қoлиш ҳoлaтлapи учpaб туpибди. Бу эca дaвлaтлap Қуpoлли Кучлapи oлдигa қўшинлapнинг жaнгoвap вa caфapбapлик шaйлиги, қўшинлapнинг тeзкop, жaнгoвap, мaънaвий-мaъpифий вa пcихoлoгик тaйёpгapлигини peжaлaштиpиш ҳaмдa тaшкил этиш, шунингдек Қуролли Кучларни жанговар ва тезкор тайёргарлик самарадорлигини оширишнинг долзарблигини бeлгилaмoқдa.Таъкидлаш жоизки, курсант шахсида маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан саналади. Шу нуқтаи назардан олганда, мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида Қодирова Феруза Маъмуровна томонидан илгари сурилган муаммонинг долзарб эканлигини белгилаб беради.


Диссертация ишининг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати асосланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси ёритилган, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги кўрсатилган, илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти асосланган, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, ишнинг тузилиши ва ҳажми бўйича маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарий асослари” деб номланган бобида олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш тушунчаси мазмуни ёритилган ва тарихий-назарий жиҳатдан таҳлил этилган, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашда жорий ўқув дастурлар ва материаллар ўрганилган, курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш методикасини амалга ошириш шакллари ва методлари кўриб чиқилган ҳамда назарий хулосалар ишлаб чиқилган.
Тадқиқот давомида Ш.Ш.Олимов, В.И.Хальзов, Т.Л.Женатова, А.И.Субеттон, И.С.Маренко, Н.А.Пархоменко адабиётларини ва турли илмий тушунчаларни таҳлил қилиш асосида “маънавият” ва “маънавий-ахлоқий қадриятлар”, “маънавий-ахлоқий тарбия” каби илмий тушунчаларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилган.
Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш методикасини оптималлаштириш” деб номланган иккинчи бобида олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантларни маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашда курс офицерларни методикасини такомиллаштириш масалалари, курсантларда маънавий-ахлоқий қадриятларни ривожлатиришга қаратилган машқлар тизимининг ўрни ва аҳамияти ҳамда “Буюк кашфиётлар сари” интерфаол дастури асосида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларида маънавий-ахлоқий қадриятлар сифатларини такомиллаштириш йўналишлари ёритилган. Тадқиқотчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ички хизмат низоми 72, 75, 135-136 бандлари ўрганилган.
Диссертациянинг “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашни ривожлантириш методикаси” Диссертациянинг “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашни ривожлантириш методикаси” деб номланган учинчи бобида экспериментнинг ташкил этилиши, унинг олиб борилиши ва натижалари ёритилган. Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш самарадорлигини текшириш йўнaлишидa тажриба-синов ишлари олиб борилган. Тажриба-синов ишлари Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Жaмoaт хaвфcизлиги унивepcитeти, Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Фaвқулoддa вaзиятлap вaзиpлиги Aкaдeмияcи, Чиpчиқ oлий тaнк қўмoндoнлик-муҳaндиcлик билим юpти курсантлари орасида ўтказилган. Ушбу босқичда олий ҳарбий билим юртларидаги ўқув жараёни ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг амалдаги ҳолати, муаммолари ва мураккабликлари ўрганилган, олий ҳарбий билим юртларидаги тарбиявий ва мафкуравий ишлар ҳолати таҳлил этилган, буйруқлар ва тадбирлар режалари ўрганилган.
Диссертация иши доирасида олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Шунингдек, курсантларда маънавий-ахлоқий фазилатлар даражаларини ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш юзасидан илмий тадқиқот иши ўтказилиб, натижалар таҳлили амалга оширилган.
Диссертация ишида қатор ютуқлар билан бирга айрим таҳрир талаб жиҳатлар ҳам кўзга ташланади:
1.Диссертациядаги фойдаланилган адабиётлар қисмини таҳрир қилиш лозим.
2.Диссертация матнидаги орфографик ва стилистик хатоларни қайта кўриб чиқиш керак.
3.Авторефератдаги нашр ишларига эътибор қаратиш керак.
Бироқ мазкур қайд этилган камчиликлар ишнинг умумий илмий қийматини пасайтирмайди. Аксинча, мазкур жиҳатларга эътибор қаратилса, ишнинг илмий салоҳияти янада ошиши мумкин. Кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг, тақдим этилган диссертация ишини мавзунинг долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, амалиётга жорий этилиши, илмий мақолаларни чоп этилишини инобатга олиб, тадқиқотчи Қодирова Феруза Маъмуровнанинг “Олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларини маънавий-ахлоқий қадриятлар асосида тарбиялашнинг назарияси ва методикаси” мавзусида ёзилган 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясини якунланган тадқиқот иши деб ҳисоблайман. Ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этиш мумкин.



Тақризчи:
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети
Тилларни ўрганиш” кафедраси катта ўқитувчиси, п.ф.б.ф.д(PhD)

И.Р.Наркулова

Download 17.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling