Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 249.81 Kb.
|
1. Молия ва солик ишчи ИК-120-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рўйхатга олинди №_____________ “____” _________2023 йил “Тасдиқлайман” Ўқув ишлар бўйича проректор
- МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР фанининг ИШЧИ ДАСТУРИ
- 78 соат; Амалий машғулотлар 78 соат;
- 150 соат; САМАРҚАНД – 2023
- Тузувчи
- Ш.Исломов (имзо) Инвестиция ва инновациялар кафедраси мудири: 2023 йил “_____” ___________________ _____________________ А.Бектемиров
ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВАЦИЯЛАР ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ИҚТИСОДИЁТ ВА СЕРВИС ИНСТИТУТИ
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР фанининг ИШЧИ ДАСТУРИ Билим соҳаси: 200 000 – Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ Таълим соҳаси: 230 000 – Иқтисод Таълим йўналиши: 5230100 – Иқтисодиёт(тармоқлар ва соҳалар бўйича) 5230200 – Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 5230400 – Маркетинг (тармоқлар ва соҳалар бўйича) 5231700 – Кадрлар менежменти 5231600 – Мехнат иқтисодиёти ва социологияси
САМАРҚАНД – 2023 Фаннинг ишчи дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи билан рўйхатга олинган ва тасдиқланган “Молия ва солиқлар” фан дастури асосида тайёрланган. Фан ишчи дастури Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқув-услубий кенгашининг 2023 йил “____” августдаги __-сонли мажлис баёни билан тасдиқланган. Тузувчи: Тураев А.А. – СамИСИ “Инвестиция ва инновациялар” кафедраси ассистенти. Тақризчилар:
СамИСИ Иқтисодиёт факультети декани: 2023 йил “_____” __________________ _____________________ Ш.Исломов (имзо) Инвестиция ва инновациялар кафедраси мудири: 2023 йил “_____” ___________________ _____________________ А.Бектемиров (имзо) I. Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар Ушбу фан молия ва давлатнинг вужудга келиши, унинг ресурсларга бўлган эҳтиёжининг ривожланиши, молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, тараққиёт қонуниятлари, товар-пул муносабатларининг қамраб олиш соҳаси ва ижтимоий такрор ишлаб чиқаришдаги роли жамиятнинг иқтисодий тузуми, давлатнинг табиати ва функциялари билан белгиланиши, молиявий бошқарувнинг барча тизими давлатнинг молиявий сиёсатига асосланиши, иқтисодий тараққиётнинг ҳозирги шароитида молия тизимининг трансформаллашуви жараёни, молия тизими ва уни иқтисодий ислоҳотларнинг миллий модели билан уйғунлашуви, молия бозори инструментлари ва улар асосидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар, давлат бюджети даромадлари ва бозор иқтисодиёти шароитида даромадлар таркибидаги ўзгаришлар, халқаро молиянинг асослари ва ривожланиш тенденциялари, солиқлар ва солиқ муносабатларининг вужудга келиши, солиқ сиёсатининг мамлакатдаги ялпи талабга, ялпи таклифга, инвестицион муҳитга, истеъмолга, жамғармага ва иқтисодий барқарорликка таъсири, солиқ сиёсатининг концепцияси, стратегияси ва тактикаси, кредит тизими ва унинг барқарорлигига таъсир қилувчи омиллар, кредитнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини тушунишда талабаларни зарур бўлган билимлар билан қуроллантиради. “Молия ва солиқлар” фани умумкасбий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, 3 ва 4-курсларда ўқитилиши мақсадга мувофиқ. “Молия ва солиқлар” фани гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар туркумига киради ва барча ноиқтисодий бакалавриат таълим йўналишларида ҳам ўқитилади. Мазкур фан бошқа иқтисодий фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида аниқ йўналишдаги иқтисодий фанлар учун замин бўлиб хизат қилади. Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйдаги талаблар қўйилади. Талаба: молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва назарий-услубий асослари; молиянинг вужудга келишини объектив шарт шароитлар; Давлат молияси ва унинг бўғинлари; солиқларнинг давлат бюджети даромадларидаги тутган ўрни ҳамда солиқ сиёсатининг концепцияси, стратегияси ва тактикаси; солиқ сиёсатининг ҳуқуқий асослари ва хусусиятлари; кредитнинг зарурлиги ва моҳияти кредит қонунлари ва функциялари кредитнинг турлари ва шакллари ҳақида тасаввурга эга бўлиши; юқори ва изчил ўсиш суръатларини сақлаш, макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётининг рақобатдошлигини ошириш бўйича ислоҳотларда молия тизимининг ўрни ва аҳамияти билиш; иқтисодиётни тартибга солиш ва рағбатлантиришда молиядан фойдаланиш; кредитнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ролини билиши ва улардан фойдалана олиши; молия-давлатнинг иқтисодий рағбатлантирувчи инструменти сифатидалигини; молия сиёсатининг мазмуни ва аҳамияти билиш; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришда назоратнинг бевосита зарурлиги; солиқлар ва солиқларга тенглаштирилган мажбурий тўловларни гуруҳлай олиш: иқтисодий моҳиятига кўра; давлат бюджетига тушишига кўра; тўловчилар турига кўра; солиқ тизимидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлларини аниқлай олиш ва солиқлар бўйича турли хил дастурий маҳсуллар; кредит тизимининг турлари: марказлашган кредит тизими, бозор кредит тизими, ўтиш даври кредит тизимини қўллай олиш кўникмаларига эга бўлиши керак; Download 249.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling