Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.46 Mb.
bet22/35
Sana18.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1587195
TuriДиссертация
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35
Bog'liq
МД Диссертация Логистика

2.2. Маълумотларни тўплаш жараёни
Тадқиқот саволи юзасидан Транспорт вазирлиги маълумотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ва логистика марказлари маълумотлари ва таҳлилларни ўз ичига олган йиллик хисоботлар, транспорт корхоналарни тартибга солувчи қонунлар ва меъёрий хужжатлари асосида, миллий кутубхона, электрон кутубхоналар, хорижий олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий ишлари ва мақолалари, илмий нашр ва журналлар, интернет веб-сайтлардан маълумот тўпланди. Шунингдек, бирламчи маълумотларни тўплаш мақсадида ўзим ишлаётган “BULUT TEXTILE” МЧЖ бўйича менежерларнинг фикрини аниқлаш ва уни ечимлари тўғрисида баёнотларидан фойдаланилади.
Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришда фойдаланилаётган дастурий пакетлар ва ахборот тизимлари бўйича “BULUT TEXTILE” МЧЖ ва логистика марказларининг 2018, 2020, ва 2022 йиллар бўйича амалга оширилган лойиҳалари ва бизнес режалари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш асосида тахлил қилади.
2.3. Таҳлил учун қўлланиладиган усуллар
Илмий тадқиқотларда Халқаро савдо ва уни ривожлантиришда логистик хизматни соддалаштиришда, таҳлил ва синтез, индукция ва дедукция, SWOT-таҳлил, қиёсий таҳлил, индикатив, танланма кузатув, таққослаш, корреляцион ва регрессион таҳлил, иқтисодий-математик моделлаштириш каби усуллардан фойдаланилган. Ушбу усулларни тизимлаштирилган ҳолда 2-жадвалда ифолалаймиз.
Биринчи савол бўйича.
Халқаро логистик хизматни кўрсаткичлари ва уларнинг комплекслари ташкилий хусусиятлар билан мувофиқлаштирилган ва бизнес жараёнлар ва лойиҳа мақсадлари, лойиҳа дастурлари ва лойиҳа оқимлари бўйича тизимлашган маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, рақобатбардошликни баҳолашнинг зарур иқтисодий кўрсаткичлар ва улардан фойдалана олиш учун методологик воситалар тизим мажмуасини тизимлаштириш талаб этилади. Шунингдек, транспорт хизматлар бозорида рақобатни тадқиқот ёндашувлар қуйидаги жадвалда келтириб зтилди (7-жадвал).
7-жадвал
Халқаро логистика хизматларини ташкил этиш ёндашувлари


Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling