Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Назорат ва мулоҳаза учун саволлар


Download 1.28 Mb.
bet32/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Назорат ва мулоҳаза учун саволлар



  1. Классик иқтисодий мактабнинг Англияда вужудга келиши қандай ижтимоий ва иқтисодий шароитларда рўй берди?

  1. Саноат тўнтарилиши билан боғлиқ бўлган сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришлар нималардан иборат?

  1. А.Смитнинг бош иқтисодий асари қачон ёзиб тугалланди ва ундаги асосий иқтисодий ғоялар нима? Олимнинг тадқиқот методологияси нимага асосланади?

  1. Нима учун А.Смит мануфактура ишлаб чиқаришининг мафкурачиси бўлиб қолди?

  1. Меҳнат тақсимотининг устунлик томонлари нима ва камчилиги нимада?

  1. А.Смитнинг пул, қиймат, даромадлар, иш ҳақи, капитал ва такрор ишлаб чиқариш тўғрисидаги таълимотларига қисқача изоҳ беринг.

  1. «Смит догмаси» нима? Унинг камчилиги нима?

  1. «лассез фаире» ва «кўринмас қўл» тамойиллари нимани англатади?

  1. Халқ бойлиги қандай омилларга боғлиқ?

  1. Ночор аҳволга тушган иқтисодиётни ривожлантириш учун нима қилмоқ керак?


5-Мавзу. КЛАССИК ИҚТИСОДИЙ МАКТАБГА МУХОЛИФ Г'ОЯЛАРНИНГ МОҲИЯТИ


Режа:



  1. ХИХ асрнинг ИИ-ИИИ чорагидаги ижтимоий иқтисодий вазият

  1. Англиядаги намоёндаларининг ғоялари

  1. Франциядаги намоёндаларнинг ғоялари




  1. ХИХ АСРНИНГ ИИ-ИИИ ЧОРАГИДАГИ ИЖТИМОИЙ ИҚТИСОДИЙ ВАЗИЯТ

ХВИИИ-ХИХ аср бошларидаги саноат тўнтариши катта ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга олиб келиш билан бирга, А. Смит таълимотини турлича танқид қилувчи назарий мактабларни шаклланишига етарли замин тайёрлади. Бу назарий мактаблар умуман классик иқтисодий мактабга мухолиф бўлиб уч асосий йўналишда: иқтисодий романтизм, хаёлий сотсиолизм, немис тарихий мактаби (ижтимоий-тарихий) йўналишида ривожланди. Буларнинг асосий вакиллари классик иқтисодий мактабга қарши чиқиш билан бирга улардан ўзгача жамиятнинг нисбатан идеал ижтимоий-иқтисодий тузилиш моделини таклиф қилдилар.


Маърузанинг шу ва кейинги соатларида классик иқтисодий мактабга қарама-қарши ғояларнинг баъзилари билан яқиндан танишамиз.
Капиталистик ривожланишдан орқада қолган ва майда товар ишлаб чиқариш устун бўлган шароитда саноат тўнтариши даврига кираётган мамлакатларда бу тузумни танқид қилиб, унга майда ишлаб чиқарувчилар манфаатини нисбатан берган иқтисодчиларни пайдо бўлиши табиий бир хол эди. Майда ишлаб чиқарувчилар назарётчилар классик иқтисодий мактабга ҳам, ҳаёлий-сотсиалистларга ҳам баб-баровар тенг қарши турувчи иқтисодий таълимотни илгари суришга интилдилар. Улар капиталистик жамиятнинг майда товар ишлаб чиқаришни сқиб чиқариш ёлланма меҳнатни кенгайтириш билан боғлиқ бўлган кўпгина белгиларини танқид қилиб, хусусий мулкчиликни соҳибкорлик эркинлигини ёқлаб чиқадилар.
ХИХ асрнинг 1- чорагида иқтисодий таълимотларда, шунингдек, илк бор ишчилар синфининг аҳволи асосий муаммо қилиб ажратиб кўрсатила бошланди. Чунки айнан мана шу даврдан бошлаб саноат ишчилари расман шаклланди ва уларга хос муаммолар кўзга ташлана бошлаган эди.
Майда ишлаб чиқариш назариётчилари «иқтисодий романтизм» га хос ислохотчилик ҳаракатларини тарғиб қилиб, ўз ривожида бир неча босқични босиб ўтди. Агар биринчи босқични вакили ҳали капитализмдан воз кечишни орзу қилган, уни чеклаб қўйишга интилган ишчиларнинг кулафатлари хусусида астойдил кўз ёши қилган бўлса, иккинчи босқич мактаби вакили эса капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳасини илгари суриб «кичик капитализм» ни сақлаб қолиш тарафдори эди. Лекин шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, марксча-ленинча таълимотдан фарқ қилиб, «Иқтисодий таълимотлар тарихи»да алоҳида йўналиш ҳисобланган ислоҳотчиликка хос бу мактаб вакиллари ижодини, таълимотларини ўрганиш ниҳоятда зарурдир. Чунки илмий мактаб вакиллари ўз даврларида классик иқтисодий мактаб вакилларини танқид қилиб, ҳаёлий сотсиалистлар ғояларига қарши курашдилар, марксизм таълимоти оммалашувига қаршилик қилишга уриндилар.


  1. Download 1.28 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling