Т.Р.Малтус «Нуфус қонуни»нинг математик ифодаси
Аҳолининг ўсиши
|
Геометрик прогрессия
|
1,2,4,8,16,32,64,
128 ва ҳоказо
|
Тирикчилик воситаларининг ўсиши
|
Арифметик
прогрессия
|
1,2,3,4,5,6,7,8,9,10
|
200 йилдан сўнг
|
Аҳолининг ўсиши
256 марта
|
Тирикчилик воситалари
9 марта
|
300 йилдан сўнг
|
Аҳолининг ўсиши
9096 марта
|
Тирикчилик воситалари
13 марта
|
Тирикчилик воситаларига нисбатан доимо тезроқ кўпайишга интилиши «аҳолининг нуфус қонуни»дир, бу қонун жамият пайдо бўлгандан буён мавжуд бўлиб, доим ва қудратли ҳаракатдадир. Аҳолининг ортиқча қисми зарурат туфайли очлик, яланғочлик ва қирилишга маҳкум этилган.
Малтуснинг фикрича, қашшоқликнинг асосий ва доимий сабаби, бошқариш тарзи ёки мулкнинг нотекис тақсимланишига хеч ҳам боғлиқ эмас; бу жараён «табиий қонунлар ва инсоний хирс» табиатнинг ночорлиги ва инсониятнинг фавкулодда тез кўпайиши билан боғлиқдир. Шу сабабли халқ ўз азоб-уқубатлари учун ўзини ўзи айблаши керак». Уни тўғрилашга хеч қандай инқилоб ва сотсиал ислоҳотлар ёрдам бера олмайди. Бунда фақат бир тўғри йўл бор - бу аҳоли сонини қисқартириш. Ўта кўпайишнинг олдини олиш воситаси, чораси сифатида «аҳлоқий чидам» (камбағаллар никоҳдан ўзларини тийишлари, кеч турмуш қуришлари), оғир меҳнат ёки турли бахтсизликлар (очлик, қашшоқлик, касаллик, эпидемия, уруш ва бошқалар) таклиф этилади.
Малтуснинг фикрича, табиий биологик инстинктга кўра инсоният кўпайиш имкониятига эга ва доимо шунга интилади, аммо жонивор ва ўсимликлар қарама-қарши равишда бу жараённи чеклаш имконига ҳам эга бўлиб, хайвонот дунёсидан ажралиб туради. Қуйидаги жадвалда ана шу имкониятлар акс этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |