Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сиёсий иқтисод фани очерклари
- «Тийилиш» назарияси .
- Сиёсий иқтисод элементлари
- Жон Стюарт Милл
Нассау Вилям Сениор (1790-1864) Лондондаги машҳур Оксфорд университетининг сиёсий иқтисод кафедраси профессори, «тийилиш» ва «сўнгги соат» назарияларининг муаллифи сифатида машҳур бўлди.
Н.Сениор ғоялари «Сиёсий иқтисод фани очерклари» (1836) ва «Фабрика қонунчилиги тўғрисидаги хатлар»да баён этилган. У ўзининг қиймат назариясида қийматни баҳо билан бир нарса деб ҳисоблайди ва қиймат талаб билан таклифга боғлиқ, дейди. У меҳнат (ишчиларнинг «қурбони») билан бир қаторда капиталистнинг «тийилиши»ни ҳам қийматнинг манбаи деб эълон қилади. «Тийилиш» назарияси. Бу назарияда Н.Сениор капитални капиталистнинг бераётган «қурбони» деб ҳисоблади. Унинг таъкидлашича капиталист ўз капиталини ишлаб чиқариш соҳасига қўйганда (инвестиция) ўзининг шаҳсий истеъмолидан гўё маълум давр «тийилиб» туради, меҳнат эса ўз навбатида ишчининг дам олиш ва тинчлик эвазига қилган «қурбони» деб қабул қилинади. Шунинг учун иш ҳақи ва фойда капиталист ва ишчи берган тегишли «қурбонлар» учун баб-баравар мукофот эмиш. Н.Сениор Рикардонинг қийматни иш вақти билан белгилашига қарши чиқади, унингча фойда капиталистнинг «меҳнати»дан, фоиз эса унинг сабр-қаноатидан ҳосил бўлишини кашф қилди. Н.Сениорнинг яна бир «кашфиёти» унинг «сўнгги соат» назариясидир. Саноат тўнтарилиши ва машиналарнинг кириб келишига қарамасдан, ишчиларнинг иш соатлари ниҳоятда юқори бўлиб, шу сабабли ХИХ-асрнинг 30 йилларида Англияда 10 соатлик иш куни учун кўраш кучайиб кетди. Н.Сениор эса ўша даврда мавжуд бўлган 11.5 соатлик иш кунини қисқартиришнинг «иложсизлигини» назарий жиҳатдан асослашга уриниб, шу иш кунининг 10.5 соатида сарфланган капиталнинг қиймати янгидан вужудга келади, фақат охирги бир соатидагина фойда яратилади, деб уқтирди. Шу сабабли иш кунини 10 соатгача қисқартириш фойданинг йўқ бўлиб кетишига, бу билан бирга эса ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ҳар қандай қизиқишнинг йўқ бўлиб кетишига олиб борган бўлар эди, деб даъво қилди. Бу билан у соҳибкорларни очиқдан-очиқ ҳимоя қилади. Англияда классик мактабни бошқа тарзда изоҳловчилар орасида Жеймс Милл (1773-1836) муҳим ўринни эгаллайди. Бу олимни Жон Сюарт Милл ўғли билан адаштириб юбормаслик керак, унинг иқтисодий ғоялари ҳам қуйида кўрилади. «Рикардо мактабининг таназзули, - деб ёзган эди К.Маркс, - мана шу қимсадан бошланади». Ж.Милл қиймат, иш ҳақи ва фойдани ўзига хос йўл билан талқин этди. У ишчиларнинг иш ҳақини ошириш йўлидаги иқтисодий кураши ўринсизлигини иқтисодий жиҳатдан асосламоқчи бўлади. Ж.Милл капиталистнинг фойдаси билан ёлланма ишчининг маоши ўртасидаги қарама-қаршиликни рад этиб, ер рентасини танқид қилган эди. У Рикардонинг рента тўғрисидаги назариясини давом эттириб, ер рентасининг давлат томонидан қўшиб олиниши, яъни ҳақиқатда ерни миллийлаштириш (натсионализатсия) қилинишини талаб қилиб чиқди (Совет даврини эсланг). Ж.Милл ўзининг «Сиёсий иқтисод элементлари» (1821) асарида қийматнинг меҳнат назариясига бўтунлай қарши чиқди ва қийматнинг манбаи сифатида фақатгина жонли меҳнатни эмас, балки ишлаб чиқариш воситаларида мавжуд бўлган меҳнатни ҳам ҳисобга олишни талаб қилди. Бу хулосага асосланиб капиталистлар ва ёлланма ишчилар ўртасидаги эксплуататсия инкор қилиниб, уларни «тенг товар эгалари» сифатида қабул қилишни таклиф қилди, бу эса уларнинг ҳар бири ишлаб чиқарилган махсулотнинг ўзига тегишли фойда улушини олишининг тўғри эканлигини исботлашга асос бўлди. Инглиз Жон Стюарт Милл (1806-1873) классик мактабнинг сўнгги номоёндаларидан бири деб қаралади. Унинг отаси Жеймс Милл (1773-1836) ҳам иқтисодчи бўлган ва уғлининг тарбияси билан жиддий шуғилланган, оқибатда ёшлигидаёк дастлабки тадқиқотлари эълон қилинди. Аммо 1848 й. босиб чиқарилган «Сиёсий иқтисод асослари» (5 жилддан иборат) китоби унга шуҳрат келтирди. Амалий ҳаётда Милл Ост-Индия компанияси билан боғланган эди (1858 й ёпилган). 1865-1868 й. Парламент аъзоси бўлган (Д. Рикардони эсланг). Сўнгги йилларда Франциянинг Авинон шаҳрида яшаб ижод этди. Тадқиқот предметида Д. Рикардо ғояларига яқин туради ва биринчи ўринга «ишлаб чиқариш қонунлари»ни қўяди, бу масалани «Тақсимот қонунлари»га қарама-қарши деб билади. Классик мактаб вакиллари каби, иқтисодий ривожланишда «Қишлоқ хўжалиги имкониятлари» билан ҳисоблашмаслик мумкин эмас деб ҳисоблайди. Тадқиқот усулида пулнинг «нейтроллик» консепсиясига амал қилади, аммо пулнинг миқдорий назариясини ҳам қўллайди. Бойлик тўғрисида анча содда фикрда бўлиб, бойлик бу бозорларда сотиб олинадиган ва сотиладиган нарсаларнинг суммаси сифатида қаралади. Бу олимнинг методологиясида 1) ишлаб чиқариш қонунларини 2) тақсимот қонунларига қарши қуйиш ҳарактерлидир. Биринчилари ўзгармас бўлиб, техник шароитлар билан белгиланади, бу «физик хақиқатлар» кабидир, улар «табиий фанлар хусусиятлари» ҳарактерига эга, уларда инсон иродасига боғлиқ ҳеч нарса йўқ. Иккинчилари эса, уларни «инсон интуитсияси» бошқаргани сабабли, айрим мамлакатлар ва даврларда жамиятни бошқарадиганларнинг фикри ва ҳоҳишига боғлиқ бўлиб, ниҳоятда турлича бўлади. «Мазкур жамият қонун ва урф-одатлари» тақсимот қонунларига бевосита таъсир этади ва «жамиятдаги асосий уч синфлар» ўртасида даромадларнинг тақсимоти мулкнинг шаҳслар ўртасидаги тақсимотини белгилаб беради. Инсоний қарорларнинг тақсимот қонунлари шаклланишидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, Ж.С. Милл жамиятни сотсиал жиҳатдан ислоҳ қилиш бўйича ўз таклифларини ишлаб чиқади. Олимнинг тадқиқотларида «статика» ва «динамика» тушунчалари киритилади. Аввалги олимларда жамиятнинг «статсионар ва ўзгармас» иқтисодий қонунлари ўрганилган бўлса, эндиликда статикага сиёсий иқтисоднинг динамикасини қўшиш кераклиги айтилади. Аммо М.Блаугнинг фикрича, Миллда «динамика» тарихий ўзгаришларни таҳлил сифатида қаралади, «статика» деганда эса ҳозирги сатик таҳлил тушунилади. Демак, ҳозирги даврдаги динамик таҳлилдан кескин фарқ қилади, чунки эндиликда иқтисодий муносабатлардаги ўзгариш замон ва маконда, диффенсиал ҳисоб-китоблар ёрдамида математик моделлаштириш орқали амалга оширилади. Миллнинг қиймат назариясида «алмашув, истеъмол қийматлари» , қиймат ва бошқалардан ташқари, қиймат (қиммат) бир вақтда барча товарларда ўсиши мумкин эмас деган хулоса чиқарилади, чунки қиймат нисбий тушунчадир. Қиймат меҳнат туфайли юзага келиши ва биринчи даражали аҳамиятга эгалиги таъкидланади. Пул тўғридаги ғоясида миқдорий масала биринчи ўринга қўйилади, яъни пулнинг кўпайиши ёки камайиши товарларнинг нисбий баҳоси ўзгаришига таъсир этади. Бошқа шароитлар тенг бўлганда «пулнинг қиймати унинг миқдорига тескари нисбатдадир», пулнинг ҳар қандай камайиши эса худди шундай пропорцияда унинг қадрини оширади. Пулнинг нейтраллиги тўғрисида фикр юритилиб, пул вақтни ва меҳнатни иқтисод қилиш учун ҳизмат қилади, дейилади. Бойлик, моддий неъматлар фақат унумли меҳнат натижасида яратилади. Янгилик шундан иборатки, мулкни қўриқлаш малака орттиришга қаратилган меҳнат ҳам унумли деб ҳисобланиши керак. Унумли меҳнат агар у жамият ишлаб чиқариш кучларини кўпайтиришга олиб келса, унумли истеъмолга эга бўлади. Аҳолининг иқтисодиётдаги роли тўғрисида сўз юритилиб, Англияда 1821 й. Кейин 40 йил давомида тирикчилик воситалари ишлаб чиқариш суръатлари аҳоли ўсишидан юқори бўлмаган. Аҳоли сонини камайтириш бўйича таклифлар берилади (ихтиёрий туғулишни камайтириш, аёллар эмансипатсияси). Бу масалада Милл Малтус билан ҳамоҳангдир. Капитал деганда «аввалги меҳнат билан илгари тўпланган маҳсулотлар заҳира» лари тушунилади. Капитал жамғариш инвестиция учун асос ҳисобланади ва бандликни оширади, ишсизликнинг олди олинади (Ж.М.Кейнс таълимотига қаранг). Даромадлар тўғрисида гапирилиб, бунда аввалги олимлар фикри қўлланади, уни меҳнатга ҳақ деб қаралади ва ишчи кучига бўлган талаб ва таклифга боғлиқ дейилади. Минимал иш ҳақи ғоясига амал қилиб, «ишчи фонди» доктринаси илгари сурилади, унга кўра, синфий кураш ҳам, касаба қўмиталари ҳам иш ҳақини яшаш минимуми даражасида сақлашнинг олдини ола олмайди. Аммо 1869 йил бу доктрина ғояси инкор этилади ва касаба қўмиталари ҳақиқатан ҳам иш ҳақига таъсир этади, бу «меҳнат бозоридаги рақобат оқибатлари» кабидир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда паст жозибали меҳнатда иш ҳақи камроқ бўлади. Милл «минимум иш ҳақи» билан «физиологик минимум» ни фарқлайди, биринчиси иккинчисидан юқоридир. Иш ҳақи манбаи сифатида аллақандай «капитал заҳира» келтирилади. Рента тўғрисидаги фикрда, рента бу ердан фойдаланганлик учун тўланадиган компенсатсия деб қаралади. Шу билан бирга, ер участкасидан фойдаланиш шаклига қараб. Бу рента мавжуд бўлади ёки фойдани йўқ қилувчи ҳаражат бўлиши мумкин. Жамиятдаги иқтисодий ислоҳотлар, хусусан сотсиализм ва сотсиалистик қурилиш тўғрисида ҳам фикр юритилади. Сотсиал тенгсизликнинг хусусий мулк билан боғлиқлигини инкор этади. Масала бунда хусусий мулк билан боғлиқ индивидуализм ва суистеъмолчиликка барҳам беришдир, деган хулоса чиқарилади. Жамият ижтимоий-иқтисодий ҳаётида давлат ролини фаоллаштириш масалалари қараб чиқилган, бунда давлат марказий банкининг фоизлари оширишга интилиши мақсадга мувофиқ деб қаралади, чунки бу хориж капиталини мамлакатга кириб келишини рағбатлантиради, миллий валюта курси мустаҳкамланади, оқибатда давлатдан олтин чиқиб кетиш олди олинади. Давлат ҳаражатларининг кўпайиши танқид этилади. Эркин савдо муносабатлари (лаиссер фаире) ни қўллаш билан бирга, «бозор кучисиз» айрим соҳаларда (инфра тузилма, фан, қонунларни чиқариш, бекор қилиш ва б.) давлат аралашуви керак деб ҳисобланади. Милл айниқса таълим сифатига алоҳида эътибор қилади, хусусий мактаблар тарафдори (фақат чекка жойлардагина умумий мактабга йўл берилади), давлат имтиҳонлари тизими ёмон қўиганлар учун жарима таклиф этилади. Бошида айтилганидек, бу олим ишлаб чиқариш қонунлари ўзгартириш мумкин эмас, балки тақсимот қонунларини ўзгартириш керак деган ақидага амал қилади. Бу олимнинг катта ҳатоси бўлиб, аслида ишлаб чиқариш ва тақсимот бир-биридан алоҳида-алоҳида яшай олмайди; улар бир-бирларига ўзаро ва ҳар томонлама боғлиқ. Миллнинг сотсиал ислоҳоти ҳуқуқидан уч пазитсияни ўз ичига олади: Кооператив ишлаб чиқариш ассотсиатсияси ёрдамида ёлланма меҳнатни тугатиш; Ер солиғи ёрдамида ер рентасини ижтимоийлаштириш; меросъҳўрлик қонунини чеклаш ёрдамида бойликнинг тенгсизлигини чеклаш. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling