Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ФРАНСИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ


Download 1.28 Mb.
bet37/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

3. ФРАНСИЯДАГИ НАМОЁНДАЛАРНИНГ ҒОЯЛАРИ

Франциядаги шу даврдаги иқтисодий ғояларнинг ривожи Жан Батист Сей (1767-1832) номи билан боғлиқ. Бўлажак олим Лионда савдогар оиласида туғилди ва кейинчалик йирик фабрикантга айланди. У яхши таълим олди, аммо савдо соҳасида анча эрта ҳизмат қила бошлади. У инқилобни қўллади. Наполеон Бонапарт хукуматида молия соҳасида ишлади. Унинг биринчи асари «Сиёсий иқтисод рисоласи» 1803 йилда чиқди ва ҳаёти давомида беш марта қайта нашр қилинди, қайта ишланди ва унинг бош асари сифатида қолди. 1817 йилда «Сиёсий иқтисод катехизиси» (Катехизис - грекча «насиҳат», «қўлланма» мазмунига эга), 1828-30 йилларда олти томлик «Сиёсий иқтисод курси» китоби ҳам чоп этилди. Бу китобларда у саноат буржуазияси тарафдори, меркантилизм душмани ва иқтисодий либерализмни қўллаб-қувватловчи олим сифатида маълумдир.


Сей Смит таълимотини тарғиб этиш ва систематик изоҳлаш баҳонасида унинг илмий жиҳатдан анча бўш ғояларини ривожлантирди ва тартибга солди. Д.Рикардо бу олимнинг илмий меросига юқори баҳо берди ва унинг, яъни «Сей қонуни» ни тан олган.
Олимнинг тадиқот предмети сифатида аввало жамиятнинг моддий фаровонлик проблематикаси қаралади, бойликнинг манбаи эса миллатнинг иқтисодий потенсиалига боғлиқдир.
Тадқиқот услубида эса аниқ фанлар (мас.,физика) тажрибасидан фойдаланиш керак дейди. Методологик жиҳатдан бу универсал ва ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган қонун, категория ва назариялар тан олшни зарур – деганидир. Таниқли иқтисодчи Ж. К.Гелбрейт фикрича, «Сей қонуни»ни тан олиш ёки олмаслик ХХ асрнинг 30-йилларигача иқтисодчиларни аҳмоқлардан ажратиш белгиси сифатида қаралган. Бу қонунда бозор иқтисодиёти шароитида жамият синфлари манфаатларининг уйгунлиги (гармонияси) асосийдир. Лекин унинг фикрларида ўта соддалик ва юзакилик аломатлари кўпдир.
Сей сиёсий иқтисодни уч қисмга бўлади: ишлаб чиқариш, тақсимот ва истеъмол. Бу классификация такрор ишлаб чиқариш жараёни унсурлари ўртасидаги юзаки боғланишни акс эттиради. Тақсимот ва истеъмолнинг иқтисодиёт фанининг мустақил бўлаклари сифатида ажратилиши ва уларнинг мустақил соҳа сифатида ишлаб чиқариш билан ёнма-ён қўйилиши ижтимоий ишлаб чиқариш жараёни унсурлари ўртасидаги ҳақиқий алоқалар бузиб кўрсатилади, чунки маълум типдаги ишлаб чиқариш муносабатлари доим тақсимот ва истеъмолнинг маълум таркибини вужудга келтиради.
Сей Смитни қўллайди, аммо кўп масалаларда у билан келишмайди. Масалан, унингча қиймат бир қанча омилларга боғлиқ қилиб қўйилади: товарнинг субъектив фойдалилиги, унинг ишлаб чиқариш чиқимлари, талаб ва таклиф. Сейда капиталнинг эксплуататсия моҳияти бутунлай йўқ ва бу жараён ишлаб чиқариш омиллари назарияси билан алмаштирилади. Аммо у иқтисодий либерализм (лаиссез фаире) притсинсипи, «кичкина ва арзон давлат» ва унинг иқтисодиётга аралашувини кескин қисқартириш тарафдори сифатида Смит билан ҳамоҳанг. Сей бу соҳада физиократик анъаналарга яқин бўлган. Унинг иқтисодий либерализм тамойили Наполеоннинг иқтисодий сиёсатига тўғри келмас эди (континентал блокада сиёсати Англия билан иқтисодий алоқаларни кескин чеклаган). Бурбонларнинг реставратсия қилиниши Сейнинг обруси ошишига имкон яратди. Ишлаб чиқаришнинг асосий уч омили назарияси.
У ҳаёти давомида сиёсий иқтисод масалаларини имкони борича содда ва аниқ изоҳлашга интилди. Биринчилардан бўлиб ишлаб чиқариш омиллари: меҳнат, капитал ва ернинг маҳсулот қийматини ҳосил қилишда тенг иштирокини аниқ ифодалади (бу фикр юқорида эслаб ўтилган). Ҳозирги давр олимлари капитализмнинг (бозор) тизимини шу уч омил билан боғлайдилар.
ХИХ асрнинг бошларида шу уч омилга асосланган ғоялар ривож топди. Меҳнат - иш ҳақи, капитал - фойда, ер - рента: шу уч ўзаро боғлиқ (уч бирлик) формула Сей таълимотида муҳим ўринни эгаллайди. Унинг қиймат ва даромадлар тўғрисидаги таълимоти ўзига хос равишда хал этилди. Классик мактабдан фарқли равишда товар қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган меҳнат билан эмас, унинг фойдалилиги билан аниқланади, шундай қилиб «Фойдалилик назарияси»га асос солинди. Бу назарияга кўра ишлаб чиқариш фойдалиликни яратади, фойдалилик эса предметларга қиммат беради, «қиммат фойдалилик ўлчовидир» дейди у. А.Смитнинг қиймат назариясидан фарқли, қиймат фақат сарфланган меҳнат билангина эмас, балки меҳнат маҳсулотининг нафлик даражаси билан ҳам ўлчанади, бу катта янгиликдир. Шундай қилиб Сей қийматни истеъмол қиймати билан айнан бир деб тушунади. Демак қиймат ва тақсимот муаммосида тақсимот назарияси ажратиб олинади ва алоҳида қаралади. Шуни эслатиб ўтиш керакки, А.Смитгача алмашув қиймати фойдалилик билан албатта ва бевосита боғлиқ бўлмаслиги мумкин, масалан, ниҳоятда фойдали, ҳаётий зарур бўлган нарсалар ҳам паст қийматга эга бўлиши мумкин, айрим нарсаларнинг 1еса умуман қиймати йўқ, бунга ҳаво, булоқ бошидаги сув ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу масала бўйича турли фикрлар мавжуд бўлиб, уни тўлароқ кейинги бобларда кўриб чиқамиз (маржинализм ғоясининг асоси ҳам шу фикрдир). Иқтисодиётнинг бу категорияси даврдан, тарихдан ташқари қаралади ва абадий деб ҳисобланади, эксплуататсия инкор этилади.
Қийматни фойдалилик билан алмаштириш оқибатида даромадлар масаласи ҳам шу асосда ечиб берилади. Ишлаб чиқаришда уч омил иштирок этади (меҳнат, капитал, ер) ва уларнинг ҳар бири қийматни ҳосил қилишда маълум хизматни амалга оширади. Уч омил уч хил даромадни юзага келтиради. Бундай тушунтириш ниҳоятда содда ва юзаки ҳисобланади. Чунки унда ишлаб чиқариш омиллари тўла ҳуқуқли ҳамкорлик асосида уйғун - гармоник ҳаракат қилади, хеч қандай эксплуататсия тан олинмайди. Сейнинг изчил издоши Фредерик Бастианинг бош асари ҳам «Иқтисодий гармониялар» деб аталиши бежиз эмас.
Сейнинг даромадлар назариясида фойданинг изоҳланиши диққатга сазовордир. «Меҳнат» омили ишчилар учун иш ҳақини «капитал» омили соҳиб учун фойдани «ер» омили эса ер эгаси учун рента даромадларини юзага келтиради Биз биламизки, фойда суда фоизи ва тадбиркорлик даромадидан иборат, унинг биринчиси капитал эгаси сифатида капиталист томонидан (капитал яратади), иккинчиси корхона бошлиғи сифатида капиталист томонидан ўзлаштирилади. Сейнинг фикрича тадбиркорлик фойдасини ёлланма бошқарувчи ҳам олиши мумкин бўлган иш ҳақи туригина эмас. Бу махсус ва муҳим жамоат функсиясини бажарганлик, яъни моҳият - эътиборига кўра ишлаб чиқариш омилларини ратсионал бирлаштирганлиги учун бериладиган мукофотдир. Шундай қилиб, тадбиркор ва ишчи ўртасидаги фарқ иш ҳақи даражасида деб кўрсатилади. Тадбиркор, ишбилармон маошининг юқори бўлиши эса уларнинг юқори вазифалари, таланти, фаолияти, тартиб ва бошқариш рухи туфайлидир.
Сей ишчиларнинг эксплуататсиясини инкор этибгина қолмасдан, балки уларнинг келажаги порлоқ деган ғояни илгари суради. У капитал ўсиши билан «қуйи синфлар»нинг аҳволи яхшиланади ва улар «юқори синфлар» сафини тўлдириб боради, деб ўйлаган. Сей саноат тўнтарилиши билан вужудга келган салбий ҳодисаларни юмшатиб кўрсатишга уринди, ўзининг «компенсатсиялар назарияси»ни илгари сурди. Унинг тасдиқлашича, машиналар биринчи пайтда ишчиларни ишдан сиқиб чиқаради, кейинчалик улар ишчиларнинг иш билан бандлигини оширади ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришни арзонлаштириб, ишчиларга «енг юқори фойда» келтиради. Шундай қилиб, Сейнинг фикрича, капитализм даврида саноат тўнтарилишидан ҳаммадан кўпроқ ишчилар синфи манфаатдордир. Оқибатда меҳнат манфаатлари капитал билан «гармония»да - уйғунликда бўлиши «исботланади» (уйғунлик назарияси).
Такрор ишлаб чиқариш назарияси Сейнинг энг муҳим кашфиётларидан бири «Сей қонуни», «бозорлар қонуни» ёки «сотиш назарияси» ҳисобланади. Физиократлар меркантилизмни танқид қилганда шу ғоядан фойдаланганлар. Унда шундай фикр келтирилади: «ҳар бир одам бир вақтнинг ўзида ҳам сотиб олувчи, ҳам сотувчидир». Кененинг фикрича, ҳамма сотиб олинган нарса сотилган, барча сотилган нарса сотиб олинган («Иқтисодий жадвал»га эътибор беринг) бўлади. Сейга асосланиб Ж.М.Кейнс эса «таклиф шунга мос талабни яратади», деган фикрни илгари суради. Бу фикр Сей ғоясини чиллака чиқариш учун ўйлаб топилган, чунки у ёки бу товар алоҳида-алоҳида ортиқча ишлаб чиқариши мумкин, ваҳоланки барча товарлар ошиқча ишлаб чиқариши мумкин эмасдир.
Кейнс фикрича, Сей қонунини тан олувчи барча муаллифлар классик деб аталиши мумкин экан. Бундан капиталистик жамиятнинг такрор ишлаб чиқаришида «гармония» мавжудлиги ва оқибатда умумий ортиқча ишлаб чиқариш инқирозлари бўлмаслиги исботланади, яъни таклиф автоматик равишда талабни вужудга келтиради. Бу қонун Малтуснинг «Нуфус қонуни»ни эслатади (кейинроқ кўриб чиқилади). Агар бартер (маҳсулотни маҳсулотга алмашув – Т-Т) иқтисодиёти кўзда тутилса, бунда пул фақат ҳисоб бирлиги бўлади, унга умумий талаб барча пулга алмаштирилиши керак бўлган товарлар қиймматига тенг бўлади, бунда эса ҳақиқатан ортиқча ишлаб чиқариш амалда мумкин бўлмай қолади. М.Блаугнинг фикрича, «Маҳсулотлар маҳсулот учун тўланади» қоидаси ички, худди шунингдек ташқи савдода қўлланилади – бу Сей қонунинг моҳиятидир. Шундай оддий бир ғоя иқтисодиёт оламида катта шов-шувга сабаб бўлди.
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг ўзи даромадларни яратади ва шу қийматга мос равишда товарлар сотиб олинади. Иқтисодиётда умумий талаб таклифга тенг бўлади, фақат айрим диспропорциялар вужудга келади, яъни айрим товарлар кўпроқ, бошқалари эса камроқ ишлаб чиқарилади. Аммо бу ҳолатдан умумий инқирозларсиз чиқиб кетилади. Барча ишлаб чиқарувчиларнинг асосий манфаати алмашув қимматида бўлса, истеъмолчиларда эса бир маҳсулотнинг бошқасига алмашувидир. Пул бу жараёнда вақтинча фақат воситачилик ролини ўйнайди. Охир-оқибатда маҳсулотларга маҳсулот билан ҳақ тўланади. Бундан яна бир хулоса чиқадики, унда ҳар бир ишлаб чиқарувчи барча ишлаб чиқарувчилар ютуғидан манфаатдордир.
Агар аввалги ҳолатда меҳнат ва капитал ўртасидаги қарама-қаршиликлар ечилган бўлса, энди «манфаатлар гармонияси» барча капиталистларга, шаҳар ва қишлоқлар ва хатто бутун мамлакатлар ўртасидаги муносабатларга ҳам тегишлидир.
Сейнинг бу қонунида протексионализмга қарши фикр билдирилади, чунки бу сиёсат чет эл маҳсулотларини келтириш, яъни импорт ва ички товарларни сотишга тўсиқдир. Тўла савдо эркинлиги ҳамда стихияли тартибга солинувчи капиталистик ишлаб чиқариш Сейнинг асосий ғоясидир.
Сейнинг «бозорлар назарияси» кўп мунозараларга сабаб бўлди, ҳақиқатдан ҳам ибтидоий даврда алмашув натурал ҳолда олиб борилган, яъни маҳсулот бошқа маҳсулотга маълум нисбатда алмаштирилган, унда ҳарид қилиш ва сотиш жараёнлари албатта мос келган. Аммо энг оддий товар муомаласида ёки харид қилиш сотишга ҳамоханг бўлиши шарт бўлмай қолди, товарни сотган одам дарҳол бошқа товар харид қилмаслиги ҳам мумкин бўлиб қолди. Сотиш ва харид қилиш вақт ва макон жиҳатдан ажралиб туради, шу туфайли инқирозларга абстракт имконият туғилади. Капитализм даврида бу имконият ҳақиқатга айланиб қолди. Дастлабки кучли иқтисодий кризис 1825 йилда рўй берди ва доим маълум қонуниятлар асосида такрорланиб турибди.
Уз даврида Сисмонди, Малтус ва Ж.Милл бу қонун тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Бунда капиталистик хўжаликда товарларнинг баҳоси хўжалик конуюнктурасига мос равишда абсолют мослашув ва дархол реакция қилиш хусусиятига эга деб ҳисобланади.
Ҳозирги даврда ҳам бу масала бўйича иқтисодчилар ўртасида неоклассик йўналиш билан кейнсчилик тарафдорлари орасида мунозара давом этмоқда (бу ҳақда қуйида гапирилади).
«Сей қонуни»нинг ижобий томони шундаки, унга кўра капитализм ўз ривожи давомида ўзига ўзи бозор яратади, келажаги бор жамият деб қаралади ва Сисмондининг капитализм ривожига қарши фикрини инкор этади, реализатсия муаммосини ҳал этишда «Учинчи шахслар»га эхтиёж қолмайди (бу ҳақда олдинги бобда фикр юритилган). Сей аргументларига асосланиб, буржуазия демократик давлат аппаратини қисқартириш, савдо ва соҳибкорлик эркинликлари тўғрисида прогрессив ғоялар илгари сурилди.
ХИХ асрнинг 40-50 йилларида француз ва халқаро ишбилармонлар орасида Ф. Бастианинг (1801-1850) номи ва унинг иқтисодий қарашлари кенг оммалашди. У бой француз ишбилармони оиласида туғилди. Бастия 40-йиллари бир қанча памфлетлар чиқариб, уларда эркин савдо фойдасига протексионизмни инкор этувчи, вино ишлаб чиқарувчилар манфаатини ҳимоя қилувчи, сотсиалистик ғояларга қарши бўлган қарашларни фаол тарғиб этди. Бу памфлетлар ғояси мазмун жиҳатдан оригинал бўлмаса-да, ёрқин ёзилиш шакли билан ажралиб туради.
Ф.Бастианинг энг асосий ғояси жамиятдаги ижтимоий антагонизмнинг мавжудлигини инкор этишдир. Унингча, уша даврдаги жамият дунёдаги «енг гўзал, мукаммал, мустаҳкам бўтунжаҳон ассотсиатсияларидандир. Барча қонуний манфаатлар уйғунлашгандир». Ф.Бастиа 1850 йилда «Иқтисодий гармониялар» китобини чоп этди. Унда у гармония (уйғунлик)нинг асосини алмашув ва соф, ҳеч нарса билан чекланмаган рақобатда кўради. Ф.Бастиа ўз ғоясини исботлашда Сейнинг фикридан фойдаланган бўлиб, хизматлар назарияси бунга мос келади, яъни алмашув, харид - савдо ўзаро тенг «хизматлар»ни алмашиш демакдир. Сей буйича бу «хизматлар» нафақат одамлар, балки буюмлар ва табиат кучлари томонидан кўрсатилса ҳам, Бастиа жамият ҳаётининг қандай соҳасида бўлмасин, фақат шахсий хизматларни устун қўяди. «Хизмат» деганда ишлаб чиқариш давомида реал меҳнат сарфинигина эмас, балки шу хизматдан фойда келтирувчи ҳар қандай ҳаракат, фаолият ва куч тушунилади. Бундан шу нарса аниқ бўлиб қоладики, қиммат яратишда ишлаб чиқаришга фақат ишчилар эмас, балки капиталист ва ер эгалари ҳам катта «хизмат» кўрсатадилар. Капиталистнинг «хизмати» унга фоиз олиш имкониятини беришини Ф.Бастиа шундай кўрадики, капиталист капитални аванс ёки ссуда тарзида сарфлаб, истеъмолни орқага суради ва уни капиталистнинг «қурбони» деб ҳисоблайди. Бу юқорида биз келтирган Сениорнинг тийилиш назариясининг ўзидир. «Тийилиш» сўзи урнига «орқага суриш» сўзи қўйилган, холос.
Меҳнат ва капитал ўртасидаги уйғунлик, яъни гармонияни янада тўлароқ исботлаш мақсадида Бастиа ўзининг капитал жамғарилиши «қонуни»ни яратди ва унда Рикардонинг фойда ва иш ҳақининг бир-бирига қарама-қарши эканлиги тўғрисидаги таълимотини инкор этишга ҳаракат қилди. Ф.Бастианинг бу «қонуни»га кўра, меҳнат ва капитал манфаатлари олий даражада ҳамоҳангдир. Оқибатда капиталистнинг фойдаси ва ишчининг маоши бир вақтда ва бир миқдорда ошиб боради, хатто ишчиларнинг ҳиссаси капиталистларникидан тезроқ ўсар экан, демак, оқибатда капиталистнинг фойдаси нисбатан камаяди. У бу фикрни исботлашга уриниб ҳам ўтирмайди. Унингча фойда нормаси ва капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси масалаларини қориштириб юборган. Фойда нормасининг пасайиб бориш тенденсияси ишчиларни эксплуататсия қилишнинг кучайиши билан мос келиши мумкин, демак капиталистларнинг миллий даромаддаги ҳиссаси ҳам ошиб боришини кутиш мумкин.
Ф.Бастиа ўзининг бу назарияси ёрдамида капиталистлар ва ер эгалари ўртасидаги қарама-қаршиликларни ҳал этади. У ер рентасини ер эгасининг ёки унинг ота-боболарининг шу ерни ишлаш ва яхшилаш хизмати учун берилган мукофот деб ҳисоблайди. Шундай қилиб капитал ва ер эгалиги ўртасидаги уйғунлик шу билан ҳал этиладики, ер рентаси ерга қўйилган капитал фоизининг бир кўринишига айлантирилади. Бундай изоҳлаш ер рентасининг иқтисодий категория сифатидаги хусусиятини инкор этади, унинг фойдадан ҳеч қандай фарқи қолмайди. Ишланмаган ерлардан олинадиган рента умуман бу схемага мос келмайди.
Демак, Бастианинг изоҳи бўйича ўша даврдаги буржуа жамияти турли синфлар ўртасидаги ўз хизматлари билан алмашиб турувчи «уйғунлашган ҳамкорлик» жамияти тарзида намоён бўлади. Иқтисодий эркинлик бу хизматлар алмашувининг эквивалентлигининг гарови ҳисобланади, чунки бу эркинлик номўтаносиб ҳаракатларнинг олдини олади. Протексионизмни чекланмаган эркин рақобат билан алмаштириш эса сотсиалистларнинг жамиятни мукаммалроқ иқтисодий жамиятга айлантириш тўғрисидаги чақириқларига қарама-қарши қўйилади.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling