Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet45/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Рента тўғрисидаги назария Д.Рикардоникидан фарқ қилмайди, аммо дифференциал рента билан абсолют рента ҳам борлиги айтилади. Сўнгги рента қишлоқ хўжалигидаги капитал органик тузилишини пастлиги (С/В) ва эрга хусусий мулк борлиги билан изохланади. Хусусий эр эгаси ижарачи-фермердан рентанинг табиий даражасидан юқорирод ижара хақи талаб қилиб олиш имконига эга бўлади.
Такрор ишлаб чиқариш назариясида Маркс такрор ишлаб чиқаришнинг ўз схемасини илгари суради. Аввалги (Смит-Сей) муаллифлар буйича, ялпи миллий махсулот жамият синфларининг даромадлар суммасига тенг деб қаралди. Марксда эса Иқтисодиёт икки тармодда бўлиб қаралди: ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол моллари; кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш таҳлил этилади (Ф.Кенеда оддий такрор ишлаб чиқариш). Маркснинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш схемаси фан тарихида иқтисодий ўсишнинг биринчи математик модели деб хисоблаш мумкин. Маркс иқтисодий инқироз (кризис)ларнинг аввалги намоёндалари (Сисмонди, Малтус ва б.) фикрини таҳлил этади ва хатоларини кўрсатиб беради. Йирик ишлаб чиқариш туфайли истеъмолнинг пасайиши одибатидаги инқирозлар, уларни тугатиш учун «учинчи шахслар» (Т.Малтус) зарурлиги тўғрисидаги ғоялар янада чудурлаштирилади.
Маркснинг «Капитал» асарида инқирозлар назариясидан кўра, мударрар умумий ортидча ишлаб чиқариш даврига олиб келувчи капиталнинг (сабаб-одибат) жамгарилиши ва капитализмда даромадларнинг тақсимланишига бахо беради. Ортидча ишлаб чиқариш инқирозлари бозор иқтисодиёти стихияси билан боғланади. Хужалик анархияси ишлаб чиқариш ва истеъмол Ўртасидаги номувофидлик туфайли Юзага келади, реализасия мҳаммоси кучаяди. Сей донуни танқид дилинади. Маркснинг ёзишича, хар бир одам бир нарса сотгани учун, уни дархол сотиб олиши мажбур эмас. Бу эса ортидча ишлаб чиқариш инқирозига олиб келиши мумкин, чунки умумий харажатлар умумий даромаддан кам бўлади.
Циклик ўсишнинг моддий асослари таҳлил этилиб, асосий капиталнинг (хар 5-10 йилда) янгиланиб туриши билан боғлиқ деб кўрсатилади. Маркс буйича Иқтисодиёт таркибининг ўзгариши янги инвестиция ва янги иш жойлари пайдо бўлиши билан руй беради, бу жараён фойда нормаси пасайгунча давом этади, кейин меҳнат резервлари армияси ўсади, иш хақи пасаяди ва инқироз шароити пайдо бўлади.
4.К.Маркс, Ф.Енгелс, В.И.Ленин иқтисодий ғояларининг тарихий тақдири ва давр синовидан ўтмаганлиги.
Марксча г'оялар давр синовидан о'тдими? деган о'ринли савол туг'илади. Умуман, о'з даврида сосиалистик ва конкрет Совет давлати ва дунёнинг 1.5 млрд аҳолисини о'з ичига олган сосиалистик лагер деб аталган мамлакатлардаги ижтимоий тузумнинг мазмуни нимадан иборат эди, ҳозирда бу ё'лни давом эттираётган давлатларнинг истиқболи қандай? каби муаммолар бугунги кунда оз эмас. Бу мураккаб саволларга баҳоли кудрат о'з фикримизни билдирамиз.Империализм сосиалистик инқилоб арафаси эканлиги дастлаб Россияда, кейинроқ қисқа вақт бо'лса ҳам Германия (Бавария), Венгрия, Монголия ва ИИ Жаҳон урушидан кейин ба'зи давлатларда исботланди. Лекин бу инқилоб юксак ривожланган, ишчи синфи ко'пчиликни ташкил этган жойларда эмас, нисбатан о'рта ёки кам ривожланган давлатларда ро'й берди. Марксча та'лимот асосчиларининг умумхалқ мулкини яратиш, хусусий мулкчиликни ё'қ қилиш, иқтисодиётни қат'ий режалаштириш, рақобатни ё'қотиш, я'ни бозор иқтисодиётини бекор қилиш то'г'рисидаги г'оялари (Совет давлати ва бошқаларда) о'зини оқламади. Ленин ва ленинчиларнинг октябр то'нтарилиши жаҳон революсиясига айланади, деган умидлари ҳам ро'ёбга чиқмади. Оқибатда Совет давлати амалда ягона сосиалистик мамлакат бо'либ қолди. Бизда башорат қилинган умумхалқ, я'ни давлат мулки асосий бо'либ олди, қисман колхоз-кооператив жамоат мулки сақланди, хусусий мулкчилик барҳам топди, бозор иқтисодиёти о'рнига марказдан режалаштирилган экономика келди, илгари қолоқ давлат қисқа вақт ичида анча илг'ор мамлакатлар қаторига о'тиб олди. Агар шу ютуқ бо'лмаганда Гитлер Германияси собиқ Иттифоқни эр билан яксон қилиб юборган бо'лар эди. Лекин 70-йилларда, айниқса 80-90 йилларда Совет Иттифоқи инқирозга юз тутди. Хо'ш, сосиализм ва коммунизм г'ояси пуч бо'либ чиқдими ёки гап бошқа эрдами? Бу эрда тарихга экскурсия қилишга то'г'ри келади. Капитализм (айниқса империализм, давлат-монополистик капитализм босқичида) аввалги жамиятлардан ижобий фарқ қилади, унинг ко'плаб имкониятлари борлиги аниқланмоқда; айниқса буржуазия катта тажрибага эга (ХВИИИ асрнинг о'ртасида пайдо бо'лган бу синфнинг 250 йиллик тажрибаси бор), о'з бошидан қанчадан-қанча жараёнларни о'тказди, у феодал муносабатларга қарши қонли курашда ҳокимиятни қо'лга олгач, асосий ишлаб чиқариш воситаларининг эгасига айланди, дастлаб эксплуатасиянинг жирканч усуллари қо'лланилди (14-16 соатлик иш куни, болалар ва аёлларнинг меҳнатидан фойдаланилди, иш ҳақи ниҳоятда оз, сосиал шароит г'оятда ог'ир эди), оқибатда бир қанча сосиал инқилоблар ва иқтисодий инқирозларни бошидан кечирди, бу синф курашларда чиниқди, тажриба орттирди, о'зини ҳимоя қилиш, яшаш учун ё'л кидирди, иложини топди. Дастлабки ва кейинги йилларда мустамлакалар (колониялар) жонига оро кирди, улар ҳисобига метрополиянинг иқтисодий ва демакки, сиёсий аҳволи нисбатан яхшиланди. Мустамлакачилик системаси тугаган ҳозирги пайтда ҳам илгари колония бо'лган давлатлар о'з қарзларини эмас, ҳатто фоизларини то'лашга ҳам қодир эмаслар (масалан, Жанубий Америка давлатлари АҚШ га жуда катта қарздор). Яна бир фикр шуки, барча капиталистик давлатларнинг равнақи бир хил эмас, балки турличадир. Россиядаги инқилоб (чет эл интервенсияси бежиз эмас), сосиализм ё'лини биринчи бо'либ танлаган давлатлар - СССР, Монголия ва бошқалар, ИИ Жаҳон уруши, янги сосиалистик ё'лдан боришни истаган давлатлар, мустамлакачилик системасининг эмирилиши, иқтисодий ва сиёсий инқирозлар капиталистик давлатлар олдига янгидан янги муаммоларни қо'йди. Катта тажрибага эга бо'лган буржуазия илмий-техника прогрессидан унумли фойдаланди, ишлаб чиқаришни о'стирди, фойда ошди, ишчилар синфи ва халқнинг моддий турмуш даражасини оширишга ва сосиал тенгликни юмшатишга эришди. Масалан, АҚШда миллий бойликнинг 60 фоизи 1 фоиз аҳолининг қо'лида, бунга халқ жим қараб тура олмайди. Шунинг учун бу система ё'қолиш хавфининг олдини олишга мажбур эди (СССР тажрибаси). Шу вақт давомида СССР деб аталган собиқ мамлакатда ривожланиш тобора сусайиб борди, сосиал танглик кучайди, бунга бир қанча сабаблар бор. Аввало воқеаларни сун'ий тезлаштиришга уринилди. 1928 йилдан бошлаб янги иқтисодий сиёсат вазифалари инкор этилди, ваҳоланки бу жиддий ва узоққа мо'лжалланган сиёсат эди. Капиталистик муносабатларга чек қо'йишга шошилдик, ма'мурий-буйруқбозлик усулини жорий қилиб, айниқса қишлоқ хо'жалигида мажбурий коллективизасия каби йирик хатоларга ё'л қо'йдик, деҳқонлар ва ишбилармонларнинг фаолиятига сун'ий то'сиқлар яратдик. Иккинчи бешйиллик охирида сосиализм қуриб битказилганлигини э'лон қилдик ва АҚШга этиб олиш ва ундан о'зиб кетиш вазифасини белгиладик. ИИ Жаҳон уруши оқибатлари ва ундан кейинги воқеалар, совуқ уруш, қуролланиш пойгаси (40-50 фоиз ҳаражат), бошқа давлатларга бег'араз ёрдам, илмий-техника тараққиётига э'тиборнинг камлиги (кибернетика ва генетикани дастлаб инкор этиш) иқтисодиётда қо'пол хатолар ва ёмон оқибатларга олиб келди. Айниқса ог'ир саноатнинг устун ривожланиш қонуни катта зиён келтирди. 1953 йилда Сталин вафотидан со'нг Г.М.Маленков томонидан халқ исте'мол молларини ко'проқ ишлаб чиқариш г'ояси зарарли деб э'лон қилинди. Айниқса Н.С.Хрушчевнинг иқтисодий сиёсати халқ хо'жалигини кескин ог'ир аҳволга солиб қо'йди. Илг'ор капиталистик давлатларда қайта қуриш (агар шундай дейиш жоиз бо'лса) анча илгари бошланди. МасаланАҚШда 1929-33 йиллар буюк инқироз даврида 17 млн ишсиз бо'лган пайтда сосиализасия режалари тузилди, инсоннинг манфаатларини та'минламай, ҳимояламай бориб ҳалокатга учраш мумкинлиги аён бо'либ қолди (бунинг учун 200-250 йил керак бо'лди). ИИ Жаҳон урушидан кейин Германияда Л.Ерхард томонидан ижтимоий ё'налтирилган иқтисодиётга ё'л очилди, Швесия ва бир қанча мамлакатларда давлат томонидан сосиал ҳимоя кучли қилиб қо'йилди. Юқорида айтилганидек, бир қанча давлатлар сосиализм г'оясидан воз кечмаган. ХХРда сосиализм асосларини қуриш 50-100 йиллик вазифа қилиб белгиланган, КХДР, Куба ва Ветнам сосиалистик республикасида ҳам бу жамиятни қуриш учун ҳаракат бор. Марксча та'лимот тарих синовидан то'ла о'тмади. Унинг тақдири келажак тарихи ҳукмига ҳавола этилади.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling