Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Ф.Листнинг иқтисодий қарашлари
Download 1.28 Mb.
|
Иқтисодий таълимотлар тарихи
2.Ф.Листнинг иқтисодий қарашлари
Фридрих Лист (1789-1846 йй.) Жанубий Германиянинг Рейдлинген шаҳрида бой ҳунарманд оиласида туғилди. У ўқишни 15 ёшда тугатиб, ҳунармандчилик устахонасида отасига шогирд бўлиб икки йил ишлади. Кейинчалик Вюртемберг қироллигида турли лавозимларда ишлаб, бир вақтнинг ўзида Тюбинген университетини ҳуқуқ мутахассислиги бўйича тугатди. 1817 йилдан шу университетнинг Давлат бошқаруви амалиёти кафедраси профессори бўлиб ишлади. Лист 28 ёшида либерал йўналишдаги таниқли публитсист, радикал буржуа-демократик ислоҳотларнинг қат'ий тарафдори сифатида танилди. У 1847 йил Брюссел' шаҳрида бўлиб ўтган иқтисодчилар конгрессида ўзининг аниқ эҳтиросли фикрлари, сиёсий етуклиги ва кучли нотиклик қобилияти билан кўпчиликнинг э'тиборини ўзига қаратди. Лист 1819 йилда Германия иқтисодий бирлигини та'минлаш мақсадида "Савдо-саноат иттифоқи"ни тузди. Ф.Лист 30 ёшида Вуртемберг парламенти а'зоси бўлиб, ўзининг кенг демократик ислоҳотлар дастури билан ҳукуматга мурожаат қилди. Бундай сиёсий чиқиш Листга қарши кучлар шаклланишига сабаб бўлди. Натижада у 1825 йилда Германияни тарк этиб, АҚШга доимий яшаш учун кетди. Дастлаб у фермерлик билан шуғулланди, кейинчалик немис газеталарининг муҳаррири бўлди ҳамда саноат соҳасида тадбиркорлик фаолиятини олиб борди. Ф.Лист Англия саноати билан рақобат қилувчи Германия ва АҚШда саноат ривожланиши хусусиятларини чуқур ўрганиб, Америка тараққиёти учун иқтисодий дастурни тайёрлади. 1832 йилдан Ф.Лист Европага қайтиб АҚШнинг Лейпсигдаги элчиси бўлиб ишлади. Шунингдек у Лейпсиг-Дрезден темир йўлини қуриш мақсадида Германияда биринчи бўлиб ҳиссадорлик уюшмасини ташкил этди. Ф.Лист ўзининг учинчи ва охирги эмиграциясидан сўнг Парижда уч йил яшади. У ўзининг бор кучини, идроки ва иқтидорини иқтисодий муаммоларни кенг ўрганишга қаратди. Саноат буржуазияси манфаатларининг ифодачиси бўлган Ф.Лист иқтисодий бирлик учун биринчилар қатори майдонга чиқди. У ўзининг "Сиёсий иқтисоднинг миллий системаси" (1841) номли асосий асарида миллий сиёсий иқтисодни яратиш вазифасини ўртага қўйди. Мамлакатнинг ишлаб чиқарувчи кучлари тўғрисидаги та'лимот унга асос бўлиши керак эди. Ф.Лист давлатнинг фаолиятини, динни, аҳлоқни, ма'навиятни ва шу кабиларни ишлаб чиқарувчи кучлар жумласига қўшди. Ф.Листнинг та'лимотига кўра, қийматни ишлаб чиқарувчи кучлар, "миллатнинг руҳи" (тож-тахтнинг мерос бўлиб қолиши, ҳуқуқ, суд, армия, политсия ва шу кабилар) яратади. Ф.Лист та'лимотида хўжалик тараққиётининг тарихий босқичлари тўғрисидаги ғоялар катта ўрин эгаллайди. У тарихий тараққиётни бешта босқичга: бадавийлик, чўпонлик, деҳқончилик, деҳқончиликмануфактура, деҳқончилик - мануфактура - савдо босқичларига бўлади. Бундай бўлишдан кузатилган мақсад Германияда саноатнинг ўсишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бир ёқлама ривожланишдан - қишлоқ хўжалигининг устунлигидан воз кечиш керак, деган фикрни исботлашдан иборат эди. Ф.Листнинг асосий иқтисодий асари Германиянинг иқтисодий ривожланиши ва савдо сиёсати атрофидаги қизғин тортишувларда алоҳида ўрин эгаллаб, немис иқтисодий фикрига катта та'сир кўрсатди. Ф.Лист ўзининг ғояларини ривожлантирар экан, Германиянинг гуллаб-яшнаши саноат тараққиёти орқали бўлиши мумкинлигини ва шунинг учун уни чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш зарур эканлигини кўрсатади. Ушбу асар ўз даврида демократик зиёлилар томонидан қизғин қабул қилиниб, катта қизиқиш билан ўқилди. Германияга қайтгандан сўнг олим Аугсбург шаҳрида яшаб, илмий ишини давом эттирди. У худди ана шу буюк давлатчилик, шовинистик кайфиятдаги асарларини яратиб, немис империализмининг дастлабки ҳимоячиларига йўл очиб берди. Лист урушлар ва босқинчиликнинг тарафдори бўлиб, деҳқончилик ҳолатидан деҳқончилик-саноат ҳолатига ўтишга кўмаклашадиган урушларни ёқлайди. У Жанубий-шарқий Европадаги бўш ерларни Германия босиб олиши зарур, деб ҳисоблайди. Лист ҳаётининг сўнгги йилларида Англияга бўлган ўз муносабатини ўзгартиради, чунки у доим Англияни Германиянинг бирлашишига ва саноат ривожига қарши деб ҳисобларди. Энди унинг фикрича, Англия Германиянинг қит'а қўшниси ҳисобланган Франция ва Россияга қарши ҳаракатларда қўллаши мумкин эди. Лист иқтисодий фанда классик мактабни, айниқса унинг йирик намояндаси бўлган А.Смит иқтисодиётини танқид қилувчи бўлиб фаолият кўрсатди, лекин у классик мактабнинг асоси бўлган қиймат ва даромадлар назариясини мутлақо таҳрир қилмади. Иқтисодиётнинг бу категориялари олимни қизиқтирмади. Асосий э'тибор иқтисодий сиёсатнинг асосий масалаларига ва айниқса ташқи савдо сиёсатига қаратилди. Ф.Лист Смит иқтисодий системасини космополитизмда айблаб, уни айрим мамлакатлар хўжалик ривожланишининг миллий хусусиятларини кўрмасдан, барчасига умумий "табиий" қонун-қоидаларни догматик равишда мажбур киритилмоқда, дейди. "Турли миллатлар,- деб ёзади Лист, турли босқичда бўладилар. Бундай шароитда улар ўртасидаги тўлиқ эркин савдо айирбошлаш қиймати нуқтайи назаридан жаҳон хўжалиги учун ма'лум мавҳум фойдани келтириши мумкин бўлади." Лекин бу ҳолат қолган мамлакатлар ишлаб чиқариш кучлари ривожига тўсқинлик қилади. У ўз консепсиясини ишлаб чиқариш кучлари назарияси деб юритиб, Смитнинг айирбошлаш қиймати назариясига қарши қўяди. Лекин шуни айтиш зарурки, ишлаб чиқариш кучлари деганда Лист ижтимоий шароитлар мажмуасини тушунади ва уларсиз миллат бойлиги бўлмайди, деб ёзади. Шунингдек у фақатгина қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган миллат бир қўл билан меҳнат қиладиган киши кабидир, дейди. Лист ишлаб чиқариш унумдорлигини оширишни протексионизм тарбияси ёрдамида амалга оширишни ўртага ташлайди. Давлат системасидаги тадбирлар миллий ишлаб чиқаришни чет эл рақобатидан то ўзини тиклаб олгунча ва тенг рақобатдош бўлгунча ҳимоя қилиши керак дейилади. Эркин савдони амалга оширишни эса у кейинроқ, я'ни ҳамма миллатлар бир хил ривожланиш даражасига етгунича қолдиришни тавсия қилади. Ҳозирги даврга келиб Листнинг бундай қарашларининг айримлари долзарб бўлиб, ҳаётда ўз ўрнини топмоқда. Масалан, миллатнинг бой, кудратли бўлиб бориши унинг қанчалик кўп саноат маҳсулотини экспорт қилиши билан ва кам маҳсулотни импорт қилиши билан белгиланади. Бу ўринда Япония тажрибасини кўрсатишимиз кифоядир. Бу давлат сўнгги йилларда тез иқтисодий ривожланиш ҳисобига, я'ни ташқи савдони тўғри йўлга қўйганлиги учун ривожланган мамлакатлар қаторида олдинги ўринга чиқиб олди. Листнинг иқтисодий назарияси асосий масалалардан ҳисобланган капитализм тараққиёти доирасида ўз тарихи ва хўжалигининг хусусиятига кўра жаҳон ҳамжамиятининг сўнгги қаторларидан ўрин олган мамлакатларнинг иқтисодий қолоқлигини бартараф этиш йўлидаги дастлабки уриниш эди. Ҳозирги даврда миллий саноатни ривожлантириш учун ҳаракат қилаётган ёш, ривожланаётган мамлакатларнинг Лист та'лимотига катта э'тибор бераётганликлари табиий ҳолдир. Чунки уларнинг олдида жаҳон бозорида ҳукмронлик қилаётган ривожланган мамлакатлар монополияси шароитида ўз саноатларини ҳимоя қилиш вазифаси турибди. Германияда тарихий мактаблар шаклланиши ва эволутсиясини илмийиқтисодий адабиётда уч асосий даврга ажратилади. Биринчи давр ХИХ асрнинг 40-60-йилларини ўз ичига олиб "Ески тарихий мактаб" ёки оддийгина "Тарихий мактаб" даври деб номланади. В.Рошео, К.Книс ва Б.Гилдебранд бу даврнинг асосий муаллифларидир. Иккинчи давр ХИХ асрнинг 70-90 йилларига тўғри келиб "Янги тарихий мактаб" даври деб номланади. Г.Шмоллер ва Л.Брентано бу даврнинг асосий ижодкорларидир. Учинчи давр ХХ асрнинг 30-йилларигача давом этиб "Енг янги тарихий мактаб" даври ёки қисқача "ижтимоий йўналиш" номини олди. В.Зомбарт ва М.Веберлар унинг асосий муаллифлари эдилар. Биз ушбу мактаблар намоёндаларининг қарашларини ўрганишдан бошлаймиз. "Янги тарихий мактаб" ва "ижтимоий йўналиш"ни эса уларнинг кўпгина қараш ва фикрларининг яқинлиги сабабли биргаликда кўриб чиқамиз. Download 1.28 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling