Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


ХИХ аср бошларида ҳаёлий сотсиализм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари ва унинг умумий характеристикаси


Download 1.28 Mb.
bet41/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

1. ХИХ аср бошларида ҳаёлий сотсиализм вужудга келишининг тарихий шарт-шароитлари ва унинг умумий характеристикаси

Хаёлий сосиалистик ғояларнинг дастлабки куринишларида, яъни Платон асарларидан бошлаб Т.Мор ва Т.Компанелли асарларининг барчасида хусусий мулк танқид қилиб келинди.
Бу олимлар жамиятни қайта тузишни таклиф қилиб нисбатан адолатли, ривожланган жамиятни асослаб беришга интилдилар. Лекин, буларнинг барчаси хаёлий сотсиализм шаклланиши арафасидаги дастлабки ғоялар эди, холос. Хаёлий сотсиализмнинг хақиқий ривожланиш даври ХИХ асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Бу даврда Ғарбий Эвропа капиталистик муносабатлар ривожланиб, синфий зиддиятлар ошкор бўлди. Айниқса, классик иқтисодий мактаб вакилларининг асосий асарларининг таъсири кўпгина мактабларга бўлгани каби хаёлий сотсиалистлар қарашларига ҳам жиддий таъсир ўтказди. Шунингдек, бу даврда саноат тўнтарилишининг якунланиши ва Эвропа мамлакатларида юз берган жиддий иқтисодий ўзгаришлар ҳам хаёлий сотсиалистлар А.Сен-Симон, Ш.Фуре ва Р.Оуенлар ўз асарларида кўрсатиб, мавжуд капитализмни ички хусусиятларини кенгроқ очиб беришга интилдилар. Бу олимлар гурухи иқтисодий фан ривожига катта хисса қўшиб, илк бор капиталистик муносабатлар абадий эмаслигини, унда иқтисодий инқирозлар мавжуд бўлишини кўрсатиб бердилар. Шу жумладан улар ҳам класциклар каби техника тараққиётининг жадаллашуви, илмий кашфиётлар ва жамият ишлаб чиқаришини умумжаҳон ривожини иқтисодий сиёсатнинг асосий мақсади деб ҳисобладилар. Бундан ташқари, хаёлий сотсиалистлар табиий тартиб консепсиясига амал қилиб жамият ва алоҳида олинган инсоннинг идеал ижтимоий тўзулиши моделини илгари сурдилар. Хаёлий - сотсиалистлар классик иқтисодий мактаб вакилларидан фарқ қилиб, хусусий мулкчиликни ва капиталистик ишлаб чиқариш муносабатларини танқид қиладилар, жамиятнинг барча аъзоларига бахт келтирадиган янги жамият юзага келади, деб ишчиларни ишонтирадилар. Улар янги жамият адолатли ижтимоий тузум лойихаларини баён этиб истеъмол ва тақсимотни қайта ташкил этиш билан чекланиб қолмасдан балки ишлаб чиқаришни тубдан ўзгартиришни таклиф қилдилар.
Шунингдек, уларнинг ижтимоий адолатни тарғиб қилишга қаратилган ғоялари айнан адолатсизликлардан воз кечиши зарур деган фикрлари асосида нафақат хаёлий балки бозор иқтисодиётига қарши кураш куринишини олади. Ва нихоят, ХИХ асрнинг биринчи ярмида ижод дилган хаёлий сотсиалистлар таълимотларида бозор иқтисодиётига мудобил қарашлари турлича намоён бўлади. Бу уринда ушбу мактаб вакилларининг биринчидан, индивидуал (якка) фаолиятни коллектив меҳнат фаолияти билан алмаштириш механизмини қандай изохлашлари билан, иккинчидан меҳнаткашларни жамоа ташкилотларига бирлашиш тамойиллари хусусиятларини қай тарзда тушунтиришларида ўз аксини топади.


Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling