Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Download 1.28 Mb.
bet39/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Пер Жозеф Прудон (1809-1865) - француз публисти, майда ишлаб чиқариш назариётчиси, камбағал косиб оиласида туғилган. Моддий жиҳатдан ночорлиги сабабли колеждаги ўқишни тугатмаган, шерик ҳамкорининг маблаги ҳисобига кичик бир босмахонани ишлатиб, зўр бериб ўз маълумотини ошириш билан шуғулланган. Илму-фанни ўрганишни аввало муҳтожликдан қутулиш усули деб билган. 1838 йилда П.Прудон Безансон академияси томонидан кам таъминланган ёш олимларга ажратилган уч йиллик стипендияни олиб Парижга кўчиб ўтди. Парижда у Ж.Б.Сей, С.Сисмонди, Т.Малтус, К.Сен-Симон, Ш.Фуре ва бошқа иқтисодчи олимлар асарлари билан яқиндан танишди. 1840 йилда П.Прудоннинг «Мулкчилик нима?» номли машҳур асари эълон қилинди. Ушбу асарда капитализмни танқид бош мавзу бўлсада, хали олимнинг амалий дастури баён қилинмаган эди.
1846 йилда П.Прудоннинг «Иқтисодий зиддиятлар тизими ёки қашшоқлик фалсафаси» номли яна бир асари эълон қилинди. Асарда олим капитализмни ислоҳ қилишнинг амалий дастурини ишлаб чиқишга, сиёсий курашнинг бехудалигини асослашга уринди.
1848 йилда нашрдан чиққан «Ижтимоий масалаларнинг ҳал этилини» номли янги асарида олим ҳар қандай инқилобий чиқишларни кескин қоралайди. Халқ банклари консепсиясини эълон қилиб халқни ижтимоий ислохотларга чорлайди.
П.Прудон сиёсий иқтисодни «ақл-заковатнинг абадий қонунлари» тўғрисидаги фан деб билади.
П.Прудон ва С.Сисмонди назарий қарашларида биз жуда яқинлик ва ўхшашлик ҳолларини учратишимиз мумкин. Айниқса уларнинг услубиётларида бу ҳолат қуйидагича акс этади:
Биринчидан, иқтисодиётда чексиз эркин рақобатни инкор этиб, бошқариш мумкин бўлган рақобатни топиб ташкил этиш.
Иккинчидан, хўжалик ҳаётини таҳлил қилиш жаранида иқтисодий кўрсаткич ва манбаларни асосий деб ҳисобламасдан, балки меҳрибонлик, аҳлоқ, ижтимоий адолат, этика ва бошқа категорияларни, шунингдек инсон ҳаётининг энг олий неъмати тенглик ва тинчликни асосий деб ҳисоблаш.
Учинчидан, кўп йиллар давомида яратилган илмий асарларда иқтисодий ҳодисаларга немис файласуфи Гегел диалектикаси асосий услуб қилиб олиниб, унга алоҳида эътибор берилди.
П.Прудон ўзининг майда ишлаб чиқариш манфаатларидан келиб чиққан ислоҳотчилик консепсиясини майдонга ташлар экан, жуда кўп масалалар хусусидаги фикрларни баён этади. меҳнат тақсимоти, товарнинг хусусияти, иш ҳақи, мулкчилик, даромад ва такрор ишлаб чиқариш кабиларни илмий изоҳлашга ҳаракат қилади. П.Прудон ўзининг энг муҳим асарларидан бири - «Иқтисодий зиддиятлар тизими....» да аввалги меҳнат тақсимотини таҳлил қилади. Меҳнат тақсимоти бир томондан бойликнинг кўпайишига имкон берса, иккинчи томондан қашшокликка, камбағалликка олиб боради. П.Прудоннинг мулоҳазаларига қараганда, меҳнат тақсимотининг наф келтирадиган хусусиятларини сақлаб қолиш ва зарарли хусусиятларини тугатиш керак. Методология жиҳатидан бу ўринда ижтимоий жараёнлар диалектикасининг илмий таҳлилида тарихдан ташқари ёндашув сезилиб туради. Прудон товарнинг хусусиятини ҳам мана шундай позитсиялардан туриб «тадқиқ» қилади. Унинг фикрича, қийматнинг абадий ғояси мавжуд, бу ғоя истеъмол қиймати талаб ва камчилик билан, айирбошлаш қиймати эса таклиф ва мул-кулчилик билан белгиланади. Талаб билан таклиф ўртасидаги курашда товарнинг қиймати ёки нархи белгиланади. Назарий жиҳатдан олганда бу хаддан ташқари вулгар конструксиядир: қиймат айирбошлашда вужудга келади, у объектив асосдан маҳрум.
У иш ҳақининг ҳаракати қонуниятларини ҳам оддий ва ғайри илмий позитсиялардан туриб баён этади. Прудон ишчиларнинг иш ҳақини ошириш учун курашига қарши чиқади, чунки бу нарса нарх-навонинг ёппасига кўтарилишига ёки муҳтожликнинг кучайишига олиб борар эмиш.
П.Прудон ёлланма ишчини эксплуататсия қилиш механизмини тушуна олмайди. У капитал билан маҳсулотни айнан бир нарса деб талқин этиб, бутун капиталнинг ҳаракатини унинг протсент келтирадиган қисми ҳаракатидан иборат деб талқин этади. Ссуда капиталнинг ҳаракатини Прудон қарз берувчи билан қарз олувчи ўртасидаги битим деб ҳисоблади. У маҳсулотнинг бир қисмини капиталист ўзлаштириб олишини ишлаб чиқариш чиқимлари енига капиталдан фойдаланганлик учун протсент қўшиш зарурлиги билан изоҳлайди. Прудоннинг назарий системасида протсент меҳнатни эксплуататсия қилишнинг асосий шакли тарзида намоён бўлади. Шу билан бирга у протсент билан ёлланма ишчини эксплуататсия қилиш механизми ўртасидаги ўзаро алоқани тушунмайди.
П.Прудон «белгиланган қиймат» назариясини ўзининг бутун иқтисодий негизи деб ҳисоблади. Бунда классик мактабдан ўзиб кетиш пинхона истагигина эмас, шу билан бирга ижтимоий ўзгартиришларнинг йўлларини белгилаш истаги ҳам намоён бўлди. Товар ишлаб чиқаришини Прудон инсоний озодликнинг ва ҳар бир киши шахсий мустақиллигининг чўққиси деб билади, майда буржуа назариётчиси бўлган Прудон бозор механизмининг баъзи бир салбий жиҳатларини: молларнинг қалашиб кетишини, номуносибликни, хонавайрон бўлиш ва шу кабиларни тан олади. Прудон асосий иқтисодий зиддиятларни «қиймат»нинг ички зиддиятларидан: истеъмол ва айирбошлаш қиймати ғояларидан иборат деб билади. «Белгиланган ёки сунъий» қиймат муросага келтирувчи тимсол бўлиб кўринади. Бундай қиймат айирбошлашда вужудга келади. У товарнинг ижтимоий бойлик таркибига бемалол кириб боришини билдиради.
Бинобарин товар ишлаб чиқаришининг ҳамма қийинчиликларини бартараф қилиш учун ҳар бир товарга ё белгиланган қиймат қўйиб қўйиш, ёки унинг бозорда сотилишига кафолат бериш, товар билан пул ўртасидаги зиддиятни тугатиш зарур. Прудон тилла билан кумушни «белгиланган» қийматга эга бўлган дастлабки товарлар деб атайди.
П.Прудон даромад тўғрисидаги назарияни сиёсий иқтисодда даромаднинг асосий манбаи деб қабул қилинган меҳнат, капитал ва ернинг мазмунини кўриб чиқишдан бошлайди. Унинг фикрича, ишлаб чиқариш жараёнининг ўзи ҳар уччала элементнинг ишга тушурилиши натижасида юз беради. Лекин ер ёки капитал эгаси ўзи ҳеч нарса ишлаб чиқармасдан ўз даромадини олишини ва айни вақтда ишчи ўз меҳнати натижасида ҳосил бўлган даромадининг фақат кичкина бир қисмини иш ҳақи сифатида олишни адолатсизлик деб баҳолайди. П.Прудоннинг такрор ишлаб чиқариш назарияси унинг даромадлар тўғрисидаги фикрлари асосида ривожлантирилади.
Такрор ишлаб чиқариш жараёни олимнинг фикрича, ҳамжамиятдаги ишлаб чиқариш ва истеъмолнинг мувозанати асосида бўлади. Лекин амалиётда мулкчиларнинг ишламай қўйганлиги бу принципнинг бузилишига ва натижада Ж.Б.Сей кўрсатиб ўтган «иқтисодий қонунни» ҳам бузилиши олиб келмоқда.
П. Прудон ижтимоий масалаларни ҳал қилиши зарур бўлган капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳаларини ўзининг кўпгина асарларида эълон қилади. Ушбу асарларда ижтимоий адолат консепсиясини асослаш билан бирга инқилобий чиқишлар ҳақидаги ҳар қандай фикрни инкор этади. Олимнинг ислоҳотчилик ғояларнинг айримлари С.Сисмонди қарашларига ўхшаш бўлиб улар қуйидагиларда ўз аксини топди:
«учинчи шахслар» яъни деҳқонлар, ҳунармандлар ва майда кустар ишлаб чиқарувчиларнинг жамиятдаги ўрнига раҳимдиллик билан ҳайриҳоҳлик билдириш;
«майда мулкчилик ва майда ишлаб чиқаришни» иқтисодиётдаги етакчилик ўрнини эътироф этиш билан уларнинг шарт-шароитлари, таълимотларида тўлиқ тенгликка эришиш;
ижтимоий адолат тамойилларига мос равишда жамият манфаатларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш иштирокчиларига тенг даромад бериш;
капитал ва даромадлар бир киши қўли остида консентратсия қилинишига ва айниқса меҳнатни эксплуататсия қилишга йўл қўймаслик.
Бундан ташқари фақат П.Прудон ислоҳотчилигига хос қўйидаги ғояларни алоҳида ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
пулни муомалада ҳарактини бекор қилиб, унинг ўрнига ишчи пуллари банкларни муомалага киритиш;
фоизни йўқ қилиш ҳисобига фоизсиз кредитларни ташкил қилиш;
халқ банкларини ташкил этиш;
ислоҳотлар амалга ошириш жараёнининг хотимаси сифатида хукуматни бекор қилиш.
Ислоҳотчилик консепсияларида П.Прудон.Халқ банкига катта умид боғлайди. Унинг банки сотсиалист-рикардочилар таклиф қилган банклардан 3 хил ўзига хослик билан фарқ қилар эди:
Биринчидан, ундаги металл пуллар дастлабки бонлар чиқарилиши сабабли, пулга ва тижорат воқеаларига алмаштириш йўли билан секин-аста муомаладан чиқарилар эди.
Иккинчидан, фоизни бирданига йўқ қилмасдан, балки юқори қайд қилинган босқични амалга оширишни 2%дан энг кам даража-0,25% тушириш ҳақда сотилмаган товарларга олдиндан суда берилиши.
Учинчидан Халқ банки капитални ўзига жалб қилмай юзага келмасдан, балки аксинча капитал билан юзага келади.
П.Прудоннинг ҳукуматни бекор қилиш ғояси ислоҳотларни амалга ошириш даврида синфларнинг умумлашуви ва ягона меҳнаткашлар, ўз меҳнатини ҳақиқий ҳақини оладиган синфини юзага келиши ўз навбатида ҳукумат фаолиятини кераксиз қилиб қўяди (анархизм ғояси).
П.Прудон капитализмни ислоҳ қилиш лойиҳасида майда товар ишлаб чиқарувчининг ўз моли сотилишига кафолат олиш, майда дўкондорнинг фоизсиз кредитнинг олиш тўғрисидаги асрий орзусини, буржуа зиёлисининг капитализм шароитида мутлақ меҳнат эркинлиги, қиймат қонуни асосида тенглик имконияти тўғрисидаги хомхаёлларини ифодалаган эди. Прудоннинг «сотсиализм»и товар билан пул ўртасидаги алоқани сохталаштиришга асосланган. Шу лойиҳанинг муаллифи хусусий ишлаб чиқаришни товарни сақлаб қолишга, аммо пулни, айирбошлашни, айирбошлаш қийматини йўқ қилиб ташлашга интилган эди.
П.Прудон ва прудонизм ўз даврида ишчилар ҳаракатига жиддий хатар солганлиги сабабли пролетар таълимотининг асосчилари Прудоннинг майда ишлаб чиқариш реформизмига (ислоҳотчилигига) қарши муросасиз курашдилар. Уни пролетариатга душман ва революсион ҳаракатга ҳалақит берувчи бир оқим деб фош қилдилар. Бу курашни К.Маркс ХИХ асрнинг 40-йиллари ўрталаридаёқ «Фалсафа қашшоқлиги» асарини тайёрлашдан бошлади ва марксизм ривожининг кейинги даврларида ҳам шу кураш давом этди.
П.Прудон фалсафада Гегелдан, сиёсий иқтисодда эса А.Смит билан Д.Рикардодан юқори кўтарила олмади. Унинг ижтимоий дастурларида мафкуравий йўналишни фош қилишда алоҳида вазифалар келиб чиқди. Прудонизм майда ишлаб чиқариш муҳитига ва унинг пуч хаёлларига таяниб, узлуксиз равишда ўзгариб борувчи шароитларга мослашаверди.


ХУЛОСА

Т.Малтуснинг «аҳоли нуфуси назарияси», арифметик (тирикчилик неъматлари ўсиши) ва геометрик (аҳоли сони) прогрессиялари, «тупроқ унумдорлиги пасайиб бориш қонуни» катта шов-шувларга сабаб бўлди. Малтусга хос хусусият шуки, у инқирозлар бўлишини тан олади, аммо улар вақтинча бўлишини кўрсатади.


Сениорнинг «тийилиш» ва «сўнгги соат» назариялари соҳибкорлар (капитал эгалари) ва меҳнаткашлар ўртасида ҳеч қандай зиддият йўқ деган муаммони ечишга бағишланган. Худди шундай фикрлар Француз Бастия ва америкалик , Керига тегишли, улар иқтисодиётда тўлиқ гармония, уйғунлик мавжуд деган ғояларни кўтариб чиқадилар.
ХВИИИ аср охири ва айниқса ХИХ аср ўрталарида классик иқтисодий мактабга муқобил иқтисодий ғоялар пайдо бўла бошлади ва ҳозиргача давом этмоқда. Бундай бўлишининг биринчи сабаби диалектик ривожланиш бўлса, иккинчидан классик мактаб ғоялари ҳам, яъни бозор иқтисодиёти тамойилларининг бекаму-кўст эмаслигида, шарт-шароитга қараб у ёки бу тамойилнинг амалий таъсири ҳар хил бўлишидадир.
Айниқса саноат тўнтарилиши туфайли (саноат ўсди, ишлаб чиқариш ривож топди, мамлакат бойлиги ортди, аммо барчанинг иқтисодий фаровонлиги ҳар хил бўлиб, синфий дифференциатсия кучайди) кутилган натижаларга эришилмади, иқтисодий инқирозлар, норозиликлар кучайди. Шулар туфайли классик мактабни тафтиш қилиш, иқтисодиётнинг айрим унсурларинигина олиб, барча жараёнларни тушунтиришга интилиш бошланди, синфларнинг манфаатларини кўр-кўрона ҳимоя қилиш (апологетика) рўй берди). Иқтисодиётда янги тушунчалар киритилди, қиймат, қиммат, фойдалилик билан алмаштирилади, қийматнинг меҳнат назариясига ҳужум бошланди.
Шу даврдаги иқтисодчиларда биринчи навбатда синфлар ўртасидаги иқтисодий мулкий муносабатлар катта қизиқиш уйғотди. Улар турли йўллар билан синфлар, меҳнат ва капитал ўртасида ҳеч қандай антагонизм йўқ, «иқтисодий уйғунлик» мавжуд деган ғояни исботлашга уриндилар. Оқибатда ҳар қандай эксплуататсия инкор этилди, иш соатларининг узунлиги «исботлаб берилди» («сўнгги соат» назарияси). Капиталист ўз капитали билан ишлаб чиқаришга йўл очади ва қонуний фойдасини, ишчи - иш ҳақини, ер эгаси - рентани тўғри олади, улар ўртасида ҳеч қандай келишмовчилик, англашилмовчилик йўқ деган ғоя илгари сурилади. «Манфаатлар уйғунлиги», «Компенсатсия назарияси» ва бошқалар шулар жумласига киради.
Айрим олимлар бўлаётган қийинчиликларга аҳолининг ўзи айбдор, чунки унинг кўпайиши тез, тирикчилик воситалари эса секин ўсиши табиий бир ҳол, дейдилар (Малтуснинг «Нуфус назарияси»). Бу фикр бошқа ғоя - «тупроқ унумдорлигининг пасайиб бориши» назариясига олиб келди. Ўз ғояларига тескари «учинчи шахслар» назарияси вужудга келди, ишлаб чиқармайдиган синфлар равнақ асоси қилиб кўрсатилади.
Кўпчилик олимлар протексионизмни инкор этиб, фритредерликни таклиф этишса (Сей, Милл, Бастиа), баъзан унга бутунлай тескари фикр ҳам билдирилади (Кери). Капитализмнинг бекаму-кўстлиги ҳақида кўп қайғурилади, ваҳоланки бу иллатлар шундоққина кўриниб турибди.
Капитализмни майда ишлаб чиқарувчилар назариётчилари томонидан ҳар томонлама кенг ўрганилиши иқтисодий таълимотлар тарихида бу мактабнинг муносиб ўрнини белгилаб берди. С.Сисмонди ва унинг ғоялари саноат инқилоби, капитализмнинг ниҳоятда тез суръатларда ривожланиш даврида биринчилардан бўлиб, шу жамиятни иқтисодий негизини ва ижтимоий тузумини танқид қилишда ўз аксини топди.
Бу танқид майда ишлаб чиқарувчилар манфаатларига мос равишда оширилиб, капитализмнинг инқирозлар асосида нотекис ривожланишини кўрсатиб берди. Сиёсий иқтисод фан сифатида инсон бахт-саодати учун зарур бўлган ижтимоий ривожланишни ўрганадиган фан деб юритилди. С.Сисмонди асарларида асосий эътибор меҳнаткашлар, айниқса ишчилар синфининг аянчли бир тақдирига самимий ҳамдардлик билдиришга қаратилгандир. Шунингдек, иқтисодий категорияларни илмий таҳлил қилишда классик мактабдан, айниқса А.Смит қарашларидан нари ўта олмади. Олимнинг ишлаб чиқариш билан истеъмол ўртасидаги қарама-қаршиликни кўра билганлиги катта хизмати бўлса, машиналашган ишлаб чиқаришнинг ижобий хусусиятларини тўғри баҳоламаганлиги унинг жиддий камчилиги эди.
П.Прудоннинг майда ишлаб чиқариш сотсиализми Францияда ва Фарбий Европанинг бошқа мамлакатларида кенг ёйилди. Прудон қарашларида ҳам иккиёқламалик ва фикрлар қоришмалигини учратишимиз мумкин. Шундай бўлса ҳам Прудонизм ғояларидаги ҳозир ҳам капитализмни ислоҳ қилиш тўғрисидаги фикрлардан сотсиал ислоҳотчиликнинг айрим кўринишларида кенг фойдаланилмоқда.
П.Прудон капиталистик товар ишлаб чиқаришдаги қарама-қаршиликни шу товарларни пулга айлантириш йўли билан бартараф этиш мумкин деб ҳисоблайди. У пулнинг моҳиятини тўғри тушунмай, ҳамма айбни айирбошлашдаги ноҳақликдан деб билади.
Шундай қилиб у товар-пул муносабатларини пул, капитал ва фоизсиз сақлаш кераклигини таклиф қилди. Барча камчиликларидан қатъи назар, Прудон капиталистик тараққиётдан орқага қайтиш мумкин эмаслигини тушунди, лекин майда хусусий мулкчиликни сақлаб қолиш тарафдори бўлди.



Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling