Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги


Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган


Download 1.28 Mb.
bet77/112
Sana23.10.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1717428
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112
Bog'liq
Иқтисодий таълимотлар тарихи

Биринчи йўналиш эркин фуқаролик жамиятини ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга қаратилган. Бунинг учун келгусида давлат функсияларининг катта қисми марказдан ҳудудларга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозими жорий этилади. Туман бюджети қўшимча манбалар билан таъминланиб, маҳалланинг алоҳида жамғармаси шакллантирилади. Марказий идоралар трансформатсия қилиниб, ихчам ва самарали бошқарув тизими яратилади, бир хил йўналишдаги вазифаларни амалга ошираётган идоралар оптималлаштирилади;
Иккинчи йўналиш адолат ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, инсон қадр-қимматини таъминлаш вазифаларини қамраб олган. Бу борада судлов тизими ва адвокатура институти, ҳуқуқ-тартибот органлари фаолияти такомиллаштирилади. Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларининг ҳимояси кучайтирилади. Коррупсияга барҳам беришга давлат ва жамиятнинг барча куч ва воситалари сафарбар этилади. Бунда айбдорларни ҳуқуқий жавобгарликка тортиш билан чекланиб қолмасдан, коррупсиянинг сабабларини олдиндан бартараф этиш чоралари кўрилади;
Учинчи йўналиш миллий иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги режаларни қамраб олади. Бу борада 2030-йилга бориб, жон бошига ҳисоблаганда, аҳоли даромадлари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлган давлатлар қаторига чиқиш мақсад қилинган бўлиб, бунга хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш ҳамда тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобидан эришилади. Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаб, инфляция даражасини белгиланган 5 фоизгача пасайтириш чоралари кўрилади. Шунингдек, аҳолини уй-жой ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, замонавий йўл ва коммуникация тармоқларини барпо этиш, жамоат транспорти ҳамда ҳудудлараро қатновларни яхшилаш бўйича ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилади;
Тўртинчи йўналишга асосан адолатли ижтимоий сиёсат юритиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришнинг энг муҳим омили ҳисобланган сифатли таълим-тарбия масаласи бундан буён ҳам доимий эътибор марказида бўлади. Бу борада олий тоифали ўқитувчиларнинг ойлик маошини 2025-йилга бориб, эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказиш кўзда тутилган. Янги мактаблар қуриш, мавжудларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, соҳанинг барча босқичлари ўртасида узвийликни таъминлашга қаратилган Миллий таълим дастури ишлаб чиқилади.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун барча шароитлар яратилади. Келгуси беш йилда олий тоифали шифокорлар маоши ҳам эквивалент ҳисобида 1 минг долларга етказилади. Вилоят, туман ва шаҳарларда ихтисослашган тиббий хизматлар кўлами кенгайтирилади. Давлат тиббий суғурта тизими ишга туширилиб, маблағ аниқ беморга боғланган ҳолда ажратилади. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш муҳим вазифа бўлиб қолади;

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling