Олий таълим, фан ва инновациялар


Download 2.17 Mb.
bet7/12
Sana11.11.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1765625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google

Асоратлари
Панкреатит қуйидаги асоратлар билан кечади:

  • Ўнг бел соҳасида оғриқ пайдо бўлиши билан ўт димланиши, кўнгил айниши, оғизда ачқимтир таъм, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлиши;

  • Инфекцион касалликлар – ўт йўлларининг йирингли яллиғланиши, перитонит, сепсис;

  • Ошқозоности безида йирик чандиқлар;

  • Қизилўнгач зарарланиши оқибатида қон кетиши, ошқозон ёки 12 бармоқли ичак яраси;

  • Жигар ва талоқ веналарида тромбоз;

  • плеврит – ўпка атрофида сув йиғилиши, асцит – қорин бўшлиғининг осилиши;

  • 12 бармоқли ичак ўтиш йўлининг сиқилиши ёки ўтказувчанлигининг ёмонлашуви;

  • Гипогликемик криз – глюкагон етишмовчилиги оқибатида қаттиқ дармонсизлик, мушаклар титраши, юракнинг тез уриб қолиши, ҳушни йўқотиш;

  • Ошоқозоности бези саратони.

Ташхис
«Панкреатит» ташхисида шикоятлар таҳлили, касаллик тарихи, шифокор кўригидан ташқари мутахассис лаборатор ва инструментал ташхис усулларидан фойдаланади.
Таҳлиллар
Ошқозоности безининг оғир яллиғланишида қон таҳлилида носпецифик ўзгаришлар кузатилади: лейкоцитлар сонининг ортиши, эритроцитлар тиниш тезлиги (русча - СОЭ) кўтарилиши. Мазкур ҳолатлар касалликнинг ўткир шакллари ва беморларнинг учдан бир қисмида касаллик зўрайганда қайд этилади. Бошқа беморлар қон таҳлилида бундай ўзгаришлар кузатилмайди.
Касаликнинг бош биокимёвий аломати – крахмални парчалашда асосий роль ўйновчи ферментларнинг қон ва пешобда кўп миқдорда пайдо бўлишидир. Бу амилаза ферменти; пешоб таҳлилида диастаза деб аталади. Бундан ташқари, бошқа панкреатик ферментлар: липазалар, А2 фосфолипазлари, трипсин, эластазалар ҳам қайд этилади.

Панкреатитнинг қўшимча биокимёвий аломатлари:

  • билирубин ва трансаминаз миқдорининг ортиши;

  • фибриноген миқдорининг ўсиши – қон ивишнинг кучайиш аломати;

  • глюкоза ва мочевина (сийдик кислотаси) концентрациясининг ортиши.

Ферментларнинг қонда ортиши касалликнинг ўткир ва патологиянинг сурункали шаклларида кузатилади. Кўпгина беморларнинг таҳлиллари меъёридан ошмайди. Шунинг учун, касалик ташхисида, айниқса, сурункали шаклида инструментал тадқиқотлар кўпроқ самара беради.
Ташқи секретор етишмовчилик, яъни ҳазм қилиш ферментлари тақчиллигини аниқлаш учун қўшимча копрограмма – ахлат таҳлили қўлланади. Ахлатда мушак тўқималари, нейтрал ёғлар, крахмал донлари учрайди.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling