Олий таълим, фан ва инновациялар


Download 2.17 Mb.
bet6/12
Sana11.11.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1765625
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
МАТРАСУЛОВА ДИЛДОРА Google

Сабаблари
Касаллик қуйидаги омиллар оқибатида юзага чиқади:

  • Панкреатитнинг 60 фоиз сабаби – алкогол истеъмоли; бироқ касаллик 5-7 фоиз ичувчи кишиларда ривожланади ва бунга асосий сабаб, ирсий мойиллик ҳисобланади;

  • Ўт-тош касалликлари, ўт димланиши билан кечувчи сурункали холецистит ва бошқалар;

  • 12 бармоқли ичакнинг чандиқли деформацияси, бездаги Фатеров ўсмаси, яъни панкреатик суюқликнинг ичакларга чиқишидаги механик тўсиқ;

  • муковисцидоз – безлар фаоллиги секретор фаоллигининг генетик хасталиги, нафас йўлларининг зарарланиши билан кечади;

  • липид алмашинувининг бузилиши, ўткир яллиғланишнинг қайталанувчи эпизодлари билан кечувчи;

  • аутоиммун касалликлар (ошқозоности безининг бирламчи зарарланиши, Шегрен синдроми, бирламчи билиар цирроз, склерозли холангит);

  • баъзи дорилар – азатиоприн, фуросемид, тетрациклинлар, экстроген препаратлар, преднизолон, метронидазол ва бошқалар.

Болаларда панкреатит ўт чиқариш йўллари ва ошқозоности бези патологиясига боғлиқ. Бу туғма ёки орттитилган (описторхоз) бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда болаларда бу касалликка қоринга берилган оғир зарба сабаб бўлади. Шунингдек, турли инфекциялар - герпес, мононуклеоз, паротит, сальмонеллёз кабилар ҳам сабаб бўлади.
Аломатлари
Панкреатитнинг асосий белгиси – қорин соҳасининг юқори бўлмасида турли муддатли оғриқ. Оғриқ тўсатдан ёки секин-аста бошланиши мумкин. Одатда оғриқ алкогол истеъмоли ёки таом ейилганидан сал ўтмай бошланади.

Ошқозоности безининг ўткир яллиғланиши белгилари:

  • Қорин соҳаси юқори бўлмасида тўсатдан пайдо бўлиб, бел, кураклар ўртасига қадар ўтиб турадиган оғриқ;

  • Қаттиқ кўнгил айниши ва қайт қилиш;

  • Овқатдан сўнг оғриқнинг кучайиши;

  • Пайпаслаб кўрилганда қорин соҳасидаги юқори сезувчанлик;

  • Қалтираш, ваража, умумий ҳолатнинг ёмонлашуви, дармонсизлик.

Сурункали панкреатит аломатлари:

  • Қори соҳаси юқори бўлмасида ўхтин-ўхтин пайдо бўладиган оғриқ, оғриқ овқат қабул қилинганидан 2-6 соат ўтиб кучаяди; алкогол ичилганидан кейин оғриқ 2-3 кун ўтиб кучайиши мумкин;

  • Тана вазнининг доимий пасайиб бориши, оғриқ қўрқуви туфайли бемор камроқ овқат ея бошлайди, кейин эса озуқа моддаларининг ёмон ҳазм қилиниши бунга сабаб бўлади;

  • Ахлат ёғли кўринишда, ёқимсиз ҳидли, ҳазм бўлмаган оқсил ва ёғлар аралашмали бўлади.

Ошқозоности безининг 80 фоизи зарарланганидан кейин эса иккиламчи қант касаллиги ривожланади.

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling