Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш


Download 28.41 Kb.
Sana15.12.2022
Hajmi28.41 Kb.
#1007898
TuriДиссертация
Bog'liq
13,00,01,тақриз 10


ТадкиқотчиҒ.А. Нафасовнинг 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлартарихиихтисослигибўйича“ Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш ”мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертацияси авторфератига

Т А Қ Р И З

Республикамизда сўнгги йилларда oлий тaълим муaccacacалари талабаларини когнитив компетенциясини ривожлантириш, дидaктик шарт-шароитларини ишлaб чиқиш, педaгoгик жараённинг мaзмуни, ривожлантириш мезoнлaри вa шaкллaниш дaрaжaлaри, дидактик мoделини ишлaб чиқиш муҳим aҳaмият кacб этмоқда. “Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”, таълим тизими соҳасидаги устувор вазифалар этиб белгиланди. Бунда ҳaр тoмoнлaмa етук, билимдoн, ижoдкoр ёшлaрни тaрбиялaш ҳoзирги куннинг acocий тaлaблaрини ҳaл этишдa oлий тaълим муaccacacалари талабаларининг когнитив компетенциясини ривожлантиришмуҳим аҳамият касб этади.


Бугунги кунда олий таълим тизимини такомиллаштириш, бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш, таълим сифатини яхшилаш ва самарадорлигини таъминлашда моддий омиллар билан бир қаторда элементар математикани ўқитиш жараёнида когнитив компетенцияларини ривожлантириш даражаси, салоҳияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Талабаларнинг когнитив компетенцияларини ривожлантириш ва давр талабларига мувофиқ фаолият юритишлари учун зарур шарт-шароит яратишда олий таълим тизими алоҳида ўрин тутади. Айни вақтда таълим тизимида туб ўзгаришлар бўлмоқда, яъни ўқув жараёни иштирокчилари қадриятлари, мотиви, меъёрлари, мақсадлари, эгаллаган ўрни, шакл ва методлар, воситалар, назорат қилиш ва баҳолаш ўқув жараёнини таҳсил олувчи шахси, қизиқишлари ва ҳаётий қадриятларига урғу беришга имкон берди. Бўлажак математика ўқитувчиси ва элементар математикани ўқитишнинг ўзига хослиги мазмуни, метод, восита, шаклларини танлаш, талабаларда когнитив компетенцияни ривожлантириш зарурияти асосланишига бўлган таъсирини ёритиб бериш ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ”Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”, 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон “Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантиришконцепциясини тасдиқлаш тўғрисида” фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2020 йил 27 февралдаги ПҚ-4623-сон “Педагогик таълим соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорлари ҳамда мазкур масалага оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотчи Ғ.А.Нафасовнинг “Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш” мавзусидаги диссертацияси айнан ушбу муаммо ечимига қаратилганлиги билан диққатга лойиқдир.
Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaлaриқуйидaгилaрдaн ибoрaт:
“Тенгламалар ва тенгсизликлар” мавзуси бўйича турли даражали эвристик масалалар мажмуаси ва ундан фойдаланиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларни когнитив компетенциясини мақсадли ривожлантиришга имкон берадиган турли тенгламалар ва тенгсизликларни ечиш, тенглама илдизини танлаш ва бирликка эгалиги исботи бўйича кўрсатмаларга эга дидактик материаллар яратилган;
олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенциясини ривожлаштириш модели такомиллаштирилган.
Тaдқиқoт нaтижaлaрининг aмaлий aҳaмияти математика йўналиши бўйича малака талаблари, фан дастурларини ишлаб чиқишда турли даражали эвристик математик масалаларни танлаш тамойиллари мажмуасидан, янгилилик тамойили, фан мазмунини тез ва осон етказиш тамойили, креативлик тамойили, рефлексивлик тамойили, талабаларда “эвристик масала” тушунчаси ҳақида яхлит тасаввурни шакллантириш мақсадида истиқболлик тамойилидан фойдаланиши билан белгиланади.Тадқиқотчи томонидан кўрсатилган бўлажак ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини такомиллаштириш шарт-шароитлари аниқланган.
Диссертация ишида, назарий ва амалий таҳлил, олий таълим муассасалари фаолиятини ўрганиш, шунингдек,талабаларининг когнитив компетенциясини ривожлаштириш баҳолаш асосида талабаларнинг методик тайёргарлигини такомиллаштириш амалий технологик модели яратилган.
Диссертацияда педагогик тажриба-синов ишларининг ташкил этилиши ва мазмуни, тажриба-тадқиқот натижаларининг математик статистик таҳлили ва самарадорлик даражаси ҳақида фикр юритилган.
Олий таълим муассасалариталабаларнингкогнитив компетенциясини ривожлаштириш бўйича мультимедиа иловали илғор педагогик ва ахборот технологиялар асосида яратилган методик қўлланмалар таълим жараёнларига тадбиқ этилган, ишлаб чиқилган дарс ишланмалари, методик кўрсатмалар талабаларнингн билим савиясини сезиларли ошишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида тадқиқот натижаларининг самарадорлигини ва тавсиялар ҳамда ишланмаларнинг илмий-педагогик нуқтаи назаридан ишончлилигини тасдиқлайди.
Диссертация юзасидан берилган хулоса, амалий ва назарий тавсиялар асосланган ва мақсадга мос келади. Диссертант хулоса ва тавсиялар тизимини ишлаб чиқган.
Умуман олганда, тадқиқот иши мустақил бажарилган, якунланган, муайян илмий-амалий қимматга эга иш эканлиги билан диққатга лойиқдир. Шунга кўра тадқиқотчи Нафасов Ғанишер Абдурашидович“Олий таълим муассасалари талабаларининг когнитив компетенцияларини ривожлантириш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилгандиссертациясини очиқ ҳимояга тавсия этаман.
Download 28.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling