Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш технологияси
Download 17.69 Kb.
|
ADU 1- Yetakchi taqriz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга
- Тақризчи Андижон давлат университети Умумий педагогика кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди
Наманган давлат университети мустақил изланувчиси Ботирова Зебо Хакимжон қизининг “Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш технологияси” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияга Т А Қ Р И З Бугунги кунда жамиятимизнинг иқтисодий, сиёсий ривожланиши ҳамда халқаро алоқаларни йўлга қўйишда дунёнинг ривожланган мамлакатлари қаторида бўлиш учун интилишда инглиз тили фанининг аҳамияти жуда катта. Глобаллашув жараёнлари жаҳон таълими олдига фуқароларни ижтимоий, иқтисодий, маданий ўзгаришларга самарали тайёрлаш вазифасини қўймоқда. Ушбу вазифанинг тўлиқ бажарилиши сифатли таълим хизматларини тақдим қилиш орқали ҳал қилинади. Юқори сифатли таълим хизматлари меҳнат бозоридаги рақобатга бардошли ва ўз навбатида, компетентли кадрларнинг етказиб берилишини таъминлайди. Модернизациялашган таълим жараёнида инновацион ёндашувлар орқали чет тилларни ўқитиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади. Диссертант тадқиқот ишининг долзарблигидан келиб чиққан ҳолда ўз олдига ўқувчиларнинг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришни мақсад қилиб олган ва уни бажаришга мувоффақ бўлган. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун эса тўрт вазифани ўз олдига мақсад қилиб қўяди ва шу вазифаларни муваффақиятли бажаришга эришади. Тадқиқот предмети ўқувчиларнинг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантиришнинг мазмуни, шакли, метод ва воситаларини ташкил этиш деб белгиланган. Диссертацияда билимларнинг тегишли соҳасида муҳим аҳамиятга эга масаланинг янги ечими ишлаб чиқилган. Тадқиқотнинг кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти асосланган, фан ва технологияларининг устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, объекти ва предмети ёритилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг ишончлилиги, илмий ва амалий аҳамияти асослаб берилган, натижаларнинг амалиётга жорий этилиши, эълон қилинганлиги, тадқиқот ишининг тузилиши ҳақида маълумотлар киритилган. Диссертациянинг биринчи боби “Умумтаълим мактаблари 5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантиришнинг илмий-назарий масалалари” деб номланиб, унда умумтаълим мактаблари 5-6-синфларида инглиз тили ўқитишнинг лингвометодик масалалари, 5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш тамойилларининг методик таҳлили ёритилган. Инглиз тили ўқитишда тамойиллар катта аҳамиятга эга бўлган тушунчалар ҳисобланади. Инглиз тили ўқитиш методикасини такомиллаштиришда аҳамиятли экани аниқланди. Улар умумий, хусусий ва махсус тамойилларига ажратилган. Методиканинг умумий тамойиллари қуйидагилардан иборат: 1. Инглиз тили ўқитишнинг нутқий йўналганлик тамойили; 2. Инглиз тилини чегаралаб (фарқлаб) ва яхлит ўргатиш тамойили; 3. Машқларга асосий ўрин бериш тамойили; 4. Тил тажрибасини ҳисобга олиш тамойили. Умумий ва хусусий тамойиллар қаторида инглиз тили ўқитиш махсус тамойилларини билиш таълим жараёнини бошқаришда қўл келади. Махсус тамойиллар методик қўлланмаларда ҳозиргача илмий асослангани йўқ. Уларни йирик методистлар илмий тадқиқотларидан терма усулда ўрганиб олиш мумкин. Махсус тамойиллар тил материали ёки нутқ фаолияти турлари, таълим техникавий ванотехникавий воситалари асосида системалаштирилган. Тадқиқотларда ўзбек мактаблари учун ҳам инглиз тили ўқитишнинг махсус тамойиллари ҳозиргача тадқиқ этилмаган соҳа эканлиги таъкидланган. Диссертациянинг иккинчи боби эса “5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш мазмунининг методик тавсифи” деб номланган. Ушбу бобда 5-6-синф инглиз тили дарсларида лексик компетенцияни ривожлантириш методикаси ҳамда ўқувчиларнинг лексик компетенциясини ривожлантиришга мўлжалланган машқлар таҳлили ёритилган. Инглиз тили ўқитиш мазмунини учта таркибдан иборатлиги, илмий ва назарий жиҳатдан ўрганилган. Улар ўқитиш мавзулари (topics), нутқ малакалари (speech slills) ва тил материали(language material)дан иборат. Мазкур таркибий қисмлар, аввало, ўқув дастурларида ўз аксини топади. Таълим якунида нималарга эришиш кераклиги, нутқий кўникма ва малакаларнинг сифати, тилнинг лексик, грамматик ва талаффуз минимуми қай даражада ўзлаштириш лозимлиги ўқув дастурида кўрсатиб берилади. Диссертациянинг учинчи боби эса “5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишлари” деб номланиб, унда 5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш бўйича ўтказилган тажриба-синов ишларининг мақсад ва вазифалари ва мазмуни, тажриба-синов ишлари якуний натижаларининг статистик таҳлили каби масалалар ўрганилган. Тадқиқотчи томонидан умумтаълим мактаблари 5-6-синф ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш юзасидан тажриба-синов ишлари уч босқичда–таъкидловчи (2017-2018 йиллар), ривожлантирувчи (2018-2019 йиллар), якунловчи (2019-2020 йиллар) босқичларда ўтказилган. Тажриба-синов майдончалари сифатида Наманган вилояти Наманган шаҳридаги 24-, Чортоқ туманидаги 11-умумтаълим мактаблари, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 12-, Фарғона шаҳридаги 13-умумтаълим мактаблари, Андижон вилояти Балиқчи туманидаги 50-, 30-умумтаълим мактаблари танлаб олинди. Тажриба-синов ишларини ўтказиш учун танлаб олинган 5-6-синф ўқувчиларининг миқдори ўрганиб чиқилган. Ўқувчилар орасида таълимий тайёргарлиги деярли бир хил бўлган синфлар тажриба (ТГ) ва назорат гуруҳ (НГ)лари сифатида белгиланди. Натижада ТГ учун 265 нафар, НГ учун 265 нафар респондент – ўқувчилар танланди ва тажриба-синов жараёнига жалб этилган. Таҳлил натижаларига кўра, тажриба ва назорат гуруҳларига жалб қилинган респондент-ўқувчиларнинг ўқув тести, ижодий машқлар ва ўқув кейслари асосида билим, кўникма ва малакага эгаликлари сезиларли даражада фарқ қилади. Улар ўртасидаги фарқ сифат кўрсаткичи бўйича 12,6 фоизни ташкил этган. Юқоридаги ижобий жиҳатлар билан бирга, тадқиқот юзасидан айрим мулоҳазаларни билдириб ўтиш мумкин: 1.Тадқиқотда айрим жадвал ва ишораларни техник жиҳатдан тўғирлаш ва аниқлаштириш лозим. 2.Диссертацияда баъзи имловий ва услубий ғализликлар учрайди. Бироқ мазкур мулоҳазалар ишнинг илмий-амалий аҳамиятини пасайтирмайди. Диссертация илмий тилда, равон ва тушунарли ёзилган. Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаб олинган ва диссертант томонидан илгари сурилган фараз ўз тасдиғини топган. Диссертант томонидан тадқиқ этилган ўқувчиларнинг лексик компетенциясини ривожлантириш масаласи бугунги куннинг долзарб педагогик муаммоларидан бирининг ечимига қаратилганлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш лозим. Ботирова Зебо Хакимжон қизининг “Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг инглиз тилида лексик компетенциясини ривожлантириш технологияси” мавзусидаги диссертация иши мустақил бажарилган ҳамда тугалланган тадқиқот эканлигини таъкидлаш мумкин. Диссертациянинг асосий мазмуни тадқиқотчи томонидан эълон қилинган ишларда ва авторефератда ўз аксини топган. Диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг “Илмий даражалар бериш тўғрисидаги Низом” талабларига жавоб беради. Диссертация мазмунан 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослигига мос келади. Талабгор Ботирова Зебо Хакимжон қизини 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослигидан педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (РhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман. Тақризчи Андижон давлат университети Умумий педагогика кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди А.М.Негматова Download 17.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling