Олий таълим муассасаларида енгил атлетика бўйича факултатив машғулотлар


Енгил атлетикачи аёллар жисмоний тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари


Download 1.64 Mb.
bet2/15
Sana29.03.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1307210
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
6998240a4f189b6f61c849d8044ca73b ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ФАКУЛТАТИВ МАШҒУЛОТЛАР

Енгил атлетикачи аёллар жисмоний тайёргарлигининг ўзига хос хусусиятлари

Енгил атлетикада эркаклар ҳамда аёллар спорт такомиллашувининг восита ва усуллари бир хил. Бироқ аёллар тайёргарлигида қўлланадиган воситаларнинг ҳажми ва шиддати анча паст. Аёлларда жисмоний сифатларни ривожлантириш учун зарур бўлган машғулот юкламалари ҳам эркаклардагидан камроқ.


Аёл организмининг ўзига хос хусусиятлари туфайли машқлар ҳамда уларни бажариш усулиятини танлаётган муррабий-ўқитувчи барча мушак гуруҳлари ва, айниқса, орқа, елка сатҳи, қорин, оёқ кафтлари мушаклари, тоснинг ички мушаклари ривожланишига эришиши лозим.
Елка сатҳи ва қўл мушакларини ривожлантириш учун машқлар танлаганда, аёлларда кўкрак мушакларининг функционал имкониятлари бирмунча чекланмаганлигини, шунинг учун улар билан машғулот ўтказганда айнан шу мушакларни мустаҳкамловчи махсус машқларни, хусусан, предметлар билан ёки предметларсиз ҳолатда қўллар билан катта амплитудали ҳаракатлар қилиш, гимнастика снаряд-ларидаги машқлар, қўлларга таяниб ётиб, уларни букиб-ёзиш, икки ёки бир қўл билан турли предметларни улоқтириш каби машқларни танлаш жуда муҳим (бундай машқлар, айниқса, улоқтирувчи аёлларда машғулотлар дастурининг каттагина қисмини ташкил қилади).
Енгил атлетикачи аёллар организмининг функционал имкониятларини оширишда қорин прессини ривожлан-тириш катта аҳамиятга эга бўлиб, бу ичакларнинг тўғри фаолият кўрсатишига, шунингдек, қорин бўшлиғи ҳамда кичик тоснинг барча органлари ишига ёрдам беради. Яхши ривожланган қорин девори мушаклари спортчи аёлларнинг ички жинсий органларини баландлик ва узунликка сакраш вақтларида турли силкиниш ҳамда силжишлардан сақлайди.
Тайёргарлик даражаси паст бўлган бошловчи спортчи ва енгил атлетикачи аёллар билан ўтказиладиган машғулот-ларда умуртқа поғонасининг ҳаддан ортиқ эгилувчанлигини келтириб чиқарадиган машқларни кўп қўллаш тавсия этилмайди. Бу унинг бел қисмидаги эгрилиги ортиб кетишига, шунингдек, қориннинг олд мушаклари керагидан кўпроқ чўзилиб қолишига олиб келади. Худди шу сабабга кўра гавдани орқага қаттиқ энгаштириш билан боғлиқ машқларни ҳам чеклаш лозим.
Жисмоний машқлар орқали кичик тос бўшлиғидаги аъзоларнинг тўғри жойлашувини сақлашга ёрдам берадиган ички тос мушак ва боғламларига бевосита таъсир кўрсатиш мумкин эмас. Улар бошқа мушак гуруҳларига бериладиган машқлар кўмагида мустаҳкамланади. Масалан, қорин пресси мушакларини мустаҳкамлашга қаратилган машқлар бачадон-нинг думалоқ мушакларини баққуватлаштириб, улар таранг-лигини оширади. Оёқ машқлари тоснинг ички деворларида жойлашган тос ичи мушакларини ривожлантиради. Енгил атлетикачи аёлларга юмшоқ тупроқ (ўт, қум, қор) устида ўлчаб бериладиган сакраш машқларининг турли комбина-цияларини бажариш фойдали. Улар кичик тос органла-рининг сезиларсиз силжишларига сабаб бўлади ва натижада уларни тутиб турувчи мушак ҳамда боғламларнинг мустаҳ-камланишига таъсир кўрсатади.
Енгил атлетиканинг хусусиятлари жуда кўп миқдорда югуриш ва сакраш машқларининг бажарилишини талаб қилади, шунинг учун оёқ кафти мушаклари етарлича қотмаган ёш ёки бошловчи енгил атлетикачи қизларнинг оёғига бериладиган катта юклама кафт гумбазининг қаттиқ-лашуви ва ясситовонлик юзага келишига сабаб бўлади.
Енгил атлетиканинг барча турларини ўзлаштиришда муваффақият махсус куч ва тезлик тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Масалан: улоқтирувчи аёлларнинг елка сатҳи, оёқ, гавда мушаклари жуда кучли, ҳаракатлари ниҳоятда тез, координациялари юқори даражада бўлиши зарур. Айни вақтда қисқа масофага югурувчи ёки сакровчи аёлларнинг оёқ, гавда мушаклари кучли, ҳаракатлари тезлиги аъло бўли-ши лозим. Бу сифатларсиз югуриш сакраш, улоқтиришлар-нинг замонавий техникасини эгаллаб олиш мумкин эмас.
Агар тезкорлик ва чидамлиликни ривожлантириш ва такомиллаштириш усулияти эркакларда ҳам, аёллларда ҳам асосан бир хил бўлса (фарқ фақат бажарилаётган машқлар-нинг ҳажми ва шиддатида), кучни ривожлантириш усулияти махсус машқларни талаб қилади. Енгил атлетикада аёллар-нинг тайёргарлигини енгилроқ, ҳаддан зиёд жисмоний зўриқишга мажбур қилмайдиган воситалар билан амалга оширган маъқул. Катта оғирликлар қўлланадиган машқлар-дан фойдаланиш эса қорин бўшлиғи ва кичик тос органла-рининг тушишига, оёқ кафти гумбазларининг яссила-нишига, умуртқа поғонаси бел соҳасининг жароҳатланишига олиб келиши мумкин. Кучни ривожлантириш учун енгил атлетикачи аёлларнинг тўлдирма тўплар, қумли қоплар, штанга лаппаклари билан, жуфтликда қаршилик кўрсатила-диган машқларни, шунингдек, сакраш машқларининг ҳар хил вариантларини бажаришлари жуда фойдали. Штанга билан бажариладиган машқларни умумий жисмоний тайёргарлик холати мутлақо қониқарли бўлгандагина машғулотларга киритиш мумкин.
Бунда машқни бажариш шакли ва штанганинг оғир-лиги жуда муҳим бўлиб, юклама ҳажмини хамда оғирлик вазнини қатьий изчилликда ошириб бориш лозим.
Такрорий юкламалар усулини аста-секин максимал юкламалар усули билан тўлдириб бориш керак. Толиқишни тез бартараф қилиш учун оғирликлар билан бажариладиган машқларни бўшаштирувчи машқлар билан навбатма-навбат бажариш мақсадга мувофиқ.

Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling