(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
9 июлдаги 572-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
11.07.2019 й., 09/19/572/3407-сон)
абитуриент рухсатномаси — паспорт (у бўлмаган ҳолда шахсни тасдиқловчи бошқа
ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда
тест синовларида
иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат;
бино раҳбари — Давлат тест маркази директорининг буйруғи билан тайинланадиган,
белгиланган вазифа ва мажбуриятлар бўйича бинодаги гуруҳ назоратчилари ва абитуриентлар
ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи
ходим;
гуруҳ назоратчиси — Давлат тест маркази билан
тузилган шартнома асосида
шартномада белгиланган вазифа ва мажбурият бўйича тест
синовларида абитуриентлар
ҳаракатига умумий раҳбарликни амалга ошириш, тест синовининг белгиланган тартиб бўйича
ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва абитуриентларга тест синовини топшириш
тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган ва тест синовлари ўтказилиши
билан боғлиқ семинарда иштирок этган шахс;
Do'stlaringiz bilan baham: