Олий таълим ташкилотларида тўлов контракт асосида ўқиш бўйича таълим кредити шартномаси №creditnumber


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/9
Sana30.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1409349
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Talim

5. Тарафларнинг жавобгарлиги. 
5.1. Кредит олувчи ва Биргаликда кредит олувчининг жавобгарлиги:
5.1.1. Асосий қарзни қайтариш муддати кечиктирилганда, Банкка бутун кечиктирилган 
даврда кечиктирилган тўловлар учун шартноманинг 2.3.-бандида белгиланган фоиз 
ставкасининг 1,5 баравари микдорида оширилган фоиз тўлайди. 
5.1.2. Асосий қарз ва фоизларни ўз муддатида тўламаган тақдирда, тўлов кечиккан ҳар бир 
кун учун кечиктирилган сумманинг 0.1
фоизи миқдорида Банкка пеня тўлайди. 
5.2. Банкнинг жавобгарлиги. 
5.2.1. Кредит бериш мажбуриятини бажармаганида ёки ўз вақтида бажармаганида Кредит 
олувчига кечиктирилган тўловнинг ҳар бир куни учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,1 
фоизи миқдорида пеня тўлайди. 
5.2.2. Ушбу шартноманинг 3.2.10-бандидаги мажбуриятларини бажармаса, ҳар бир кун 
учун гаров қийматининг 0.1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. 
5.3. Шартнома бўйича ҳисобланган неустойкани тўлаш/ихтиёрий тўлаш, тарафларни 
шартномада кўрсатилган ўз мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди. Шунингдек
иккинчи тарафни мажбуриятлар бажарилмаганлиги сабабли тегишли чоралар қўллаш 
ҳуқуқидан маҳрум қилмайди. 
5.4. Қарздорлик бўйича ҳисобланган фоизлар ва неустойкаларнинг энг кўп суммаси 
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслиги лозим. 



6. Шартномани бекор қилиш асослар. 
6.1. Кредит олувчи(БКО)ни Банк кредит ажратишдан аввал мавжуд банк карталарини “Авто-
тўлов” хизматига улаш мажбурияти ҳақида огохлантириши лозим. 
6.2. Кредит олувчи томонидан мазкур шартноманинг 3.1.10-банди ижроси таъминламаган 
тақдирда, банк кредит беришни рад этишга ҳақли. 
 
7. Кредит таъминоти.
7.1. Кредит таъминоти ??creditnumber?? кафиллиги ҳисобланади. Таъминот гаровга 
қўйилишидан аввал Кредит олувчи ҳисобидан суғурталаниб, суғурта шартномаси ва полиси 
Банкка тақдим этилади. 
7.2. Таъминотга шикаст етказилган, яроқсиз ҳолга келган, йўқолган тақдирда, шунингдек 
кафил меҳнат ёки тўлов қобилиятини йўқотган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, вафот этган 
ва бошқа ҳолларда зудлик билан Банкка хабар бериш ва таъминотни 10 (ўн) кун ичида юқори 
ликвидли бошқа мулк таъминотига алмаштириши шарт. 

Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling