Олий таълим ташкилотларида тўлов контракт асосида ўқиш бўйича таълим кредити шартномаси №creditnumber


Download 307.08 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/9
Sana30.04.2023
Hajmi307.08 Kb.
#1409349
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Talim




Олий таълим ташкилотларида тўлов - контракт асосида ўқиш бўйича 
таълим кредити шартномаси №??creditnumber?? 
??creditnumber?? шахар ??creditnumber?? 
Чет эл капитали иштирокидаги "Hamkorbank" акциядорлик тижорат банки номидан 
??creditnumber?? йилдаги № ??creditnumber?? - сонли ишончнома асосида ҳаракат қилувчи 
банкнинг ??creditnumber?? филиали бошқарувчиси ??creditnumber??, бундан буён матнларда 
“Банк” деб номланади, бир тарафдан ва фуқаро ??creditnumber?? бундан буён матнда 
“Кредит олувчи” деб номланади, иккинчи тарафдан ҳамда фуқаро ??creditnumber??
 
бундан 
буён матнда “Биргаликда кредит олувчи” деб номланади, учинчи тарафдан, ҳаммалари 
биргаликда “Тарафлар” деб номланади, ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар: 
1. Шартнома предмети 
1.1. Мазкур шартномага мувофиқ Банк Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини 
молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан Кредит олувчига олий таълим ташкилотларида тўлов-
контракт асосида ўқиш учун таълим кредити ажратади, кредит олувчи ва биргаликда кредит 
олувчилар эса, мазкур шартномага асосан кредит, унга ҳисобланган фоизлар ва бошқа 
тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ қайтариш мажбуриятини олади.
1.2. Кредит тўловлилик, муддатлилик, мақсадлилик тамойиллари асосида берилади. 
2. Шартнома баҳоси ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби. 
2.1. Олий таълим ташкилоти ва кредит олувчи/талаба ўртасида тузилган тўлов-контракт 
асосида ўқитиш шартномаси (матнларда “Ўқитиш шартномаси” деб юритилади)га мувофиқ 
Банк Кредит олувчига:
а) Ўқиш учун ??creditnumber?? (??creditnumber??) сўм миқдорида таълим кредити 
ажратади. 
2.2. Кейинги ўқув йили учун ўқитиш шартномасида белгиланган тўлов миқдори ва кредит 
олувчининг аризасидан келиб чиқиб, кредит миқдори мазкур шартномага қўшимча келишув 
имзолаш орқали ошириб борилиши мумкин. 
2.3. Кредит бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида 
белгиланади. Бунда, Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, кредит 
фоизи бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси 
оширилган тақдирда эса кредит фоизи ўзгаришсиз қолади. 
2.4. Кредит қарздорликни қайтариш мазкур шартноманинг ажралмас қисми бўлган қайтариш 
жадвали(1-илова) асосида амалга оширилади. Бунда: 
а) Кредитнинг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи 
ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;
b) Кредит фоизларини тўлаш кредит маблағлари олий таълим ташкилотига ўтказилган 
санадан бошлаб ойма-ой амалга оширилади.
2.5. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ушбу шартномада белгиланган номинал 
ставкада кредит қолдиғига нисбатан кунлик ҳисоблаб борилади. 
2.6. Мазкур шартноманинг таъминотга оид шартлари бажарилгач, Банк олий таълим 
ташкилотига ўқитиш шартномаси бўйича йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини тенг улушларда 
тўрт қисмга бўлиш йўли билан ўтказади. Бунда:
а) камида 25 фоизи талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун ҳар йили 15 
сентябргача ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатгача; 
b) иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалари учун — ҳар йили 1 октябргача, 
белгиланган тўлов миқдорининг камида 50 фоизи — ҳар йили 1 январгача, 75 фоизи — 



ҳар йили 1 апрелгача ва 100 фоизи — ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда ўтказиб 
берилади; 
Кредит олувчи тегишли тўловни амалга ошириш учун Банкка мазкур банднинг мос саналарига 
қадар ёзма равишда мурожаат қилиши лозим. 
2.7. Кредит олувчининг ёзма аризасига асосан, ўқитиш шартномасида назарда тутилган 
ҳолларда мазкур шартноманинг 2.6.-бандидаги тўловлар ўқишнинг ярим йил ёки тўлиқ бир йил 
учун тўлов суммасини бирйўла амалга ошириш мумкин. 
2.8. Кредит тўловларини қайтариш Кредит олувчи/БКОнинг истагига кўра, автотўлов 
хизмати, банк картаси, нақд пул, пул ўтказиш йўли билан ва қонунчилик ҳужжатларига зид 
келмайдиган бошқа тўлов усуллари билан амалга оширилади. Бунда, келиб тушган маблағлар 
биринчи навбатда неустойка, муддати ўтган кредит фоизи, муддати ўтган кредит тани, 
муддатли кредит фоизи сўнгра муддатли кредит танини сўндиришга йўналтирилади. 

Download 307.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling