Термиз давлат университети “Банк иши” фани Мавзу: Тижорат банкларининг актив операциялари (2 соат) - и.ф.д., проф. Т.И. Бобакулов
Маъруза режаси - 1. Тижорат банклари активларининг таркиби
- 2. Тижорат банклари активларининг ликвидлилиги, даромадлилиги ва риск даражалари
- 3. Тижорат банклари активларининг сифатини ошириш йўллари
1. Тижорат банклари активларининг таркиби - Банк операцияси – бу маълум бир банк маҳсулотини яратиш мақсадида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг йиғиндисидир.
Банк операциялари ва маҳсулотлари - Муддатли кредит
- Овердрафт
- Контокоррент
Активларни тижорат банкининг бухгалтерия балансида акс эттириш - Банк бухгалтерия балансининг актив қисми активларнинг ликвидлилик даражасини пасайиб бориши принципи асосида тузилади.
- 1. Кассали активлар
- 2. Қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар
- 3. Кредитлар
- 4. Асосий воситалар
Кассали активларнинг таркиби - 1. Кассадаги нақд пуллар
- 2. Банкнинг Марказий банкдаги “Ностро” вакиллий ҳисобрақамидаги пул маблағлари
- 3. Банкнинг бошқа банклардаги “Ностро” вакиллик ҳисобрақамларидаги пул маблағлари
- 4. Инкассация жараёнидаги пул маблағлари (флоут)
Тижорат банки активлари ва мажбуриятларини муддатига кўра туркумланиши - * муддатсиз
- * 1 кундан 30 кунгача муддатдаги
- * 31 кундан 180 кунгача муддатдаги
- * 181 кундан 365 кунгача муддатдаги
- * 365 кундан ортиқ муддатдаги активлар ва мажбуриятлар
- Базель стандартига кўра:
- 0 % риск даражасига эга бўлган активлар:
- – тижорат банкининг кассаларидаги нақд пуллар;
- – банкнинг Марказий банкдаги «Ностро» вакиллик ҳисобрақамидаги пул маблағлари;
- – Марказий банкда қайта ҳисобга олинадиган тратталар;
- – тижорат банки томонидан ҳукуматнинг 90 кунгача муддатга чиқарилган қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар (Ўзбекистон Республикасида тижорат банклари томонидан ҳукуматнинг қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар, уларнинг муддатидан қатъий назар, рисксиз актив ҳисобланади)
Тижорат банклари активларининг риск даражалари - 20 % риск даражасига эга бўлган активлар:
- – тижорат банкининг бошқа банклардаги «Ностро» вакиллик ҳисобрақамларидаги пул маблағлари;
- – ҳукуматнинг 90 кундан ортиқ муддатга чиқарилган қимматли қоғозларига қилинган инвестициялар;
- – флоут (инкассация жараёнидаги пул маблағлари);
- – ИҲТТ мамлакатларида рўйхатдан ўтган банклар ва бошқа депозитар институтларнинг кредитлари, кафолатлари билан таъминланган кредитлар ва бошқа активлар ёки уларнинг қисми;
- – банкнинг халқаро кредит ташкилотларига берган кредитлари ва бошқа талаблари, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг қимматли қоғозлари билан таъминланган талаблар.
Тижорат банклари активларининг риск даражалари - 50 % риск даражасига эга бўлган активларга қуйидагилар киради:
- – ипотека кредитлари;
- – ИҲТТ давлатларида рўйхатга олинган депозитар институтларга нисбатан талаблар, шу жумладан, қарзлар ва пул бозори воситалари;
- – ИҲТТ давлатларида рўйхатга олинган депозитар институтларнинг кредитлари билан таъминланган бошқа барча активлар;
- – банкнинг ИҲТТ давлатлари маҳаллий ҳокимият органларига нисбатан талаблари, шунингдек, улар томонидан кафолатланган банк активлари.
Тижорат банклари активларининг риск даражалари - 100 % риск даражасига эга бўлган активлар:
- – корпоратив қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар;
- – мижозларга берилган кредитлар;
- – асосий воситалар;
- – бошқа активлар.
- – банк томонидан мижозларнинг фойдасига очилган таъминланмаган аккредитивлар;
- – банк томонидан берилган кафолатлар;
- – форвард трансакциялари;
- – банк томонидан берилган опционлар ва фьючерслар.
3. Тижорат банклари активларининг сифатини ошириш йўллари - Тижорат банклари активларининг сифатини ошириш билан боғлиқ бўлган муаммолар:
- 1. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ва инфляция даражасининг юқори эканлиги сабабли тижорат банклари кредитларининг фоиз ставкаларини юқори эканлиги.
- 2. Миллий валютанинг қадрсизланиш суръатининг юқори эканлиги сабабли хўжалик юритувчи субъектларнинг кредит тўловига лаёқатлилигини пасаяётганлиги.
- 3. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида муддати ўтган кредитлар миқдорининг катта эканлиги.
3. Тижорат банклари активларининг сифатини ошириш йўллари - 1. Тижорат банклари активларининг муддатини жалб қилинган ресурслар муддатидан катта бўлишига йўл қўймаслик.
- 2. Тижорат банки активлар портфелининг диверсификациялаш принципининг бузилишига йўл қўймаслик.
- 3. Тижорат банклари фаолиятидаги рискларни бошқариш амалиётини такомиллаштириш.
- 4. Тижорат банклари активларининг ўсиш суръати билан активлардан олинадиган даромадларнинг ўсиш суръати ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |