Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Мастер функции»
Вазиятдан чиқиб кетиш ҳаракатлари:
MS Excel электрон жадвали ҳисоблаш воситаси сифатида қаралиб, иқтисодий ва молиявий масалаларни йечишда ёрдам берибгина қолмай, балки ҳар кунги харид қилинадиган озиқ-овқатлар, уй-рўзғор буюмлари ҳамда банкдаги ҳисоб рақамлари ҳисоб-китобини олиб боришда ҳам ёрдам берувчи дастурдир. Жадваллар асосий ва ҳосила маълумотларга эга бўлишлари мумкин. Электрон жадвалларнинг афзаллиги шундаки, улар ҳосила маълумотларнинг автоматик равишда ҳисоблашларни ташкил қилишга имкон беради. Бу мақсадда жадвалларнинг катакчаларида формулалар қўлланилади. Агар катакчадаги маълумот « = » белгисидан бошланса, унда MS Excel дастури уни формула деб қабул қилади. Демак, катакчага формулани киритишни бошлаш учун, « = » тугмасини босиш керак. Аммо формулалар сатридаги «Изменить формулу» тугмасида босиш билан формула 166 киритилиши бажарилса, анча қулайликлар яратилади. Бу ҳолда формулалар сатрининг тагида Формулалар палитраси очилади ва унда формуланинг ҳисобланган қиймати кўрсатилади. Жадвалга формулани қўйиш учун уни керакли катакчага киритиш керак. Формулаларни хам бошқа маълумотлар сингари ўзгартириш, саралаш, улардан нусха кўчириш ва ўчириш мумкин. Формуладаги арифметик амаллар сонли қийматларни ҳисоблашда, махсус функсиялар матнларни қайта ишлашда ҳамда катакчадаги бошқа қийматларни ҳисоблашда ишлатилади. Барча формулаларда оддий () кавслар ишлатилади. Кавс ичидаги маълумотлар аргументлар деб аталади. Функциялар қандай аргументлар ишлатилаётганлигига кўра бир-биридан фарқ қилади. Функциянинг турларига қараб улар қуйидагича ишлатилиши мумкин: аргументсиз; бир аргументли; кайд килинган чекланган аргументлар сони билан; номаълум сондаги аргументлар сони билан; шарт бўлмаган аргументлар билан. Функцияда аргументлар ишлатилмаса ҳам, бўш қавслар кўрсатилиши лозим. Масалан, = РАНД(). Агар функсияда биттадан ортик аргумент ишлатилса, улар орасига нуқтали вергул (;) қўйилади. Формулаларга Функцияни киритишнинг иккита усули мавжуд: клавиатура ёрдамида қўлда киритиш ва MS Excel даги «Мастер функции» (Функциялар устаси) пиктограммаси орқали киритиш. Функцияни киритиш усулларидан бири қўлда клавиатурадан Функция номи ва аргументлар рўйхатини киритишдан иборат. MS Excel Функцияни киритишда унинг номидаги белгиларни юқори регистрга ўзгартиради, чунки формула ва Функцияларда кичиқ ҳарфлар ишлатиш мумкин. Агар дастур киритилган матнни юқори регистрга ўзгартирмаган бўлса, демак, у ёзувни Функция деб қабул қилмаган, яъни Функция нотўғри киритилган бўлади. 167 Одатда математик модел билан ҳисоблаш тажрибаси ҳақиқий объектни тажриба-тадқиқот этиш мумкин бўлмаган ёки иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ўтказилади. Бундай ҳисоблаш тажрибасининг натижалари ҳақиқий обйект устида олиб бориладиган тажрибага қараганда жуда аниқ эмаслигини ҳисобга олиш керак. Лекин шундай мисоллар келтириш мумкинки, компъютерда ўтказилган ҳисоблаш тажрибаси ўрганилаётган жараён ёки ҳодиса ҳақидаги ишончли ахборотнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Математик моделни таҳлил қилиш ўрганилаётган ҳодисанинг ичига кириш имконини беради. Математик модел тузиш учун дастлабки масала расмийлаштирилади. Масала мазмунига мос ҳолда зарур белгилар киритилади. Сўнгра миқдорлар орасида формула ёки алгоритм кўринишида ёзилган функсионал боғланиш ҳосил қилинади. Одатда математик модел билан ҳисоблаш тажрибаси ҳақиқий обйектни тажриба-тадқиқот этиш мумкин бўлмаган ёки иқтисодий мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда ўтказилади. Бундай ҳисоблаш тажрибасининг натижалари ҳақиқий обйект устида олиб бориладиган тажрибага қараганда жуда аниқ эмаслигини ҳисобга олиш керак. Лекин шундай мисоллар келтириш мумкинки, компъютерда ўтказилган ҳисоблаш тажрибаси ўрганилаётган жараён ёки ҳодиса ҳақидаги ишончли ахборотнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади. Математик моделни таҳлил қилиш ўрганилаётган ҳодисанинг ичига кириш имконини беради. Математик модел тузиш учун дастлабки масала расмийлаштирилади. Масала мазмунига мос ҳолда зарур белгилар киритилади. Сўнгра миқдорлар орасида формула ёки алгоритм кўринишида ёзилган функсионал боғланиш ҳосил қилинади. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling