32
Ўтган асрнинг 50-чи йилларидан бошлаб компьютерлар бизнесда ҳар кунги
майда, кўп меҳнатни талаб қиладиган ишларда ишлатила бошланган.
Транзакция мижоз амалга оширган тўлов, ишчига тўланган иш ҳақи.
Транзакцияларни қайта ишлаш тизими - бу бизнес транзакцияларини
сақлаб қолиш ва қайта ишлаш учун фойдаланиладиган одамлар, жараёнлар,
дастурлар, маълумот базалари ва ускуналар билан ташкил этилган
тўпламдир.
Бошқарув тизимлари турли-туман бошқарув ва техник-иқтисодий
масалаларни ҳал қилиш учун мўлжалланган. Одатда бу тизимлар корхоналар,
ташкилотлар, тармоқлар (масалан: касалхоналар,
автоматлашган омборлар,
моддий-техника таъминоти ва заҳира қисмларини бошқариш, кадрларни
ҳисобга
олиш
ва
бухгалтерия
ҳисобининг
ахборот
тизимлари)
автоматлаштирилган бошқарув тизимлари (АБТ) доирасида ишлайди.
Кўпинча бу тизимлар айрим соҳаларга хизмат кўрсатади ва мустақил
ҳисобланади, яъни ўзининг
ахборот фонди, алгоритми ва дастурий
таъминотига эга бўлади.
Бошқарув
тизимлари интеграциялашган, маълумотлар базаси тамойили
бўйича қурилган бўлиши мумкин. Бундай тизимлар
корхонадаги айланиб
юрувчи бутун ахборот оқимига ишлов беради ва корхонанинг ресурсларидан
оқилона фойдаланган ҳолда унинг бир маромда ва режали ишлашини
таъминлашга йўналтирилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: