Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.71 Mb. Pdf ko'rish
|
7.Informatika fanlarining taraqqiyot tendensiyalari va innovasiyalari
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ахборот-мантиқий тизимлар
Ахборот-ҳисоблаш тизимларида сақланаётган ахборотдан турли
ҳисоблаш операциялари билан боғлиқ вазифаларни ҳал қилиш учун фойдаланилади. Бундай вазифаларга статистик ҳисобот ва таҳлил, об-ҳаво ва конларни прогнозлаш, ташҳислаш (касалликларга ташҳис қўйиш, ускуналарнинг носозликлари сабабларини аниқлаш) кабилар киради. Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари (АЛТ) доирасида ишлайдиган ахборот тизимларини ҳам ахборот-ҳисоблаш тизимларига киритиш мумкин. Автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимлари асбобсозлик ва машинасозлик, радиоэлектроника ва кемасозликда турли лойиҳалар ҳисоб-китобларини бажаради, элементлар, 33 схемалар, қурилмаларнинг параметрларини мақбуллаштириш вазифаларини ҳал қилади. Ҳисоблаш тизимларининг функциялари ахборот тизимларининг бошқа турларига ҳам хос бўлиши мумкин. Ахборот-мантиқий тизимлар бошқа тизимлардан фарқли ўлароқ илгари бевосита шаклда тизимга киритилмаган, балки тизимдаги мавжуд ахборот массивларини мантиқий таҳлил қилиш, умумлаштириш, маълумотларни қайта ишлаш асосида ишлаб чиқиладиган ахборотни бера олади. Бундай тизимлар муайян даражада мутахассис-тадқиқотчи меҳнатининг ўрнини босиб, илмий-тадқиқот масалаларини ҳал қилиши мумкин. Уларни баъзан интеллектуал тизимлар деб атайдилар, чунки уларни ишлаб чиқишда сунъий интеллект назарияси қоидаларидан фойдаланилади. Юқорида кўриб чиқилган барча тизимларда фойдаланувчиларнинг, шу жумладан, ҳисоблаш техникаси соҳасида мутахассис бўлмаган фойдаланувчиларнинг тизим билан ўзаро муомала қилиш воситаларини ривожлантириб бориш зарур. Бу воситалар ёрдамида фойдаланувчи ўз сўровларини шакллантиради, уларни тизимга киритади, тизим унга бераётган ахборотни қабул қилиб олади. Турли тизимларда бу вазифа турлича ҳал қилинади. Баъзи тизимларда амалга оширилиши мумкин бўлган сўровларнинг қатъий белгиланган рўйхати мавжуд бўлади. Фойдаланувчи унинг талабларига имкон қадар тўла жавоб бера олиши мумкин бўлган сўровни танлайди ва уни тизимга кўрсатади. Бундай тизимлар намунали (стандарт) сўровли тизимлар деб аталади. Ҳар қандай автоматлаштирилган ахборот тизимлари (ААТ) ташқи муҳит қуршовида ишлайди, у ААТ учун киритиладиган ахборот манбаи ва чиқадиган ахборотнинг истеъмолчиси ҳисобланади. Ахборот оқими ААТ доирасида, тизимга киришдан бошлаб ундан чиқишгача ишлов беришнинг бир нечта босқичидан ўтади. Ахборотга ишлов беришнинг энг йирик босқичи 34 ахборотни тўплаш, рўйхатга олиш ва дастлабки ишлов бериш, алоқа канали бўйича манбадан компьютерга узатиш, машина элтувчиларига ўтказиш, ахборот фондларини яратиш ва сақлаб туриш, машина ичида ишлов бериш ва чиқариладиган шаклга келтириш, алоқа канали бўйича компьютердан фойдаланувчига узатиш, фойдаланувчи қабул қилиши учун яроқли шаклга ўзгартиришдан иборат. Download 1.71 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling