Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


-йўл: креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш


Download 1.77 Mb.
bet74/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

1-йўл: креатив фикрлаш кўникмасини шакллантириш. Бунда асосий урғу креатив фикрлаш кўникмаларини шакллантириш асосий эътибор марказида бўлиб, талабалар феъллар ёрдамида креатив характердаги ҳаракатларнинг моҳиятини ифодалашга йўналтирилади. Хусусан, ўқитувчилар креатив фикрлаш кўникмасини самарали шакллантириш мақсадида талабаларга уларни фикрлашга ундовчи саволлар таркибида зарур феълларнинг бўлишига эътибор қаратилади. Бу ҳолат мисоллар билан тушунтирилса, талабалардан “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб беринг” мазмунидаги назорат саволи уларда креативликни шакллантирмайди. Зеро, савол таркибидаги “таърифлаб беринг” тушунчаси ўз моҳиятига кўра “мавжуд билимларингизни бирма-бир айтиб ўтинг” дейиш билан тенг.
Назорат саволларини беришда талабаларни фикрлашга ундовчи сўз (феъл)лардан фойдаланиш уларнинг креатив фикрлашларини осонлаштиради. Шу сабабли шахсда креатив сифатларни шакллантиришнинг биринчи йўлига кўра педагоглар турли, антиқа, ноанъанавий ҳамда пухта жавобни беришга мажбур қилувчи сўз (феъл)лардан фойаланишлари мақсадга мувофиқдир. М: “боғлиқликни топинг”, “яратинг”, “башорат қилинг”, “фикрни мантиқан баён этинг”, “тасаввур қилинг” каби сўз (феъл)лардан фойдаланиш амалий жиҳатдан самарали саналади.
Агарда педагог талабалардан “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликни таърифлаб бериш”ни талаб қилиш ўрнига, “юрак ва қон айланиш тизими ўртасидаги боғлиқликнинг барча турларини келтириш”ни сўраши лозим. Натижада талабалар ҳам мавжуд билимларни умумлаштириш, ҳам янги фикр ва ғояларни илгари суриш имкониятига эга бўлади.
Педагоглар биринчи йўлни қўллаш – талабаларда креативлик кўникмасини шакллантиришда ёш ўқитувчиларнинг “Креативлик харитаси”дан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир.
2-йўл: амалий креатив ҳаракат кўникмаларини ривожлантириш. Педагоглар талабаларда креатив ҳаракат кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришда кўрсатмали метод ва усуллардан фойдаланади. Бу ўринда саволлардан фойдаланиш фақат қисқа муддатда ёрдам бериши мумкин, бироқ, талабалара интерфаоллик ва киришимлиликни ривожлантирмайди.

Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling