Табақалаштириш (лот. “diferentia” – “фарқланиш”, “даражаланиш”) – бутуннинг турли босқич ёки даражаларга ажратилиши.
Даврлаштириш (юнон. “peridos” – “доира бўйлаб айланиш”) –
муайян ҳодисани ўзида қандайдир якунланган жараённи
қамраб олган маълум вақт бирликларига ажратилиши
Креатив жиҳатдан ривожланиша ҳар бир шахс ҳаётида давр ва босқич муҳим аҳамият касб этади. Демак:
Креативликнинг ривожланиш даври – маълум креативлик сифатларининг ривожланиши якунига етган қандайдир вақт бирлиги.
Креативликнинг ривожланиш босқичи – муайян креативлик сифатларининг ривожланганлик даражаси
Шунга кўра маълум давр ва босқичларда педагогларда ҳам креативлик сифатлари, ижодий фаолият малакалари ривожланади.
Педагоглар креативлик сифатлари билан бир қаторда ижодий фаолиятни ташкил этишга лаёқатлиликни ифодаловчи қуйидаги малакаларга ҳам эга бўлишлари зарур:
Айтиб ўтилганидек, барча шахсларда бўлгани каби педагоглара ҳам креативлик сифатлари ўз-ўзидан ривожланмайди. Шунга кўра тадқиқотларда шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли ривожлантиришнинг бир қатор йўллари ёритилади. Патти Дрепеау15 томонидан ҳам шахс (жумладан, педагоглар)да креативлик сифатларини муваффақиятли ривожлантиришнинг тўртта йўли кўрсатилган (54-расм):
Қуйида мазкур йўлларнинг моҳияти хусусида сўз юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |