Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази


III. Рақам ва маълумотлар билан ишлашда мураккаб фикрий операцияларни тақозо этувчи топшириқлар


Download 1.77 Mb.
bet83/104
Sana23.12.2022
Hajmi1.77 Mb.
#1045381
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104
Bog'liq
2.1. Педагогика

III. Рақам ва маълумотлар билан ишлашда мураккаб фикрий операцияларни тақозо этувчи топшириқлар:

  1. кўчириш (бирор жойга узатиш, шаклини ўзгартириш)га оид топшириқлар;

  2. баён қилиш (шарҳлаш, маъносини тушунтириш, моҳиятини ёритиш, асослаш)га доир топшириқлар;

  3. индукция (жузъий хусусиятга таянган умумий хулоса чиқариш)га оид топшириқлар;

  4. дедукция (умумий ҳолатга кўра хусусий хулосалар чиқаришга) доир топшириқлар);

  5. исботлаш (далиллаштириш) ва текширишга оид топшириқлар;

  6. баҳолашга доир топшириқлар.

IV. Маълумотларни эълон қилишга оид топшириқлар:

  1. умумлаштирувчи қисқача маълумот, қоралама, мазмун ва б.ни ишлаб чиқишга доир топшириқлар;

  2. ҳисобот, маълум муаммога бағишланган илмий асар, маърузаларни тайёрлашга оид топшириқлар;

  3. мустақил равишда ёзма ишлар, чизмалар, лойиҳалар ва б.ни бажаришга доир топшириқлар.

V. Ижодий фикрлашни талаб этувчи топшириқлар:
1) амалий таклифларни ишлаб чиқаришга доир топшириқлар;
2) муаммоли масала ва вазиятларни ҳал қилишга оид топшириқлар;
3) саволларни қўйиш ва масала ёки топшириқларни ифодалашга доир топшириқлар;
4) шахсий кузатишларга асосланган ҳолда ечимни топишга оид топшириқлар;
5) шахсий мулоҳазага асосланган ҳолда ечимни топишга доир (рационал ечимга асосланган) топшириқлар.
Англанганидек, педагоглар таълим жараёнини ташкил этишда ўқув материалларининг характеридан келиб чиққан ҳолда юқорида қайд этилган топшириқлардан икки ва ундан ортиғини танлаш имкониятига эга. Бир машғулотда талабаларни бир неча турдаги топшириқлар билан ишлашга жалб этиш талабаларда ўқув фаолиятига нисбатан қизиқишни оширади ва ўқув-билиш фаолиятини кучайтиради.


5. Ўқув топшириқлари учун иш қоғозларини тайёрлаш. Иш қоғозлари асосида ўқув топшириқларининг бажарилиши мазкур жараённи тезлаштириш, талабалар фаолиятини осонлаштириш ва энг муҳими, мумкин қадар вақтни тежаш имконини яратади. Шу туфайли етакчи хорижий мамлакатлар тажрибасида ўқув топшириқлари билан ишлаш жараёни учун иш қоғозларини шакллантириш ва уларни машғулотлар учун тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Ўзбекистонда ҳам мустақиллик йилларида таълимни ташкил этишга инновацион ёндашиш натижасида узлуксиз таълим тизимининг барча босқичларида деярли ҳар бир дарс, ўқув машғулотида талаба ва талабаларнинг амалий фаолиятини иш қоғозлари воситасида ташкил этиш анъанаси бир қадар шаклланди. Айни вақтда бу борадаги тажрибани янада бойитишга нисбатан эҳтиёж мавжуд. Шу сабабли ОТМ педагогларида иш қоғозларини шакллантириш борасидаги кўникма, малакаларини ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. Қолаверса, ўқув машғулотларида бажариладиган топшириқлар учун иш қоғозларининг тайёрланиши педагогларда креативлик қобилиятини янаа ривожланишига ёрдам беради.
Таълим жараёнида интерфаол методларни қўллашда график органайзерларнинг графикли тасвирларидан иш қоғозлари сифатида фойдаланиш мумкин.



Download 1.77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling