Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Олий ўқув юртидан кейинги таълим жамиятнинг илмий ва илмий-
педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилиб, у олий 
ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида (докторантура, мустақил 
тадқиқотчилик) амалга оширилади.
Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш 
ОТМларда, махсус таълим муассасаларида, Олий мактабларда, қисқа 
муддатли ўқув курсларида ёки бошқа ташкилотларда амалга оширилиши 
мумкин бўлиб, унинг асосий мақсади касб билим ва кўникмаларни 
чуқурлаштириш ҳамда янгилашни таъминлашга қаратилади. 
Мактабдан ташқари таълим болалар ва ўсмирларнинг якка 
тартибдаги эҳтиёжларини қондириш, уларнинг бўш вақти ва дам олишини 
ташкил этиш, маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа 
йўналишларда кўрсатилади. Бу таълим болалар, ўсмирлар ижодиёти 
саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, болалар-ўсмирлар спорт 
мактаблари, 
санъат 
мактаблари, 
мусиқа 
мактаблари, 
студиялар, 
кутубхоналар, соғломлаштириш муассасалари ва бошқа муассасалар 
томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 19-
моддасида 
Аккредитация 
қилинган 
таълим 
муассасаларининг 
битирувчиларига давлат томонидан тасдиқланган намунадаги маълумот 
тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома) 
берилади деб кўрсатилган. Давлат томонидан тасдиқланган намунадаги 
маълумот тўғрисидаги ҳужжат оилада таълим олган ёки мустақил равишда 
билим олган ва аккредитация қилинган таълим муассасаларининг тегишли 
таълим дастурлари бўйича экстерн тартибида имтиҳонлар топширган 
шахсларга ҳам берилади.
Тегишли босқичдаги таълимни тугалламаган шахсларга белгиланган 
намунадаги маълумотнома берилади. 
Давлат тасдиқлаган намунадаги маълумот тўғрисидаги ҳужжат 
навбатдаги босқич таълим муассасаларида таълим олишни давом эттириш 
ёки тегишли ихтисослик бўйича ишлаш ҳуқуқини беради. 
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунининг 20-
моддасида таълим олувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш, яъни норматив 
ҳужжатларга мувофиқ имтиёзлар, стипендия ва ётоқхонада жой билан 
таъминлаш, 21-моддасида таълим муассасалари ходимларига иш вақтининг 
қисқартирилган муддати белгиланиши, ҳақи тўланадиган йиллик 
узайтирилган таътиллар ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган 
имтиёзлар, таълим муассасалари иш ҳақига мўлжалланган мавжуд маблағлар 
доирасида 
мустақил 
равишда 
ставкалар, 
мансаб 
окладларига 
табақалаштирилган устама белгилашга ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни 
рағбатлантиришнинг турли шаклларини қўллашга ҳақлилиги, 22-моддасида 
етим болаларни ва ота-оналарининг ёки бошқа қонуний вакилларининг 


28 
васийлигисиз қолган болаларни ўқитиш ва уларни боқиш давлатнинг тўла 
таъминоти асосида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга 
оширилиши, 23-моддасида эса жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони 
бўлган, шунингдек, узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болалар ва 
ўсмирларни ўқитиш, қисман ёки тўла давлат таъминотида бўлиши 
белгиланган. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling