Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


-мавзу: Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

2-мавзу: Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишнинг
қонун ости хужжатлари. 
 
Режа: 
2.1.Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари ва қарорлари. 
2.2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорлари.
 


46 
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат ва ижроия 
ҳокимиятнинг бошлиғи сифатида республика ҳудудида мажбурий тарзда 
амал қилувчи фармонлар фармойишлар ва қарорлар чиқаради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан
мустақилликнинг илк кунларидан яъни, 1991 йилдан бошлаб шу кунга қадар 
таълим ва тарбия жараёнларини янада такомиллаштириш учун бир қатор 
норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. 
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия ва 
кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох қилиш, баркамол 
авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги 1997 йил 6 октябрдаги 
№ 1869 - сонли Фармони. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 6 октябрдаги 
“Таълим-тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. 
Унда мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, уни замон 
талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг янги 
тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни 
тарбиялаш мақсадида ушбу фармон билан “Таълим тўғрисида” ги Қонун ва 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш ишлари давлат 
сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланди. 
Ушбу Фармонга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2000 
йилдаги ПФ-2570-сонли ва 01.07.2003 йилдаги ПФ-3272-сонли Фармонлари 
билан ўзгартиришлар киритилган. 
Ушбу фармонда мавжуд таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ қилиш, 
уни замон талаблари даражасига кўтариш, миллий кадрлар тайёрлашнинг 
янги тизимини барпо этиш, келажак учун баркамол, салоҳиятли авлодни 
тарбиялаш мақсад қилиб белгиланган. Шунингдек,"Таълим тўғрисида"ги 
Қонун ва Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш 
ишлари давлат сиёсатининг устувор йўналиши деб ҳисобланиши белгилаб 
қўйилган. 
Республикада таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш йўлида олиб 
борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш ва бу борада қабул қилинган 
ҳужжатлар моҳиятини кенг жамоатчилик томонидан чуқур англаб 
олинишига ҳар томонлама шароит яратиш - давлат бошқаруви, ҳуқуқни 
муҳофаза қилиш идоралари, таълим-тарбия муассасалари ходимларининг энг 
долзарб вазифалари этиб белгиланган. 
Фармонда Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга ошириш 
Республика комиссияси иловага мувофиқ тузилиши кўрсатилган. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling