Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

VII. ГЛОССАРИЙ 
 
1.Олий таълимнинг Давлат таълим стандарти - таълимнинг муайян 
бакалавриат йўналиши ёки магистратура мутахассислигига қўйиладиган 
малака талаблари, таълим мазмуни, бакалавр ёки магистр тайёргарлигининг 
зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш сифатини баҳолаш 
даражаларини белгилайдиган эталон даража. 
2.Олий 
таълим 
йўналишлари 
ва 
мутахассисликлари 
классификатори - олий маълумотли кадрлар тайёрлаш учун бакалавриат 
таълим 
йўналишлари 
ва 
магистратура 
мутахассисликларининг 
тизимлаштирилган рўйхати. 
3.Таълим хизмати – маълум бир билим ва кўникмаларга, интеллектуал 
ва касбий салоҳиятга эга бўлиш мақсадида ахолига таклиф қилинган ва 
яратилган у ёки бу таълим эҳтиёжларини қондириш учун мақсадга 
йўналтирилган ҳамда таълим берувчи томонидан таълимнинг маълум бир 
даражасига эга бўлганликни тасдиқловчи якуний ҳужжат бериладиган 
фаолиятдир. 
4.Малака талаблари - узлуксиз таълимнинг тегишли босқичи 
битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига 
қўйиладиган талаблар. 
5.Ўқитишнинг меъёрий муддати - таълим олувчилар томонидан 
таълим дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат. 
6.Таълим дастури - ўқув фанларининг бакалавриат йўналишлари ёки 
магистратура мутахассисликларига қўйилган малака талабларига мувофиқ 
кадрларнинг зарурий ва етарли даражадаги тайёргарлигини таъминловчи
блокларга жамланган рўйхат. 
7.Ўқув фанлари блоки - таълим дастурининг кадрлар тайёрлаш 
жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси 
ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини 
бирлаштирувчи таркибий қисми. 
8.Ўқув режаси - олий таълимнинг муайян йўналиши ёки 
мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва 
курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги 
ҳажмини белгилайдиган норматив ҳужжат. 
9.Ўқув фани - таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, 
санъат, ишлаб чиқариш фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган 
билимлар, уқув ва кўникмалар тизими. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling