Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар рўйхати
- 2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари.
Назорат саволлари:
1. Конституцияни қандай турларини биласиз? 2. Таълим тўғрисидаги қонунни мақсади нима? 3. Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини босқичларини тушинтириб беринг? 4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг модели нималарни ўз ичига олади? 5. Таълим ва кадрлар тайёрлаш борасида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш тартиби қандай? Адабиётлар рўйхати: 1. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. -Т., 2014. 2. Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 9-сон, 225-модда. 3. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил. 11-12-сон, 295-модда. 45 Таянч иборалар: Таълим, тарбия, кадрлар тайёрлаш тизими, баркамол авлод, халқаро донорлар, хорижий инвесторлар, жамғарма, жамоат ташкилотлари, илмий-педагог кадрлар, аттестация. 2.1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари. Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек “Бугун ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларимизни холисона баҳолар эканмиз, таълим- тарбия соҳасида ҳали қиладиган кўпгина вазифаларимиз борлигини, ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни ҳал қилиш, энг муҳими, бу борада бошлаган ислоҳотларни мантиқий якунига етказиш, уларнинг ярим йўлда қолиб кетишига, ўзибўларчиликка йўл қўймаслик зарурлигини ҳаммамиз яхши тушунамиз. Авваламбор, барча таълим муассасалари, хусусан, умумтаълим мактаблари ва академ лицей ва касб хунар коллежларини давр талабларига мос ҳолда ривожлантириш, замонавий жиҳоз ва ускуналар, ўқув лабораториялари ва устахоналар билан таъминлашни давом эттириш, янги таълим стандартлари, дастур ва қўлланмаларни жорий этиш масаласини энг муҳим вазифамиз сифатида кўришимиз даркор”. Мамлакатимизда шаклланган узлуксиз таълим тизимининг юқори босқичи бўлмиш олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, юқори малакали мутахассис ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида уларнинг фаолиятини такомиллаштириш эҳтиёжини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Шу борада кўзланган режаларни амалга ошириш ва уларни молиялаштириш учун Олий таълим муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш фонди ташкил этилгани, ҳар йили давлат бюджетидан айни шу йўналишларга катта ҳажмдаги маблағлар ажратилаётгани алоҳида эътиборга лойиқ. Таълим муасасаларини фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар тизимида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жорий қонунлар билан бир қаторда, Президент фармонлари, фармойишлари ва қарорлари алоҳида аҳамиятга эга. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling