Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни
Download 1.49 Mb. Pdf ko'rish
|
Амалиёт-109 бет
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди.
1 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ПЕДАГОГ ВА РАҲБАР КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БОШ ИЛМИЙ - МЕТОДИК МАРКАЗИ «ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ҚОНУНЧИЛИК НОРМАЛАРИ» модули бўйича Ў Қ У В – У С Л У Б И Й М А Ж М У А Тошкент – 2016 2 Мазкур ўқув-услубий мажмуа Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелидаги 137-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди. Тузувчи: ЎзМУ доценти: В.Р.Топилдиев Тақризчи: ТДЮУ профессори: Р.Ж.Рўзиев Ўқув -услубий мажмуа Бош илмий-методик марказ Илмий-методик кенгашининг 2016 йил __________даги ___-сонли қарори билан нашрга тавсия қилинган. 3 МУНДАРИЖА МУНДАРИЖА ............................................................................................................................... 3 I. ИШЧИ ДАСТУР ......................................................................................................................... 4 II. МОДУЛНИ ЎҚИТИШДА ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН ТАЪЛИМ МЕТОДЛАРИ ........... 12 III. НАЗАРИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ .................................................................... 17 IV.АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ .................................................................... 127 V. КЕЙСЛАР .............................................................................................................................. 129 VI. МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУЛАРИ ............................................................................ 132 VII. ГЛОССАРИЙ ..................................................................................................................... 134 VII. АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ ............................................................................................... 142 4 I. ИШЧИ ДАСТУР Кириш Маълумки, мамлакатимиз мустақиллиги миллий таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш учун замин яратди. Замонавий талаблар инобатга олинган ҳолда, олий ўқув юртларининг педагог кадрларини қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг ўқув дастурларини мунтазам такомиллаштириб бориш ишларини ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан МДҲ давлатларида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси таълим соҳасида қатъий ислоҳотлар амалга оширила бошланди. Айниқса “Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури”нинг амалга киритилиши янги босқични бошлаб берди. Натижада таълим тизими ва мазмун - моҳияти бозор муносабатлари шароитидан келиб чиқиб такомиллаштирилди. Ҳозирги вақтда мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш, одамларнинг дунёқарашини ўзгартириш, етук ва замон талабига жавоб берадиган мутахассис кадрларни тайёрлашни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Республикада таълим тизимини мустаҳкамлаш, уни замон талаблари билан уйғунлаштиришга катта аҳамият берилмоқда. Бунда мутахассис кадрларни тайёрлаш, таълим ва тарбия бериш тизими ислоҳатлар талаблари билан чамбарчас боғланган бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Замон талабларига жавоб бера оладиган мутахассис кадрларни тайёрлаш, Давлат талаблари асосида таълим ва унинг барча таркибий тузилмаларини такомиллаштириб бориш олдимизда турган долзарб масалалардан биридир. Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад, юртимизда соғлом ва баркамол, билимли, юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларга эга бўлган авлодни шакллантиришдан иборат. Айнан ана шу мақсадга эришиш учун Президентимиз раҳнамолигида янги даврда яшайдиган, янгича фикрлайдиган, янги ишлаб чиқариш, ижтимоий шароитларда фаолият кўрсатадиган, замонавий касбий маҳоратга эга бўлган мутахассис кадрлар тайёрлашнинг “Ўзбек модели” ҳаётга тадбиқ этилмоқда. Ҳозирги кунда олий таълим муасасаларини бошқариш сохасида хар бир рахбар ходимлар ва профессор-ўқитувчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ўз ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини билиши лозим. Ушбу дастурда олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асослари жумладан: Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари хамда олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари баён этилган. 5 Бугунги кунда олий таълим муассасалари томонидан таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Таълим тўғрисидаги қонун, Кадрлар таёрлаш Миллий дастури, фармонлар, қарорлар ва буйруқлар каби норматив ҳужжатлар қўлланилмоқда. Лекин шу кунга қадар таълим ва тарбия жараёнларини субъектлари томонидан ушбу ҳужжатларни амалда қўлланилишининг назарий ва амалий жихатлари деярли ўрганилмаган. Бу холатлар олий таълим муассасаларида қўлланиладиган олий таълимнинг норматив-ҳуқуқий асосларини хар томонлама назарий ва амалий жихатдан ўрганиш ва таҳлил этишни долзарблигидан далолат беради. Download 1.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling