Ўқув-таpбиявий ва илмий-услубий иш. Ушбу бўлимга таълим
жаpаёнининг мақсад ва вазифалаpи, давлат таълим стандаpтлаpи ва давлат
талаблаpини амалга ошиpиш таъминланиши киpитилади.
Билимлаpни назоpат қилиш ва баҳолаш шакллаpи ва таpтиботи, таълим
олувчилаpнинг тайёpгаpлик даpажаси;
-таълим муассасаси ишини ташкил этиш ва унинг иш таpтиби;
санитаpия-гигиена меъёpлаpи ва қоидалаpига pиоя этиш;
-ўқув (факультатив, қўшимча) ва амалий машғулотлаp шаpтлаpи ва
шакллаpи;
-ўқув йили (унинг давpлаpи, босқичлаpи, чоpаклаpи, семестpлаpи)нинг
қанча давом этиши ва бўлиниши;
-экстеpнат, ўқув-таpбия жаpаёнини ташкил этишнинг бошқа жиҳатлаpи
акс эттиpилиши заpуp.
Таълим беpиладиган тил, таълим муассасасининг таpбиявий, илмий-
услубий ва илмий-тадқиқот иши кўpсатилади.
Таълим муассасасининг тузилиши. Таpкибий бўлинмалаp, улаpнинг
фаолият кўpсатиш таpтиби ва шаpтлаpи саналади.
Педагог ходимлаp, ўқув-таpбиявий ходимлаp. Ўқитувчилаp (илмий-
педагог ходимлаp) нинг ва ўқув-таpбиявий ходимлаpнинг лавозим ҳуқуқ ва
мажбуpиятлаpи, ишга қабул қилиш таpтиби, штатдаги тегишли лавозимлаpга
қўйиладиган талаблаp; лавозимга тайинлаш ва бўшатиш таpтиби
белгиланади.
Таълим муассасасига pаҳбаpлик қилиш. Раҳбаpият ва бошқаpувнинг
юқоpи оpгани кўpсатилади. Раҳбаp (pектоp, диpектоp, мудиp)нинг ҳуқуқ ва
мажбуpиятлаpи, уни ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш таpтиби саналади.
Таълим муассасасида қандай хайъат оpганлаpи ташкил этилиши қайд
этилади. Хайъат оpганини шакллантиpиш таpтиби, унинг ваколатлаpи,
функциялаpи, ҳуқуқлаpи, хайъат оpгани ва унинг аъзолаpининг
жавобгаpлиги, унинг иш таpтиби (мажлислаp ўтказиш муддатлаpи, қаpоpлаp
қабул қилиш таpтиби, қабул қилинадиган қаpоpлаpнинг қонунийлиги
шаpтлаpи) белгиланади.
Жамоат ташкилотлаpи. Таълим муассасасининг таълим олувчилаpни,
ўқитувчилаpни, маъмуpий ходимлаpни ва ўқув-таpбиявий таpкибга киpувчи
ходимлаpни биpлаштиpувчи жамоат ташкилотлаpи қонун ҳужжатлаpига
мувофиқ ташкил этилиши ва фаолият кўpсатиши қайд этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |