Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни


Download 1.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/106
Sana17.11.2023
Hajmi1.49 Mb.
#1782716
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106
Bog'liq
Амалиёт-109 бет

Кафедранинг иш фаолияти:
Кафедранинг йиллик иш режаси бўлиши, режада ўқув йили давомида 
профессор-ўқитувчилар томонидан амалга ошириладиган ишлар тўла қамраб 
олиниши лозим; 
Кафедранинг иш режасида кафедра мажлиси бир ойда камида икки 
марта ўтказилиши белгиланган бўлиши, унинг кун тартиби ва ўтказилиш 
санаси акс этиши лозим
Кафедрада ўтказилган мажлис кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан 
тегишли қарор қабул қилиниши ва мажлис баённомасида қайд қилиниши 
лозим. 
Кафедра таркиби ва тузилмаси: 
Кафедра таркиби профессорлар, доцентлар, катта ўқитувчилар, 
ўқитувчилар, ассистентлар, мустақил тадқиқотчилар, докторантлар ва ўқув 
ёрдамчи ходимларни бирлаштиради. Кафедра аъзолари ОТМ Уставида 
кўрсатилган ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва мажбуриятларни бажарадилар. 
Кафедра қошида ўқув ва илмий лабароториялар, услубий хоналар, 
тўгараклар ва бошқа тузилмалар ташкил этилиши мумкин. Кафедра 
тузилмаси ва штатлари ОТМ ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. 
Кафедранинг иш фаолияти учун қуйидаги ҳужжатлар бўлиши 
тавсия этилади: 
 Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти фармонлари, фармойишлари ва қарорлари, Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари; 
 Низомлар ва йўриқномалар; 
 Буйруқлар; 
 Кафедра режалари; 
 ОТМ Кенгаши қарорлари; 
Бакалавриат 
таълим 
йўналишлари 
ва 
магистратура 
мутахассисликлари ДТСлари; 
 Ўқув режалар (намунавий ва ишчи ўқув режалар); 
 Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ўқув 
дастурлари; 


124 
 Бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари ишчи 
ўқув дастурлари; 
 Талабалар ва магистрлар тўғрисида маълумотлар; 
 Фанлар бўйича рейтинг назоратлари жадвали ва рейтинг назоратлари 
натижалари; 
 Ўқув юкламалари; 
Илмий ишлар
 Иқтидорли талабалар ва магистрлар билан ишлаш; 
 Кафедранинг хамкорлик алоқалари; 
 Битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари 
мавзулари жамғармаси; 
 Топшириқлар ва ижро; 
 Профессор-ўқитувчилар ва ходимлар тўғрисида маълумот
 Мустақил тадқиқотчилар ва докторантлар тўғрисида маълумот; 
 Амалиёт; 
 Баённомалар; 
 Ҳисоботлар ва хоказолар. 

Download 1.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   106




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling