Олий таълимнинг


Тавсия этиладиган адабиётлар


Download 5.27 Mb.
bet64/150
Sana29.09.2023
Hajmi5.27 Mb.
#1689771
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   150
Bog'liq
Mikroiqtisodiyot (ma\'ruza matn)

Тавсия этиладиган адабиётлар


1. /уломов С.С., Алимов Р.Х., Салимов Б.Т., Ходиев Б.Ю. Микроиқтисодиёт. -Т.: Шарқ, 2001.
2. Конюховский П.В. Микроэкономическая моделирование в банковской деятельности. Москва, Харьков, Минск, 2001.
3. Фальцман В.К. Основў микроэкономике. - М.: ТЕИС, 2000.
4. Учебнўе материалў по Микроэкономике On-line http://www.ic.omskreg.ru/~econrus/win/library/3/37/371/3713/table.htm
9-МАВЗУ. ДАВЛАТНИНГ БОЗОРГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ВА РАҚОБАТЛАШГАН БОЗОР САМАРАДОРЛИГИ. (2 соат)
1. Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги.
2 Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалигидан фойдаланиш.
3. Ишлаб чиқаришни чеклаш (ишлаб чиқариш квотаси).
4. Солиқни узоқ ва қисқа муддатли таъсири
5. Рақобатлашган бозор самарадорлиги


9.1 Истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи ортиқчалиги.
Товарга нарх бозор томонидан ўрнатиладиган рақобатлашган бозорда товарни ишлаб чиқарувчилар бозор нархида (мувозанат нархида) сотади, шу бозор нархида истеъмолчилар товарни сотиб олади.
Лекин, айрим истеъмолчилар учун товарнинг қиймати унинг бозор нархидан кўра юқорироқ. Шунинг учун ҳам у товарни бозор нархидан юқорироқ нархда ҳам сотиб олиши мумкин.
Истеъмолчи ортиқчалиги - истеъмолчи томонидан товарга тўлаши мумкин бўлган максимал нарх билан товарнинг ҳақиқий нархи ўртасидаги фарқни билдиради. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, истеъмолчининг товар учун бериши мумкин бўлган максимал нархдан товарни сотиб олишда тўланадиган ҳақиқий нархнинг айирмасига тенг.
Истеъмолчи ортиқчалиги (қўшимча наф) алоҳида инсоннинг қанчалик ўртача яхши яшаётганлигини кўрсатади.
Истеъмолчининг умумий ортиқчалиги бу талаб чизиғи билан бозор нархи чизиғи ўртасида жойлашган соҳа (9.1-расмда штрихланган соҳа).


9.1-расм. Истеъмолчи ортиқчалиги.
Истеъмолчи ортиқчалиги барча истеъмолчиларнинг умумий соф нафини ўлчашга ёрдам беради ва у ёрдамида биз бозорни давлат томонидан мувофиқлаштирилиши самарадорлигини, истеъмолчи ортиқчалигини умумий натижасининг ўзгаришини ўлчаш асосида аниқлашимиз мумкин.
Мисол. Фараз қилайлик бир дона апельсиннинг бозор нархи 5 сўм дейлик, лекин истеъмолчи ушбу бир дона апельсин учун 10 сўм беришга тайёр, яъни апельсиннинг истеъмолчи учун қиймати 10 сўмга тенг.
Истеъмолчи ушбу бир дона апельсинни бозор нархида, яъни 5 сўмга олади ва у иқтисод қилган 10-5=5 сўм истеъмолчи ортиқчалигини билдиради, истеъмолчи қўшимча 5 сўмлик наф олади (9.2-расм).



Download 5.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   150




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling